Мавзу: Диққат режа
Танқидий тафаккурни ўрганиш
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
2.Танқидий тафаккурни ўрганиш
Замонавий ўзбек психология фанида ҳам тафаккур муаммоси қатор тадқиқотлар объектига айланган. Ушбу муаммо билан боғлиқ тадқиқотлар, илмий рисола ва мақолалар тахлили шуни кўрсатадики, танқидий тафаккур муаммоси мунозаралар объекти сифатида олимлар диққат эътиборидадир. М.Г.Давлетшин, Э.Г.Ғозиев, В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, З.Т.Нишоновалар биз кўтарган муаммони фикрни тарбиялаш, мантиқийлик, ижодий танқидий ва мустақил фикрни ифодалаш муаммоларини уйғунлаштирган ҳолда ўз тадқиқотларида ёритиб бердилар. Бирор нарса ёки рўй берган, бераётган воқеа-ҳодиса ҳусусида миямиздан ўтган туйғуларимиз-фикрдир. Фикрларни тартибга солдиш, уларни ўз ўрнида ишлатиш ва бошқариб туришга жавобгар бўлган жараённи психологлар фикрлаш ёки тафаккур деб атайдилар. Инсон ҳаётини фикрсиз, фикрлашсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Муаллифлар фикрнинг ижтимоий моҳиятини очиб берадилар: «фикрлашни жамиятга боғлиқ ҳодисадир дейиш мумкин». Тасаввур қилинг: сизда бирор муаммо ёки масала юзасидан фикр бор, яъни мустақил ёки танқидий фикрингиз бор бу фикр сизга жуда маъқул ва уни сиз мантиқан асосланган, деб ҳисоблайсиз. Агар шундай ишонч, ҳаттоки, эътиқод бўлса, сиз албатта, кимлар биландир уни ўртоқлашиш эҳтиёжини сезаётганлигингизни англайсиз. Агар унинг «пишиб етилганига» бироз бўлса ҳам иккилансангиз, бу фикрни бировга айтмай қўя қолиш ёки жуда яқин кишингиз билан ўртоқлашишга интиласиз. Демак, пайдо бўлган янги фикр одамни бошқалар билан мулоқотда бўлиш, улар билан ўртоқлашишга ундайди. Айни шу жиҳати фикрлашнинг ижтимоийлигидан дарак беради. Ушбу соҳада ўзбек психологларидан Э.Ғозиев ишларини батафсил қараб чиқамиз. Унинг тадқиқотларида ақлнинг энг муҳим сифатларидан-тафаккурнинг мустақиллиги ажратилади. Муаллиф тафаккурнинг бу муҳим сифатини қуйидагича белгилайди: «Тафаккурнинг мустақиллиги деганда, кишининг шахсий ташаббуси билан ўз олдига конкрет мақсад,, яъни вазифалар қўя билиши, улар юзасидан амалий ва илмий характердаги фараз (гипотеза)лар қилиш, натижани кўз олдига келтира олиши, қўйилган вазифани ҳеч кимнинг кўмагисиз кўрсатмасиз, ўзининг ақлий изланиши туфайли турли йўл, усул ва воситалар топиб мустақил равишда ҳал қилишдан иборат ақлий тушуниш керак». З.Нишонова ёшларда мустақил фикрлашни ривожлантириш бўйича турли машқлар тўпламини ишлаб чиққан. Бундан ташқари у мустақил фикрлаш сифатларини ҳам ажратиб кўрсатади: 1. Элементар тафаккур жараёнларининг шаклланганлиги-яъни тахлил қилиш, анализ, синтез, таққослаш, муҳим жиҳатини ажратиш; Тафаккурнинг фаоллиги, унинг эркинлиги, яъни ностандарт ғояларнинг тутилиши жараёнидаги эркинлик ва бир ғоядан иккинчисига ўтишдаги эгилувчанлик; Тафаккурнининг ташкилланганлиги ва мақсадга йўналганлиги, бошқача қилиб айтганда, ҳар бир инсон томонидан ўз тафаккур қилиш ёки фикрлаш жараёнларига хосликни англаш ва уни назорат қилиш. Профессор В. Каримова ўзининг қатор мақола ва рисолаларида шахснинг жамиятдаги мавқеи ва ундаги юксак инсоний фазилатларнинг фикрлаш жараёнидаги мустақил мавқеига боғлиқлигига жамоатчилик диққатини қаратиб, «Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури» талабларини бажариш жараёнидаги таълим ислоҳотларида энг аввало ўқувчилар ва талабаларнинг мустақил ва танқидий фикрлашлари учун шарт-шароитлар яратиш ва бунда энг аввавло ўқув фаолияти кечадиган ижтимоий психологик муҳитнинг етакчи ролини таъкидлайди. Бошқа томондан «ўзини англаган, билган, ҳаётда ўз ўрнини ҳис қила олган одамнигина миясига фикр келади, тафаккур қилади ва қолаверса, у бу фикрларини ўзгаларга изҳор қилиб етказиши ҳам мумкин бўлади» (ўша манба). «қандай фикрлаш» муаммосига диққатни қаратган муаллиф, аслида фикрни илк ёшликдан тарбиялаш лозимлигини таъкидалайди ва унинг мезонларига эътибор беради. «Агар болада ёшлигиданоқ, ҳар бир нарса ҳодисанинг ўзига хос томонларини кўра олиш, ижодий ёндашув бўлса, демак, унинг тафаккури ижодий, эгилувчан мослашувчан бўлиб, айнан шуларда мустақил тарзад мулоҳоза юритиш кузатилади. Ижодкорлар тунд ва консерватив фикрлардпн фарқли, яна турли зиддиятлар, онга ўрнашиб қолган эскича қарашларни инкорқилиш, керак бўлса, ундайлар билан талашиб-тортишишга мойил бўладилар». Демак, тарбияланган ва мустақил фикр учун В.Каримованинг фикрича, «муҳит керак, бу муҳит албатта болага бевосита таъсир кўрсатади,» Тобеликни чегараловчи ижтимоий психологик муҳитни аудиторияда шакллантириш учун ўқитувчи мунозара методларидан кенг фойдаланса бўлади. «Эркин фикр алмашишнинг бўлиши муҳокама қилинаётган муаммо бўйича гуруҳ аъзолари фикрлашлари жараёнини тезлаштиради ва уларнинг фаол позицияда бўлишларини тақозо этади. Мунозарага киришувчиларнинг фазовий ҳам психологик ҳолатлари бир-бирлариникига яқин бўлса, шахсда гапириш, ўз фикрини мустақил ва танқидий баён этиш эҳтиёжи пайдо бўлади.» Э.З. Усманова тафаккурнинг энг муҳим характеристикаси-бу тафаккур ва нутқнинг яқин ҳамда ўзаро боғлиқлигидир, деб кўрсатиб ўтади. Муаллифнинг фикрича, у ёки бу фикр қанчалик ўйланган бўлса, у сўзларда, оғзаки ва ёзма нутқда шунчалик аниқ ва яхши ифодаланади. Аксинча, қандайдир бир фикрнинг сўзлар ёрдамида шаклланиши қанчалик такомиллаштирилган бўлса, шу фикрнинг сўзлар ёрдамида шакллланиши қанчалик тушунарли бўлиб боради. Агар биз ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришни ҳохласак-унда ўқувчилар нутқини ривожлантиришимиз уларни ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга ўргатишимиз, уларни асослаб бера олишликка, бошқача нуқтаи назарларни эшита билишга, унда ўзининг «ўринли ҳиссасини қўшишга, ўринли танқид қила билишга, тортишувларга ўргатишимиз керак» . Р.И.Суннатова фикрлаш фаолиятининг индивидуал-типологик хусусиятларини ўрганиб, бу хусусиятлар қаторига мустақил ёки мустақил эмаслик, ўз-ўзини баҳолашда конструктивлик-деструктивлик, фикрлаш фаолиятида қабул қилиш бўйича шахслараро ўзаро таъсиридаги ҳолатларда конфликтлик- конформлик кабилар киришини таъкидлаган. Н.Г.Камилова фикрича танқидий ва мустақил тафаккур шахснинг ўз-ўзига берган баҳосига, ўз-ўзини англашига боғлиқ. Ўз кучи ва имкониятларига ишонган илк ўспиринларда қатъиятлилик, ўз фикрини баён этишга интилиш мавжуд бўлади. Бу ўринда Н.Г.Камилова жойида ва вақтида баён этилган мустақил ва танқидий фикр шахсда ички хотиржамликни, ўз-ўзини тушуниш ва қабул қилишни таркиб топтиради дейди. Шундай қилиб, ўзбекистонлик психологлар ҳам тафаккур жараёни бўйича олиб бораётган изланишларида энг аввало фикрлашнинг англанганлик ва ижтимоийлик тамойилига кўпроқ эътиборни қаратиб, мустақил, эркин фикрлай олиш қобилияти ижтимоий муносабатларга боғлиқлигига эътибор берганлар ва бу нарса диққатга молик жиҳатдир. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling