Мавзу: Диққат режа


Креатив тафаккур ва турлари


Download 0.87 Mb.
bet27/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

3.Креатив тафаккур ва турлари
Креатив тафаккур тафаккурнинг турларидан биридир. Креативлик индивидуаллик, хеч кимга ўхшамадиган қарор ва масала ечимини намоён қилишдир. Креатив фикрлайдиган инсонлар ижодкордир. Болаларни ўқитишда тафаккурнинг шу муҳим характеристикасини асос қилиб олиш лозим. Педагогларни болалар билан муаммоли дарслар ўтишга доимий интилишларининг асосида ҳам тафаккурнинг айнан шу ҳарактеристикаси ётади. Агар биз тафаккурни, унинг индивидуал хусусиятларини ривожлантиришни ҳохласак, унда дарс давомида имкон қадар кўп муаммоли вазият яратишимиз, мунозараларни ташкил этишимиз лозим бўлади. Ўқитувчилар фақат хотира жараёнлари ўтмиш тажрибасини қайта тиклаш билангина кифояланиб қолмай, балки болани ўйлантиришга, ниманидир янгитдан яратишга субъектив бўлсада ҳаракат қилишлари лозим.
Юқорида айтиб ўтилгандек, тафаккурнинг муҳим характеристикаси бу тафаккур ва нутқнинг яқин ҳамда ўзаро боғлиқлигидир. У ёки бу фикр қанчалик ўйланган бўлса, у сўзларда, оғзаки ва ёзма нутқда шунчалик аниқ ва яхши ифодаланади. Ва аксинча, қандайдир бир фикрнинг сўзлар ёрдамида шаклланиши қанчалик такомиллаштирилган бўлса шу фикрнинг ўзи шунчалик аниқлашади ва тушунарли бўлиб боради. Фикр сўзларда шаклланганлиги, мустаҳкамланганлиги муҳирланганлиги туфайли юзага келиши билан йўқолиб, сўниб кетмайди. Тафаккурнинг шу характеристикаси туфайли, агар биз ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришни ҳохласак-унда ўқувчилар нутқини ( ички ва ташқи) ривожлантиришимиз, уларни асослаб бера олишликка, бошқача нуқтаи назарни эшита билишга, унда ўзининг «ўринли» хиссасини қўшишга, ўринли танқид қила билишга, тортишувларга ўргатишимиз керак. Буларнинг ҳаммасига ўқитувчилар томондан дарс давомида бериладиган сўроқларнинг тўғри қўйилганлиги хизмат қилади.
Одатда, ўқитувчи сўраш вақтида аниқ ўқувчининг билимини текширади ва баҳолайди. Лекин сўров функциясини янада чуқурроқ қараб чиқишимиз мумкин ва шунда ўқувчининг гўёки биз билган, лекин қайсидир онг ости даражасида бўлган кўплаб функциялари юзага чиқади. Тафаккур ва унинг мустақиллигининг ривожланишига аниқ кўмак бера оладиган бу функциялар ҳақида кейинги параграфда батафсил тўҳталиб ўтамиз.
Тафаккурни муҳим тавсифи шундан иборатки, тафаккур хиссий билишнинг амалий фаолияти асосида сезги ва идрок ва унинг чегарасидан ташқарида юзага келади. Демак, тафаккур ёрдамида сезги, идрокка берилмаган ва умуман кузатиш имконияти бўлмаган ҳодисаларни ҳам хал қилиши мумкин. Агарда ҳиссий билиш босқичида сезги ва идрок даражасида ташқи қўзғатувчилар бевосита бизнинг онгимизда мос образларни юзага келтирса, тафаккур жараёни эса мураккаб ҳолда амалга ошади.
Тафакур жараёни бизни ўраб турган оламни фикрий операциялар: анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш, системалаштириш, классификациялаш ёрдамида акс эттиради. Ушбу операциялар кўмагида инсон идрокдан яширинган нарсаларни билиш имкониятига эга бўлади.
Алоҳида кузатишда анализ ва синтез орқали, ўтган тажриба натижаларига суянган ҳолда инсон тафаккур жараёнида алоҳида объектларнинг умумий томонларини топади. Умумийликни абстракциялаш бу объектларни турли системаларга бирлаштиришга имкониятини бериб, инсон учун теварак атрофдаги воқеликнинг умумлаштирилган ҳода акс эттиришга имконият яратади.
Инсон тафаккур ёрдамида нафақат ҳодисаларни, балки уларнинг мазмунини ҳам билиб олади. Тафаккур орқали инсон турли алоқа ва муносабатларни тиклашга ва шу билан объектив қонунларни топиш ва очиш имкониятига эга бўлади.
Инсон тафаккури доимо аниқ мақсадга йўналтирилган ихтиёрий характерга эга, чунки тафаккурнинг ҳар қандай акти бизнинг онгимизда юзага келган фикрий вазифани муаммони хал этишга, саволга жавоб топишга қаратилади.
Инсон билими қанчалик кенг ва чуқур бўлса, унинг ақлий фаолиятининг тажрибаси шунчалик мукаммалликка эга, у унчалик кўп хал этилмаган муаммони кўра олади, онгидан шунчалик тез-тез ечимини талаб этувчи фикрий вазифалар юзага келади, ва аксинча, содда, паст даражадаги билим эгаси учун қоидага кўра хал этилмаган саволлар юзага келмайди.
Тафаккур ўз табиати билан диалогикдир. Албатта, ҳар биримиз олдимизда турган муаммога диққат эътиборимизни қаратар эканмиз, биз муаммони бирор киши билан ёки ўз-ўзимиз билан муҳокама қилиб кўришга ҳаракат қиламиз. Бу вақтда биз ташқи ёки ички диалогга эга бўламиз. Ички ва ташқи нутқда мантиқий, танқидий тафаккурни шакллантириш ҳам таълим жраёнида шакллантирили ва ривожлантирилиши мумкин.
Узоқ вақтгача инсон тафаккури психологиясида индивидуал жараён сифатида тадқиқ этиб келинди. Бунда тафаккур фикрий вазифаларни хал этувчи жараён сифатида эътироф этилди ва фикрий актида учта муҳим бўлинма ажратилди:
- Субъект фикрий вазифани ўзлаштиради ва қабул қилади;
- Субъект жавоб ахтаради ва натижага эришади;
- Субъект қарорнинг ечимининг тўғрилигини текширади (бу танқидий тафаккур).
Муаммога ушбу ёндашувдан келиб чиққан ҳола, ёш бола ва катталар тафаккурини таълим амалиётида машқ қилиш ва вазифани хал этишнинг усул ва йўлларини ўргатиш орқали ривожлантириш мумкин деб ҳисобланарди. Бошқача айтганда, субъект фикрий вазифаларни қанчалик кўп хал этса, вазифа ечимини топишнинг қанчалик кўп усул ва йўлларини эгаллаб олса, унинг тафаккури шунчалик яхши ривожланади.
Тафаккурни диалог сифатида қараш билан тафаккурда янги бўлимни ажратиш имконияти туғилади, бунда айнан фикрий жараён бошланади. Бу бўлим «ўз-ўзининг олдига қўйилган» муаммо ички диалог ёки бошқа иштирокчи тафаккурининг одига қўйилган муаммо, ҳудди бошқа кишиинг олдига қўйилган вазифа ташқи диалогда ифодаланади.
Маълумки, у ёки бу муаммо юзасидан дарс жараёнида ўқувчилар билан мулоқотда ёки индивидуал суҳбатда ўқитувчи ўқувчи тафаккурини олдига силжиганлиги ҳақида, шу бўйича ўқувчилар қайси савол ва муаммолар билан қизиқадилар ўқитувчига қандай саволлар берадилар, ўқувчи мустақил ҳолда муаммони ишлашга қурби ета оладими масалан: реферат ёзишда деган хулосага келади.
Индивидуал тафаккурдаги якуний психологик бўлинма жавобини топишдан иборатдир тафаккурни диалогик принцип орқали тадқиқ этилар ва шакллантирилар экан, бунда топилган ечимни бошқа кимсага ҳамма шаклларини намоён этиш жуда муҳимдир: баён этш, намойиш этиш, исботлаш. Бу шакллар фикрлаш актининг структуравий бўлинмаларини ташкил этади. Ушбу бўлималарда ўзининг шахсий топган қарорини тушуниб етиш англаш амалга ошади. Ҳақиқатда ҳам, сиз ўзингиз топган жавобни ҳимоя қилишда, бошқаларга ўз қарашингизни исбот қилишга ҳаракат қилаётганингизда ўзингизнинг жавобинизни тўғрилигини янада чуқурроқ англаб борасиз ва уни тахлил этасиз. Шунинг учун ҳам юқорида айтиб ўтилган формаларнинг бошқа кишининг топган жавобини намойиш этиши ўқувчилар тафаккурининг танқидийлиги учун муҳим аҳамиятга эга.
Демак, тафаккурга диалог сифатида қараш, диалогдаги шерикларнинг билиш фаоллигининг ривожланишига катта имкониятлар яратади. Масалан: ўқувчи, ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро фаоллиги учун зарурий психолгик шароит сифатида таклиф этилади. Агарда ўқитувчи тафаккури ва ўқувчи тафаккури монолог сифатида амалга ошса, тафаккур юқори формаларининг юзага келиши ва билиш фаоллигини реал ривожланиши содир бўлмайди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling