Мавзу: Диққат режа
Танқидий тафаккурни ривожланириш
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим характерига боғлиқ бўлган тафаккур типларини шаклланиши
- Таълим типии Ақлий операциялар характери Тафаккур типи
5.Танқидий тафаккурни ривожланириш
Мустақил, креатив, танқидий тафаккурни ривожлантириш мумкинми?Психологлар бу саволга ижобий ҳолда тасдиқ жавобини берадилар. Албатта, ақлнинг бу сифатларини ривожлантиришда туғма интелектуал, ирсият орқали ўтган лаёқат майл муҳим аҳамиятга эга. Лекин, бу ерда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туғма лаёқатларнинг ривожланишида, яхши қобилиятнинг ривожланишида тиришқоқлик, ўз устида ишлаш, меҳнат катта рол ўйнайди. Бу пайтда ўз интелектуал имкониятларини юзага чиқариш, уни ривожлантириш учун катта меҳнат сарф қилган киши кам туғма лаёқатга эга бўлса-да лекин меҳнатсеварлиги туфайли катта туғма интелектуал қобилиятга эга бўлиб, дангасалик хусусиятига эга бўлган кишиларга қараганда катта муваффақиятга эришадилар. Албатта кишида туғма лаёқат билан бирга меҳнатсеварлик, мақсадга интилувчанлик, тартиблилик бўлиши энг яхши идеал вазиятдир Юқорида таъкидлаб ўтилганларнинг барчаси яна бир бор системали меҳнат ва таълимнинг тафаккур ва ақлнинг турли сифатларини ривожлантиришда қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этишимизга имконият беради. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, таълим характери тафаккур типларини шакллантиришга ҳам таъсир кўрсатади. +уйида берилган жадвалдан кўришимиз мумкинки, турли характердаги таълим тафаккурнинг турли тилларини шакллантиради. Агарда сиз мустақил, ижодий, танқидий ва фаол тафаккурни ривожлантирмоқчи бўлсангиз, дарс жараёнида изланувчи муаммоли таълимдан фойдаланишингиз зарур. Таълим характерига боғлиқ бўлган тафаккур типларини шаклланиши 1-жадвал
Қачонки билишга тегишли бўлган элементларнинг тушунчалари мустақил синтез қилинган вақтдагина фаол ақлий операцияларни шакллантириш имконияти яратилади. Белгиланган алгоритмик ёки тасвирлаш-тушунтириш таълими кўп ҳолда мустақил бўлмаган ёки кўпроқ хотирага ярим репродукцияга таянувчи ярим мустақил тафаккурни шакллантиради. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ўқитувчилар дарс жараёнида сўроқ функциясини охиригача амалга оширмайдилар. Дарсда сўроқ ёрдамида катта мувоффақиятларга эришиш мумкин: ўқувчиларни саводхон ҳолда сўзга чиқишга ўргатиш ўз нуқтаи назарини асослаш, уни ҳимоя қилиш; бошқа ўқувчиларни сўзловчини диққат билан эшитишга ва амалий фикр, таклиф, қўшимчалар қилишни ўргатиш; мунозара ва баҳсларга саводҳон ҳолда иштирок этишга ўргатиш. Шундай қилиб, материални тушунтиришдек, уни сўрашни ҳам муаммоли, диалогли тарзда ташкил этиш мумкин. Бир қатор психологлар эътироф этганларидек, бу диалогик характерга эга бўлган тафаккур табиатига мос келади. Диалогик қурилган тафаккур, одатда кўпроқ сермаҳсулдир. Бу вазиятда вазифани ҳал этишда энг яхши ёрдамчи бу-оппонент бўлиши мумкин, у қарама-қарши ҳолда ўтириб, саволлар беради, эътироз билдиради. Экспериментатор синалувчи оппонентнинг барча кўрсатмаларини бажариш ва уни амалга оширишни ёки асосли равишда инкор этишини кузатади. Синалувчининг оппонент билан бундай «диалог» синалувчининг онгида ҳам ўзининг, ҳам бошқаларнинг фикрини «совуққонлик» билан муҳокама қилишга ва бу саволни шу каби кўп томонлама қараб чиқиш униг фойдасига ҳал бўлганлигига ишонч ҳосил қилади. Оппонент синалувчига бирон-бир фикрни четлаб ўтишга, уларнинг биронтасига «тўҳтаб» қолмаслигига имкон бермайди. Вақт ўтиши билан синалувчида «ички оппонент» туғилади. Тафаккур тартиблашади. Танқидий фикрлаш юзага келади. Вазифа шартини енгил-елпи ўрганиш, тартибсиз синаб кўришлар, ўйловсиз фикрларнинг туғилиши, уларни маъсулиятсиз равишда текшириш йўқолади. Тўсатдан ва ёрқин, лекин нотўғри «фикр» камтарин, леки жуда асосли фикр билан ўрин алмашади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ижодий вазифаларни ҳал этишда, улар белгиланган «чалғитувчи» га эга эканлигини назарда тутишимиз керак. Биз бундай ҳолатга тез-тез тушиб қоламиз бизнинг асосий хатоимиз биринчидан, вазифа шарти билан чегараланиб қолишимиз ва ёки масала шартини ечишда бир хил қолипдаги усулдан фойдаланишимиздир. Кейинги бўлимда қотор ижодий вазифалар берилган, ушбу вазифаларни ҳал этиш учун бажарилган машқлар, уларни бажаришга тўсиқлик қилаётган кўплаб субъектив омилни бартараф этишга имконият беради, шунингдек тафаккурнинг мустақиллигини ва ижодийлигини ривожлантиради. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, тафаккуринг мустақиллиги, унинг ижодийлиги мактаб таълимининг норасмий муҳитига, унинг бой материалларини беришга, тарбияда дастурсиз усулга кўмак беради. Шунингдек, мустақил тафаккурни шакллантиришда қуйидаги психолооик усул-миқдорий эслатиб туриш ҳам муҳим роль ўйнайди. +уйидаги вазиятни кўриб чиқамиз: ўқувчи қийин вазифанинг жавобини ахтарияпти, маълумки у масаланинг жавобини хали билмайди, у жавобни фикрий жараёнинг яунидагина тропиши мумкин. Жавобни билган ўқувчига ёрдам бера бошлайди. Тажрибали ўқитувчи жавобни дарҳол айтиб бермайди, балки ўқувчига аста-секинлик билан, заруриятга қараб кичик-кичик маълумотларни айтиб турадики, бунда асосий ишни ўқувчининг ўзи бажаради. Агарда ўқувчига дарҳол жавоб ҳақида маълумот берилса, бу ўқувчи тафаккурининг ривожланиши учун фақат тўсиқ бўлади. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, тафаккур-бу янгиликни изланиш, ва очиш учун амалга ошадиган техник жараён субъектив янгилик бўлса ҳам. Шунинг учун ҳам ўқитувчилар буни доимо ёдда тутган ҳолда ўқувчиларга янгиликни очиш учун қулай шароит яратишлари лозим. Вазифани ҳал этишнинг бошланғич босқичидаёқ ўқувчига вазифанинг ечими ҳақида маълумот берилса, уларнинг тафаккури ёки умуман ишламайди, ёки паст даражада ишлайди. Ўқувчилар доимо ўқитувчининг малакали ёрдамига муҳтож, лекин бу ёрдам олдиндан берилган тайёр натижа жараёни билан алмашиб, уларнинг тафаккурини чегаралаб қўймаслиги лозим. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling