Мавзу: Диққат режа


Download 0.87 Mb.
bet19/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

3.Ҳаёл ва ижодиёт
Бадиий адабиётни ўқиш – хаёлни ривожлантиришнинг энг яхши мактабидир, у хаёлни тарбиялашнинг кучли воситаси ҳам.
Хаёл бу буюк қадриятдир. Ушбу хусусиятни ёш авлодда ривожлантириш – педагогик амалиётнинг муҳим вазифасидир.
Хаёл образлари оркали биз узок утмишга назар ташлаб, тарихий вокеаларни, тарихий шахсларни куз олдимизга келтиришимиз ёки келажакка назар ташлаб, уз бахтли келажагимизнинг образлари ва идеалларини яратишимиз мумкин.
Бу жараёнларнинг хаммаси нуткимиз ва тафаккуримиз билан бирга булади. Шунинг учун хаёл жараёнларида нутк ва тафаккур катта роль уйнайди.
Хаёл образларининг вужудга келиши – бу инсон мияси фаолиятининг натижасидир. Хаёл ва бошка барча психик жараёнлар катта ярим шарлар пустининг фаолиятидир.
Хаёл кенглиги, мазмундорлиги, кучи ва реаллиги жихатдан кишиларда фарк килади. Хаёлнинг кенглиги вокеликнинг кишилар хаёл фаолияти учун объект буладиган сохалари доираси билан белгиланади. Алишер Навоий, Хамза Хакимзоданинг хаёли ана шундай кенг хаёлга мисолдир. Масалан, Хамза адабиётнинг турли сохаларида унумли ижод кила олган. Чупон хаёти, пахтакорлар, богбонлар, ишчилар хаётидан асарлар ёзадиган ёзувчиларни хам кенг хаёлли деб айтишимиз мумкин.
Хаёлнинг мазмундорлиги бирор объектга нисбатан хаёлда тугилаётган тасаввурларнинг бойлиги, хилма-хиллиги ва маънодорлиги билан белгиланади. Хаёлнинг кенглиги купинча мазмундорлик билан боглик булиб, кенг хаёл мазмундор хам булади.
Хаёл кучли ва кучсиз булади. Унинг кучи идрок образларига канчалик якин туришига караб белгиланади.
Хаёл кучи хиссиётга боглик булади. Кишининг хиссиёти канчалик кучли, эхтиросли булса, хаёл образлари хам шунчалик кучли, ёркин ва жонли булади.
Хаёл образлари кишининг умумий холатига хам боглик. Киши касал вактида хаёл образлари кучлирок, жонлирок булади. Натижада галлюцинация юз беради. Галлюцинация аслида кучли хаёл образларидир.
Вокеликни тугри акс эттирадиган хаёл реал хаёлдир, нотугри акс эттирадиган хаёл хом хаёлдир.
Инсон фаолиятининг хамма турларида: уйинда, укишда, мехнатда, фан ва ижодиётда хаёлнинг ахамияти каттадир. Болаликдаги уйинлар – асосан, болалар фантазиясининг намоён булишидир. Болаларнинг ижодий уйинларида уларнинг организми камол топади ва мустахкамланади, акли, иродаси, маънавий ва эстетик хислари усади.
Хаёлнинг булиши инсоннинг хар кандай ишни ижодий бажаришга ёки бу ишга ижодкорлик элементларини киритишга имкон беради. Акс холда мехнатнинг хар бир тури илгари урганиб олинган усуллар ва харакатларни шунчаки такрорлаш йули билангина бажарилиши мумкин.
Илмий тадкикотларда хам хаёл катта роль уйнайди. Чунки турли илмий гипотезалар хаёл туфайли яратилади. Хаёл булмаганда эди кишлок хужалигида новаторлик, техникада ихтирочилик ва санъатда янгиликлар яратиш мумкин булмаган булур эди. Албатта, реал ва ижодий хаёлгина инсон фаолиятида ана шундай ижобий роль ўйнайди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling