Мавзу: Диққат режа


Download 0.87 Mb.
bet9/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Ҳид билиш сезгиси – ҳидни билиш билан характерланади. Органи бурун бўшлиғининг юқори қисми бўлиб, унда ҳид билиш катаклари мавжуд.
Ҳидлар предметлар бўйича классификацияланади – нон ҳиди, сирень ҳиди, эфир ва ҳ.к. Физик сабаби – газга ўхшаш моддаларни бурун бўшлиғига тушиши ва ҳид билиш рецептори катакларига таъсир этиши.
Ҳид билиш маркази – миянинг энса бўлагининг пастки қисмида жойлашган.
Таъм билиш сезгиси – аччиқ, ширин, нордон, шўрни сезиш. Органи – тилнинг устки қисми ва танглай.
Таъм билишнинг физик сабаби – сувда ва сўлакда эрийдиган моддалар. Таъм билишнинг маркази ҳид билиш марказига яқиндир.
Тери туюш сезгиситемпература, тактик сезгилари. Температурани сезиш – иссиқ ва совуқни тери орқали бевосита сезиш билан боғлиқ, физик сабаби – терига бошқа моддаларни тегиши. Терида 250 мингта совуқ ҳамда
30 мингта иссиқни қабул қилувчи нуқта мавжуд. Тактил сезги – тегиш ва босимни сезиш. Органи – алоҳида туюш таначалари бўлиб, улар тана бўйлаб нотекис жойлашган. Ўрта ҳисобда танада 1 кв.см. га 25 та нуқта мавжуд. Бармоқлар, тил, лабда ушбу нуқталар кўпроқ.
Эстизиометр приборида тактил сезги текширилганда бармоқларда бу нуқталар 1-2 мм. да 2 тадан жойлашганини кўрсатса, белда улар 60 мм. да аниқланади. Тери сезгисининг маркази бош мия пўстлоғининг энса қисмида жойлашган.
Интероцептив ёки органик сезгилар деганда – оч қолиш, чанқаш, соғлиқ, касаллик, чарчоқ кабиларни организмимиз ёки алоҳида органлар сезиши назарда тутилади. Рецепторлар – ички органларнинг деворларидир. Физик сабаби – ички органлардаги турли химик ва механик таъсирларга қўзғалувчанлик. Органик сезгилар дифференциялашмаган. Оғриқни сезишнинг ташқи сабаби физикавий-химик жараёнлар бўлиб, улар органларни бузилиши ёки лат етишида юзага келади. Рецепторлари – терининг сезги нервларининг учи, шилимшиқ қоплама ҳамда ички органлардир.
Проприоцептив ёки мускул – ҳаракат сезгилар (кинетик). Ташқи сабаб мускулларининг сусайиши, тортилиши, қотиб қолиши, шунингдек, мускулларга предметларнинг механик таъсири бўлади. Органлари – мускуллар пайлар. Мускул – ҳаракат сезгилари координацияни талаб этувчи мураккаб ҳаракатларда катта аҳамиятга эга.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling