Мавзу: Диққат режа


Download 0.87 Mb.
bet21/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

ТАФАККУР НАЗАРИЯЛАРИ

Тафаккур муаммоси доимо олимлар диққатини ўзига тортиб келган. Уни талқин этишда турли ёндашувлар мавжуд.


Тафаккур ассоциатив психологияда ассоциациялар билан боғланилади. Бунда ўтмишдаги идрок ва тасаввурлар ҳозирги замон тажрибасидан келиб боғланади. Ушбу назария тафаккурнинг фаоллиги, унинг ижодий характерини очиб бера олмаган.
Бихевиоризмда тафаккур предмет ва реакциялар орасидаги мураккаб боғлиқликни шаклланиши, масалаларни ечими билан боғлиқ амалий кўникма ва малакаларни юзага келиш жараёни сифатида намоён бўлади.
Гештальтпсихологияда тафаккурни масалани интуитив олдиндан ечиш усули сифатида қабул қиладилар.
Психоаналитиклар ҳам тафаккур муаммосини ҳал этишда ўз ҳиссаларини қўшганлар. Улар диққатни тафаккурнинг онгсиз турларига қаратганлар ва тафаккурни мотивлар ва эҳтиёжлар билан боғлиқлигини аниқлаганлар.
А.Н. Леонтьев ўзининг тафаккур концепциясида ташқи ва ички фаолият тизимлари орасидаги аналогик муносабатлар мавжудлигига, назарий фаолиятига ташқи амалий хатти-ҳаракатларни ва аксинча амалий фаолиятга ички тафаккур операцияларини киритган.
Тафаккурнинг фаолият назарияси болаларни ақлий ривожланиши ва таълими билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшган. У асосда П.Я. Гальпериннинг ақлий хатти-ҳаракатларни этапма-этап шакллантириш назарияси, Л.В. Занковнинг «юқори даражадаги мураккаблик» тизимига асосан таълимни ташкил этиш назарияси, В.В. Давыдовнинг ўқувчиларда тафаккурни шакллантириш назариялари юзага келган. Охирги йилларда тафаккурнинг информацион-кибернетик назариялари ҳам пайдо бўлмоқда. ЭҲМда қўлланиладиган операциялар инсон тафаккур этишда қўллайдиган операцияларга жуда ўхшайди.
Тафаккур операциялари. Тафаккур жараёни махсус ақлий операциялар кўринишида юзага келади. Улар асосида бунга янги фикрлар, тушунчалар, хулосалар пайдо бўлади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Таққослаш. Бу фикрлаш операцияси бўлиб, предмет ва ҳодисалар орасида ўхшашлик ва фарқлар, тенглик ва тенгсизликлар, қарама-қаршиликларни намоён бўлишида кўринади.
2. Анализ (таҳлил) – яхлит предметларни қисмларга бўлиш ва уларни алоҳида хусусиятлари ва элементларини ажратиш. Анализнинг схемаларини қуйидагича келтириш мумкин:

Сакраш ҳақида ўйлар эканмиз хаёлан уни биз – югуриш, итарилиш, учиш фазаси, ерга тушиш каби қисмларга ажратиб, анализ (таҳлил) қиламиз.


3. Синтез – анализ (таҳлил)га қарама-қарши операция бўлиб, унда анализ жараёнида ажратилган бўлаклар асосида предмет яхлитланади.



Масалан, югуриш, итарилиш, учиш фазаси, ерга тушиш каби қисмларнинг яхлитланишида сакраш юзага келади.


4. Мавҳумлаштириш – объектдан бирор-бир хусусиятни ақлий ажратишда намоён бўладиган фикрлаш операциясидир. Масалан, досканинг қоралиги, ҳамда ҳаракатланиш ҳақида фикрлаш.
Мавҳумлаштириш схемаси.

Масалан, ойна қатор хусусиятларга эга – шаффоф, қаттиқ, тез синувчи ва ҳ.к., биз эса уни мавҳум «шаффоф» хусусиятини ажратамиз ва абстракт фикрлаймиз.
5. Умумлаштириш – ўхшаш, боғлиқ хусусиятларни бир тушунчага жамлаш, яъни бир турдан предметларни фикран бирлаштириш. Масалан, олма, олхўри, узум, нок – мева; дарахт, гул, ўт – ўсимликлар.
Умумлаштириш схемаси қуйидагича кўринишга эгадир:


6. Аммо умумлаштириш ва мавҳумлаштириш – конкретлаштириш каби уларга қарама-қарши операцияни юзага келишига сабаб бўлади. Масалан, умумлашган «уй ҳайвонлари» тушунчаси, «от», «қўй», «мушук» каби тушунчаларда конкретлашади. Конкретлаштиришни мавжуд бўлмаслиги ўқувчи билимида формализмни юзага келтиради.


7. Классификация – умумий, ўхшаш хусусиятли предмет ва нарсаларни гуруҳларга бўлиш.
Масалан, кутубхонада китобларни жойлаштириш, фанлар классификацияси.
8. Системалаштириш – умумий қонуниятларга асосан фикран гуруҳларга бўлинган предметларни тартибга келтириш, системалаштириш белгилари – хронологик, фазовий, мантиқийдир.
Тафаккурнинг мантиқий шакллари тафаккур жараёнида алоҳида фикрлаш операциялари асосида бизда алоҳида фикрлар ҳукм сифатида юзага келади.
Ҳукм – тугалланган фикрдир. Ҳукм – предмет ёки хусусиятни тасдиқлаш ёки инкор этиш билан боғлиқ фикрдир.
Масалан, «Тошкент – Ўзбекистон пойтахти», «Тош сувда сузмайди».
Ҳукмнинг қуйидаги турлари мавжуд: бирламчи (ягона предмет ҳақида), хусусий ёки қисмий (предмет ёки ҳодиса қисмига хос), умумий (умуман предмет ҳақида). Улар таъкидловчи, инкор этувчи, рост, ёлғон, шартли, айирувчи (предметга бир неча хусусиятдан ягонаси тегишли бўлиши), ҳақиқий, зарурий ва ҳ.к. Ҳукмлар хулоса йўли билан юзага келиши мумкин.
Хулоса – тафаккурнинг мантиқий шакли бўлиб, бир неча маълум ҳукмдан ягона хулоса қилинади. Хулосалар – индуктив, дедуктив, аналогия турларига бўлинади.
1. Индуктив хулоса – бир неча бирламчи ҳукмлардан ягона хулоса қилишдир. Масалан, «Дарахт қиздирилганда кенгаяди», «Темир қиздирилганда кенгаяди», «Сув иситилганда кенгаяди», хулоса – «барча жисмлар қиздирилганда кенгаяди».
2. Дедуктив хулоса – умумий ҳукмдан бирламчи ҳукмга хулоса қилинади. «Барча металлар электр токини яхши ўтказади: Алюминий металл». Демак «алюминий – яхши электр ўтказувчидир».
3. Аналогиябирламчи, ягона ҳукмдан ягона, бирламчи ҳукмга чиқарилади: «Қуёшда ердаги каби элементлар мавжуд», «Қуёшда гелий мавжуд». Хулоса «демак, ерда ҳам гелий мавжуд бўлиши мумкин».
Шундай қилиб, ерда гелий элементи очилган.
Айрим ҳодисаларни тушунтирииш учун фанда қўлланиладиган, лекин уларнинг тўғрилиги етарли даражада асослаб берилмаган тахминий фикрлар фанда гипотезалар (фаразлар) дейилади. Амалиёт ва фанга қарши бўлмаган ва амалиётда ўз тасдиғини топган гипотезалар назарияга айланади.
Тушунча. Тафаккур жараёнида тушунчалар пайдо бўлади, улар ўзаро боғлиқлик ва муносабатларни янада яқинроқ, чуқурроқ англашга имкон беради. Бирор-бир предмет ёки ҳодисанинг тушунчасини билиш – бу бир неча ҳукмга эга бўлишидир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling