Мавзу: Диққат режа


Download 0.87 Mb.
bet22/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Тушунча – миянинг олий маҳсули, ақлий образи умумлашган шаклидир.
Тушунчалар предметли (конкрет) ва абстракт (мавҳум) турларига бўлинади. Тушунча ичига кирувчи объектлар миқдори тушунча ҳажмини ташкил этади. Ҳажмига кўра тушунчалар ягона ва умумийга бўлинади. Тушунчалар илмий бўлмаган, оддий, ҳаётий, илмий, кенг ва тор бўлиши мумкин.
Тушунчаларни оғзаки шаклда ифодаланиши аниқланишдир (хусусиятни тури ифодланади). Масалан, от – нутқнинг қисми бўлиб, предмет белгисини билдиради ва ким? нима? сўроғига жавоб беради. Тушунчалар тарих ривожланиши асосида инсон онгида юзага келади.
Тушунчалар сўзлар ёки сўзлар гуруҳида ифодаланади. Улар сезги, идрок ва тасаввурлар асосида юзага келади. Уни қуйидаги схемада кўриш мумкин:



Тушуниш – мураккаб фикрлаш жараёни бўлиб, асл муносабат ва боғлиқликларни очишдир. Тушуниш предметни тасвирлаш, у ҳақида ҳукм чиқариш асосида юзага келади. У ҳодисанинг тўғрилигига ишончни юзага келтиради.
Тафаккур жараён сифатида. Тафаккур мураккаб жараёндир. У нимадан бошланади? Тафаккур муаммоли вазият юзага келишидан бошланади. У янги мақсадлар юзага келганда, эски воситалар ва усуллар етарли бўлмаганда пайдо бўлади. Бундай вазиятлар муаммоли вазият деб аталади.
Муаммоли вазият – фикрлаш масаласи юзага келиб, у ақлий фаолият билан боғлиқ бўлса, ҳамда уни ечишда инсонда ноаниқлик, эски усуллар ўз самарасини бермаса юзага келади. Муаммони ечиш жараёнида инсон гипотезани олдинга суради, яъни масалани ечиш лойиҳасини. Ушбу этапдан инсон ўз тафаккурининг схемасини шакллантиради, мантиқан фикрлайди. Муаммоли вазият бу инсон учун тушунарсиз, илгари учрамаган, уни хавотирга солувчи вазиятдир. Муаммони ечиш бу «хатолар» усули, ҳамда «вазифани ечиш стратегияси»ни ечиб чиқишдир. Бунда инсон унга таниш ва нотаниш барча усулларни қўллаб тўсатдан, дақиқадаги «инсайт», «ёруғлик» сифатида намоён бўлади.
Тафаккурда интуиция ҳодисасининг ўрни мавжуд. Интуиция – мураккаб вазиятларда тўғри йўналиш олиш, тўғри ечимни топиш, ҳодиса йўналиши ва ечимини олдиндан кўра олиши.
Кейинги йилларда муаммони ҳал этишда «онгга ҳужумли таъсир этиш» (брейисторминг) методидан фойдаланиш кенг қўлланилмоқда. Ушбу метод ижодий гуруҳда ишловчи кишилар ақлий фаолиятини фаоллаштиришга қаратилгандир. Инсоннинг ақлий фаолиятини аниқлашда биз тез-тез «ақл», «интеллект» каби тушунчаларни қўллаймиз.
Ақл-фаросат – бу борлиқни назарий эгаллашнинг олий формаси бўлиб, у инсоннинг фикрлаш қобилиятида намоён бўлади.
Интеллект – умумий билим қобилияти бўлиб, инсонни билимни эгаллашга тайёргарлиги ва бунда ақлий хатти-ҳаракатни намоён қилишда ифодаланади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling