Мавзу: Диққат режа


II.2. Тадқидий тафаккур - ўрганиш предмети сифатида


Download 0.87 Mb.
bet30/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

II.2. Тадқидий тафаккур - ўрганиш предмети сифатида

Танқидий фикрлаш ҳақида гапирилганда кўпинча жиддий хатога йўл қўйишади, чунки уни ўқитиш лозим бўлган предмет сифатида қабул қилишади. Баъзан танқидий фикрлаш ишлаб чиқаришда қўллаш мумкин бўлган кўникмалар тўплами сифатида ҳам қабул қилинади. Танқидий фикрлаш-таълим натижасидир.


Ўқувчиларни танқидий фикрлашга ўқув жараёнда мунтазам ўргатиб бориш керак. (Зелина, 1994). Ўқувчилар самарали танқидиий фикрлашга табиий йўл билан келадилар ёки уларга бу жуда муҳим деб айтилганда, буни амалга оширадилар деб бўлмайди. Шу билан бирга, ўқув жараёнга танқидий фикрлашни шунчаки киритиш ҳам етарли эмас. Танқидий фикрлаш оддий рецепт берилиши ёки унга қараб «етти қадам» босилиши билан шаклланиб қолмайди.



Танқидий фикрлаш - ўрганиш предметигина эмас, балки ўргатиш натижасидир.

Ҳақиқатан ҳам танқидий фикрловчи одам бўлиш учун, ўқувчилар танқидий фикрлашни ўзларида синаб кўришлари керак.


Бу-одамнинг фикрлаши учун таянч нуқтасидир. Бу-фикрлар билан ахборот ҳамкорлик қилишининг табиий воситасидир. Бу-ё халқаро миқёсида ёки ўз-ўзидан пайдо бўладиган фаол жараён, у эса ўрганувчига ахборотни инкор қилишлари, ўзгартиришлари, йиғишлари, қайтадан тузишлари, мослаштиришлари ёки эътиборга олмасликлари мумкин. Бу ҳол ўқувчилар томонидан:
«Бу ахборот мен учун қандай аҳамиятга эга?», «Мен бу билимлардан қандай фойдалана оламан?», «Ушбу билим мен ўзлаштирган билимлар билан қандай муносабатга киришади?», «Бу ахборот фойдалими?», «Мен бу фикрларга қандай қарайман?», «Бу фикрларнинг амалга оширилиши менга ва бошқаларга нисбатан қандай оқибатлар келтириб чиқариши мумкин?» деган саволллар берилганда юз беради.
Танқидий фикрлашнинг ўзи нима?
Фикрлаш-ўқиш, ёзиш, гапириш ва эшитишда намоён бўладиган жараёндир. Яъни ўз ичига бирор-бир ҳақиқий нарса тўғрисида фикрлашни оладиган, фаол, мувофиқлаштирилган кенг қамровли жараёндир. Фикрлаш-контексдан ташқари сингдириш мумкин бўлган кўникма эмас. Танқидий фикрлашни мактаб дастуридан ёки кундалик ҳаётимиз тушунчаларидан ажратган ҳолда ўрганиб бўлмайди. Танқидий фикрлашга ўрганиш учун, энг яхшиси, бу усулни ўқитишнинг ҳар кунги режалаштиришдан кутилаётган натижасининг бир қисми бўлган мазмунини ўрганиш учун восита сифатида синаб кўриш керак.
Ҳақиқатан ҳам, яқинда танқидий фикрлашга бағишлаб ўтказилган тадқиқотлар айрим кўникмаларни ўргатишга ва фактларни ўрганишга қаратилган андаза танқидий фикрлаш қобилиятини жуда ҳам камайтириб юборишини тасдиқлаб берди. Масалан, Браун (1989) ҳақиқий дунёнинг вазифа ва мақсадлардан ажралган ўқув кўникмалари ўқувчиларга холис синовларни яхши топшириш учун имконият бериши мумкин, лекин бу кўникмаларни улар янги вазиятларда ишлатишлари «амримаҳол», деб таъкидлайди.
Рихер томонидан берилган таълим ва фикрлаш таърифи ҳамда когнитив психология соҳасидаги тадқиқотлар натижаларида танқидий тафаккур қуйидагича ифодаланади:

  1. Янги вазиятларда қўлланиш мумкин бўлган самарали узлуксиз таълим асосан биз олишимиз мумкин бўлган ахборот ва фикрларни тушуниш муаммоси ҳисобланади. Ўқувчилар ўзлаштириш чоғида ахборотни фаол тарзда синтезлаган ва уни ўзларига олган ҳоллардагина энг яхши натижаларга эришиш мумкин. (Андерсон ва муаллифдошлар, 1985).

  2. Агар фикрлаш фаолиятини ривожлантиришда ҳар хил стратегиялар ишлатилса, таълим жараёни муваффақиятлироқ кечади. Бундай стратегиялар таълим жараёнини янада яхшироқ англашга олиб келади (Палинскар ва Брацун, 1989).

  3. Агар ўқувчилар янги билимларини аниқ вазифаларга қўлллаш имкониятига эга бўлсалар, таълим ва танқидий фикрлаш ривожланади (Ресник, 1987).

  4. Таълим ўқувчиларнинг аввал олган билимларига, уларнинг тажрибаларига асосланса, у мустаҳкамланади. Буларнинг барчаси эса ўқувчиларга ўз билганларини янги ахборот билан боғлаш имкониятини беради (Рос, 1990).

  5. Ўқитувчилар фикрлар ва тажрибанинг хилма-хиллигини қадрласалар ва тушунсалар, танқидий фикрлашни ўргатишга ўрин бўлиши мумкин. «Бирдан-бир тўғри жавобни» талаб қиладиган муҳитда танқидий фикрлашга ўрин бўлмайди (Бэнкс, 1988).

Танқидий фикрлашни ривожлантириш учун муҳит яратиш лозим. Танқидий фикрлашни ривожлантириш осон нарса эмас. Бу маълум ёш даврида ўргатилиши, тугалланиши ва унутилиши мумкин бўлган масала ҳам эмас. Танқидий фикрлашга олиб борадиган аниқ-равшан йўллар йўқ. Бироқ ўқитиш шартларининг муайян бир тўплами борки, унинг ёрдамида танқидий фикрловчиларни тарбиялаш мумкин. Қуйида бериладиган тамойиллар танқидий тафаккурни ривожланишида муҳимдир:

  1. Танқидий фикрлаш тажрибасини орттиришга вақт ва имконият бериш.

  2. Ўқувчиларга фикрлаш имкониятини бериш.

  3. Турли ғоя ва фикрларни қабул қилиш.

  4. Ўқув жараёнида:

-Ўқувчиларни уларнинг устидан ҳеч ким кулмаслигига ишонтириш;
-Ҳар бир ўқувчини у танқидий мулоҳаза юритишга қодир эканлигига ишонтириш;
-Танқидий фикрлашни қадрлаш лозим.
Шу билан бирга, ўқувчилар:
1. Ўз-ўзига ишончни ривожлантириб, ўз ғоя ва фикрларининг қимматини тушунишлари керак.
2. Ўқув жараёнида фаол қатнашишлари лозим.
3. Турли фикрларни ҳурмат билан эшитишлари керак.
4. Ўз мулоҳазаларини шакллантиришга тайёр бўлишлари ёки ундан ўзларини тийишлари лозим.

Танқидий фикрлашда - вақт.


Танқидий фикрлаш бир қатор сабабларга кўра муайян вақтни талаб қилади.


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling