Мавзу: Диққат режа
Муракаб мантиқий масалларни ечиш
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
4.Муракаб мантиқий масалларни ечиш
Ўқитувчининг педагогик қобилиятларидан бири, бу унинг тафаккурининг диалоглигидир, шунингдек, ўз ўқувчиларини биргаликда диалогик ўйлашга ўргата олиш ўқувига эга бўлишдир. Бошқача айтганда, ўқитувчи ўқувчига у ёки бу материални тушунтириб, материал муҳокамаси учун ўқувчи билан диалог боғлашга ҳаракат қилиши ва айни пайтда ўқитуви ўқувчига материал ҳақида ахборот бериб, уни муҳокама этишга, дискуссия, анализ қилишга ўргатиш лозим. Лекин ҳамкорликдаги билиш фаоллиги муваффақиятли амалга ошиши учун, шериклар муҳокама этилаётган муаммо, хал этилаётган вазифа юзасидан тенг ҳолда маълумотга эга бўлиши лозим. Муҳокама этилаётган муаммо юзасидан шерикларнинг тафаккур, дискуссия иштирокчиларининг ҳаро бири фаол ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади. Демак, фикрий актнинг тўлиқ структураси қуйидагича: муаммонинг юзага келиши ва фикрий вазифанинг шакллании; вазифа жавобини излаш ва жавобини очилиши сифатида идрок этиш; ушбу топилган жавобни субъектив янгиликни очилиши сифатида идрок этиш; эришилган жавобнинг тўғрилигини исботлаш, уни бошқа кишига аослаб бериш, тушунтириш. Ҳар бир бўлинмада ўзига хос специфик фаоллиги ривожланади: а) муаммони ажратиш; б) унинг жавобини ахтариш; в) жавобини асосини аҳтариш. Тафаккурга бундай ёндашув унумли бўлиб ижодий, мустақил, танқидий тафаккурининг ривожланиши учун кенг имкониятлар очиб беради. Тафаккур ҳақида сўзлар эканмиз, биз албатта унинг индивидуал психологик хусусиятларини, яъни бир кишининг тафаккуридан фарқ қилувчи хусусиятлари ҳақида тўҳталиб ўтишимиз лозим. Булар қайси хусусиятлар? Бу-биринчи навбатда тафаккурнинг мустақиллигидир, қайсиким ўз ижтимоий тажрибасидан унумли ва ижодий фойдаланади, атрофдагилар фикридан ташқари мустақил ўз шахсий фирига эга бўлишда, янги муаммони кўра олиш ва уни ҳал эта билиш қобилиятига эга бўлишда ифодаланади. Бу-тафаккурнинг танқидийлиги, қайсиким объект мазмунини топишда, анализ қилиш, таққослашда тавсифланади. Тафаккур ихчамлиги-вазифани ҳал этишда оптимал жавобланр вариантларни топишда, кераксиз йўлни ўзгартириш ўқувчига эга бўлишда тавсифланади. Фикр тезлиги-инсоннинг қисқа вақт ичида керакли оптимал қарорини қабул қила олиш қобилиятидир. Тафаккур ривожланишининг муҳим кўриниши муҳим томонлари ажрата билиш ўқуви, барча янги умумлаштиришларни мустақил амалга ошира олишдир. Тафаккурнинг юқорида таъкидланган индивидуал хусусиятларининг барчасини таълим амалиётида ҳисобга олмоқ зарур. Бу ўқувчиларга шахсий индивидуал ёндошувни амалга оширишга имконият бериб, уларнинг тафаккурини мақсадга мувофиқ ривожлантириш ва коррекция тузатишга кўмак беради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling