Мавзу: Диққат режа


Ўзаро алоқаларга ва фикрларнинг алмалмашишига вақт ажратилиши лозим


Download 0.87 Mb.
bet31/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Ўзаро алоқаларга ва фикрларнинг алмалмашишига вақт ажратилиши лозим

+андайдир янгиликни кашф қилишдан олдин, биринчидан, белгиланган мавзу доираси бўйича нималар билишингизни ва ўйлашингизни аниқлашингиз керак. Ўз фикрларингизни излашингиз аввалги фикрларни, тасаввурларни, учрашувларни ва тажрибаларни қайтадан ўрганишга ва кўриб чиқишга олиб келади. (Пирсон, Хансен, Гордон, 1979). Шу билан бирга, бу фикрларни ўз сўзлари билан ифодалашни бошлашга ва улар қандай янграшини эшитишга ҳам вақт ажратилиши жуда муҳим. Танқидий фикрларни ўртоқлашиш учун вақт ажратиш ҳам зарур. Танқидий фикрлашни ривожлантириш мақсадида синфда ўқувчилар ўз фикрларини ифодалай олишалри ва жавоб сифатида маъқул таклифларни олишлари учун етарли вақт ажратиш лозим.
Фикрларни алмашиш учун қулай бўлган муҳитда уларни оғзаки шакллантиришга сарфланган вақт туфайли бу фикрлар тўлиқ ва аниқ тарзда таърифланиши мумкин.

Танқидий тафаккурда - эркинлик


Ўқувчилар муҳим бўлган фикрлар тўғрисида одатда эркин равишда фикрлашмайди. Улар кўпинча ўқитувчидан «бирдан-бир тўғри жавоб» беришини кутадилар. Танқидий фикрлаш билан банд бўлган ўқувчилар, одатда, фикр ва тушунчаларни турли усуллар ёрдамида боғлаб, фаол равишда беихтиёр фаразларни тузадилар.

Эркинлик дўстона ва унумли бўлган муҳит доирасида берилади

Бундай боғланишларнинг айримлари жуда унумли бўлади. Бошқалари эса биринчи қарашда оқилона бўлиб кўриниши мумкин, лекин кейинчалик фикрлаш натижасида уларнинг мазмуни саёз эканлигини кўриш мумкин.
Айрим концепциялар биринчи қарашда аҳмоқона бўлиб кўриниши мумкин, бироқ кейин, улар аниқлаштирилгач ёки уларга нисбатан ўз фикрларингиз ўзгаргач, улар қимматлироқ ҳисобланиши ҳам мумкин. Лекин бундай фикрлаш тури эркин равишда амалга оширилиши учун, ўқувчилар фикрлашига, изланишига, аниқ ёки ноаниқ бўлган нарсалар ҳақида гапиришга ижозат олишлари керак. Ўқувчилар эркинликка йўл қўйилиши мумкинлигини тушунгандан кейин, танқидий таҳлил билан фаолроқ шуғуллана бошлайдилар.
Шунга қарамасдан, ўқитувчилар ўқувчиларга танқидий фикр юритишларига ижозат берганларида, улар буни онгли равишда қилишлари лозим. Яъни, улар ижозат берилишлари билан ошириб юбормаслик орасидаги фарқни кўра билишлари керак. Фикр юритишга ижозат берилиши ўқувчиларга бўлмағур фикрларни айтиш ёки пала-партиш ўйлаш ҳуқуқини бермайди. Ҳар қандай фикрлаш ҳам фойдали фикрлаш бўлавермайди, шунинг учун ўқувчилардан ўз фикрлари рост ва чин бўлиши хусусида ҳисоб беришни, шунингдек бошқаларнинг фикрлашларига ҳалол муносабатда бўлишни талаб қилиш лозим. Шундай қилиб, фикрлаш учун ҳақиқий мақсад бўлганида ва фикр юритиш дўстона ва унумли бўлган шароитда танқидий фикрлашга ижозат берилади.
Тнқидий тафаккурда - хилма-хиллик

Ўқувчилар эркин равишда фикрлашга ижозат олганларидан кейин, уларда ғоя ва фикрларнинг хилма-хиллиги пайдо бўлади. Одатда ҳол бу фақат битта тўғри жавоб бўлиши мумкин деган тасаввур рад этилганидан кейин юз беради. Синфда қанча ўқувчи бўлса, шунча фикр ҳам пайдо бўлади. Фикрларни чегаралашга уриниш ўқувчиларнинг фикрлашини чегаралаш демакдир. Танқидий фикрлашни ривожлантириш учун синфда шундай муҳит яратилиши керакки, ўқувчиларда улардан қанчалик кўп ғоя ва фикрлар чиқса, шунчалик кўп олқиш билан қабул қилинади деган, тасаввур пайдо бўлишига олиб келиши керак.
Мунозараларда фақат биттагина тўғри жавоб мавжуд бўлган ҳоллар ҳам бўлиши мумкин, шунда биз ўқувчиларимиз билан сўзлашганда ростгўй бўлишимиз керак. Ушбу ҳолда ўқувчилар жавобга ҳар хил воситалар ва жараёнлар билан келишлари мумкин. Кўп ҳолларда бу нарса жавоб олишдан муҳимроқдир. Шу билан бирга, агар синфда ягона тўғри жавобни топиш учун кўп вақт сарф этилса, бу ҳол фикр юритиш унчалик юқори даражада эмаслигини кўрсатади.
Танқидий фикрлашда - фаоллик

Таълим жараёнида ва фикрлаш жараёнида фаоллик бўлмаса, бу ҳол танқидий фикрлаш ҳам бўлмайди. Кўп ўқувчилар мактабга суст тингловчилар сифатида келадилар, чунки улар фақат ўқитувчи ўқувчиларни ўргатишга мажбур деб ўйлашади.




Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling