Мавзу: Диққат режа
Таълим тури Таълим олувчи нима қилади
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (1997 йил) таълим муассасалари олдига мустақил фикрловчи шахсни шакллантириш муаммосини қўйгандир. Президентимиз И. Каримов таъкидлаганларидек: «Ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустақил фикр юритиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатлигини кўпинча яхши тушунамиз, лекин афсуски, амалда, тажрибамизда унга риоя қилмаймиз. Демократик жамиятда болалар, умуман ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар. Албатта, билим керак, аммо, билим ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойлик»2. Ҳозирги замон олий ўқув юртларининг вазифаси ёш авлодни мустақил фикрлашга ўргатишдир. Албатта фикрлашда ҳам индивидуал фарқлар мавжуд. Фикрлашни билиш – бу инсоннинг ақлидир. Ақлнинг қуйидаги сифатларини ажратиш мумкин: Мазмундорлик (бойлиги, чуқурлиги, ҳукмга бойлиги). Фикрлаш кенглиги (кенг ва тор). Фикрлашнинг кенглиги ва чуқурлиги назария ва амалиётнинг узвийлигига боғлиқдир. Амалиёт, ҳукмнинг тўғрилиги мезонидир. Фикрлашнинг мустақиллиги – умумий тажрибани қўллай олиш, шахсни фикрга эга бўлиши, тажрибага муносабат билдириш. Ақлий ташаббускорлиги. Ақлий эгилувчанлиги, вазифани стандарт ечишдан қочиш. Ақлнинг танқидийлиги, ўз ишини аниқ баҳолай олиш, уни ўлчаш. Ақлнинг маҳсулдорлиги. Фикрнинг кетма-кетлиги. Тафаккурнинг тезлиги. Ақл ҳақида айрим олимлар ва арбобларнинг фикрларини келтирамиз. «Урғу ақл эгалари ўз олдиларига мақсад қўядилар, қолган одамлар ўз истаклари ортидан эргашадилар» (Вашингтон Ирвинг). «Ақл – бу яхши ташкил этилган билимлар тизимидир» (К.Д. Ушинский). Юқорида айтиб ўтилган барча сифатлар ёш ўзгарган сари ўзгариб боради. Ижодий ишда фикрлашнинг мустақиллиги ва танқидийлиги зарур бўлиб, у ақлий фаолиятнинг продуктивлигини таъминлайди. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling