Мавзу: Диққат режа


Тафаккурнинг асосий механизмлари


Download 0.87 Mb.
bet23/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Тафаккурнинг асосий механизмлари. Тафаккур жараёнида объект янги алоқаларга киришади ва янги тушунчаларни кашф этади, бунда объектдан янги мазмун намоён бўлади, уни янги қирралари, янги хусусиятлари очилади. Айтилган асосий тафаккур механизми «синтез орқали анализ қилиш» деб аталади. Янги хусусиятларни анализ қилиш объектларни синтез асосида амалга оширилади. Миянинг аналитик-синтетик фаолияти уч звенодан иборат – аввал «Синтез-1» (тадқиқ қилинувчи объектни бошқа объект билан солиштириш), сўнг «анализ» (объектнинг хусусиятларини намоён қилиш) ва ушбу асосда «Синтез-2» (қўйилган вазифани ҳал этиш). Шундай қилиб, тафаккур механизми «Синтез-1» – анализ – «Синтез-2» сифатида ифодаланиши мумкин.
Тафаккур турлари.
Инсон тафаккури қуйидаги турларга бўлинади.
Мураккаблигига қараб у – оддий (жавоб дарҳол тайёр) ва мураккаб (жавобни излаш, уни ечиш, ундан сўнг эса жавобдир).
Асллигига қараб – ихтиёрий (савол қўйилади, жавоб эса иродага зўр бериш орқали берилади) ва ихтиёрсиз худди Архимед қонуни ёки Менделеев таблицасининг топилиши (очилиши).
Умумлаштириш даражасига кўра – конкрет – предметли – ҳаракат, предметли – кўргазмали – образли турларга бўлинади.
Абстракт, мавҳум тафаккур абстракт тушунчалар суянади. Масалан, «х+5=10» тенгликни ечиш.
Тафаккур назарий бўлиши мумкин, бунда «Бу нима?», «Нега у рўй беряпти?» деган саволларга жавоб беришга қаратилган.
Амалий тафаккур «Бу ҳодисани қандай ўзгартириш мумкин?», «Бу мақсадга эришиш учун нима қилиш керак?» деган саволларга жавоб топишида намоён бўлади.
Ва ниҳоят, тафаккур репродуктив ва ижодий бўлиши мумкин.
Репродуктив тафаккур – бу стандарт тафаккур бўлиб, унда қайта машқлар асосида эгалланган усуллардан масалани ечишда фойдаланилади.
Ижодий – янгиликни очиш билан боғлиқдир. Продуктив, ижодий тафаккурни ўрганувчи фан эвристика фани деб аталади.
Тафаккур турлари таълим характерига боғлиқдир.
Қуйидаги таблицада биз буни келтирамиз.




Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling