Мавзу: Диққат режа


Download 0.87 Mb.
bet4/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Диққатнинг хусусиятлари



Кучи

Кенглиги

Динамикаси

Концентра-цияси

Интенсив-лиги

Ҳажми

Тақсим-ланиши

Барқарор-лиги

Давомий-лиги

Жадвалдан кўриниб турибдики, диққатнинг кучини концентрация ва интенсивлик белгилар экан.


Концентрация (жамланганлик, тўпланганлик) – диққат доимо аниқ объектга тўпланади (масалан, қизиқарли китобни ўқиш жараёни). Диққатнинг юқори даражадаги концентрацияси ўрганилаётган объектни чуқур ўрганилишини таъминлайди.
Фаолиятнинг ҳар хил турларида диққат хилма-хил интенсивликда (кучликда) кечади. Диққатнинг интенсивлиги турли вазиятда бир инсонда турлича кечади (масалан, талабани предметга имтиҳонлардан олдин ва кейинги диққати).
Диққатнинг кенглиги унинг ҳажми ва тақсимланишига боғлиқдир.
Диққатнинг ҳажмини бир вақтнинг ўзида диққат марказида бўлиши мумкин бўлган объектлар сони билан характерланади. Унга асосан нарсаларни тез ва чуқур тушуниш мумкин. Диққатнинг ҳажмини тахистоскоп (тахис – тез, скопео – кўраяпман) асбобида ўлчанади. У 5±2, яъни 3 дан 7 та объектгача ўзига жамлашга эга.
Диққатнинг ҳажмини ўлчаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда қуйидаги натижалар намоён бўлган.
Тахистоскоп орқали 30 та синалувчига 20 та ажралган ҳарфлар кўрсатилгани (1-серия) бу ҳарфлар:



КЖР

БГ

ВНД

ЦАШ

ЕЛХ

ПЩМ

ЗУТ

Тадқиқотда иштирок қилганлар 151 ҳарфни қайтаришган, яъни 30 та киши ўртача 5 тадан ҳарф айтган.


Диққат ҳажми қабул қилинаётган предметни маълум тизимда идрок қилишига қараб ортади.
2-серияда 20 та ҳарфдан иборат сўзлар тавсия этилади:



БОБ

ОТ

ТОҒ

БОҒ

АҚЛ

СОН

СЎМ

Тадқиқот қилинувчилар 305 ҳарфни қайтардилар, яъни 30 тадқиқ қилинувчига ўртача 10,2 та ҳарф тўғри келади. Бу биринчи натижадан икки баробар ортиқдир.
3-серияда учта сўздан иборат гап берилади. Бунда 20 ҳарф иштирок этади.






ЎЗБЕКИСТОН – БУЮК ДАВЛАТ

28 та тадқиқ қилинувчи барча ҳарфларни қайтардилар, яъни 560 та ҳарфни, фақат иккита тадқиқ қилинувчигина 32 та ҳарфни қайтарадилар.








ЎЗБЕКИСТОН – ДАВЛАТ

Шундай қилиб, 3-серияда 20 та ҳарфдан 19,7 таси тўғри қайтарилди.


Диққатнинг тақсимланиши бир вақтнинг ўзида бир неча объект, фаолият тури ва хатти-ҳаракатни диққат марказида ушлаб туришидир. Бундай тақсимланиш бир хатти-ҳаракат англанилган, қолганлари эса автоматлашган усулда бажарилади.
Диққатнинг динамикаси унинг барқарорлиги, ўзгариши ва кўчишида намоён бўлади.
Диққатнинг барқарорлиги диққатни узоқ муддатда сақланиб туришида намоён бўлади. Барқарорлик ишга йўналганлик жараёнида объект ва хатти-ҳаракат характерини ўзгаришида кўринади. Масалан, иншо ёзиш жараёнида диққат ўқиш, асосий мазмунини баён этиш, цитаталарнинг қайтарилиши билан бир қаторда барча хатти-ҳаракатлар иншони муваффақиятли якунлашга қаратилгандир.
Диққатнинг тебраниши – доимий кучсизланиш жараёнидан кейинги пайтида кучайишидир. Масалан, бирор-бир нарсани такрорлаш жараёнида жуда яхши таниш материалда ҳам қандайдир янгиликлар юзага келади. Шунинг учун бир маротаба ўқиш билан чегараланиш керак эмас.
Диққатнинг кўчиши – фаолият мақсадини ўзгаришига қараб диққатни бир объектдан иккинчи объектга ўтишидир. Масалан, дарс жараёнида ўқувчи диққатини доимо бир саволдан иккинчи саволга кўчишига тўғри келади. Диққатни кўчиш тезлиги диққатнинг тўпланганлигига, дарсга бўлган қизиқишига, ўқувчи учун уни муҳимлигига боғлиқ.
Тарихда Юлий Цезарь бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиш, ҳам гапириш, ҳам эшитиш, ҳам фикрлаш қобилиятига эга эканлиги ҳақида маълумотлар бор. Эҳтимол бу ҳолат Цезарь диққатининг кўчиш хусусияти жуда яхши ривожланганлигидадир.
Диққатнинг индивидуал хусусиятлари билан ўқитувчи доимо дуч келади. Дарс жараёнида ўқитувчи ўқувчиларнинг диққатини тарқоқлигига алоҳида эътибор бериши лозим. Диққатнинг тарқоқлиги ҳақида бир ишни қилиш жараёнида кишини бошқа нарсани кўрмаслиги, эшитмаслиги, хаёли кўпроқ бошқа нарсаларда бўлишидир.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling