Шунга ўхшаш усулда буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670 йиллар) “Буюк дидактика” номли машҳур асарида тилга олади. Лекин Коменский “дидактика бу фақат таълимгина эмас, балки тарбиялаш ҳам”, деб таъкидлайди. Мазкур асарда олим таълим назариясининг муҳим масалалари: таълим мазмуни, таълимнинг кўргазмалилиги, кетма-кетлиги каби тамойиллари, синф-дарс тизими борасида сўз юритади. - Шунга ўхшаш усулда буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670 йиллар) “Буюк дидактика” номли машҳур асарида тилга олади. Лекин Коменский “дидактика бу фақат таълимгина эмас, балки тарбиялаш ҳам”, деб таъкидлайди. Мазкур асарда олим таълим назариясининг муҳим масалалари: таълим мазмуни, таълимнинг кўргазмалилиги, кетма-кетлиги каби тамойиллари, синф-дарс тизими борасида сўз юритади.
- Таълим жараёни педагогик-психологик концепциялар
- асосида ташкил этилади
Таълим назариясида Я.А.Коменский ва И.Гербартларнинг дидактик концепциялари муҳим аҳамиятга эга. - Я.А.Коменскийнинг синф-дарс анъанавий тизими
- И.Гербарт таълим тизимининг асосий белгиси қуйидагилардан иборат: ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишини таъминлаш мактабнинг асосий вазифаси;
- болани тарбиялаш эса оиланинг вазифасидир.
Замонавий дидактик тизим. - ХХ асрнинг 50-йилларида психолог ва педагог Б.Скиннер қисмларга бўлинган ахборотларни етказиш, бу жараённи мунтазам назорат қилиш асосида материални ўзлаштиришда самарадорликка эришиш ғоясини илгари суради. Мазкур ғоя кейинчалик дастурий таълим деб аталади.
- Кейинчалик Н.Краудер назорат натижаларига қараб ўқувчига мустақил ишлаш учун турли материалларни таклиф этадиган тармоқлаштирилган дастурларни яратди.
- Д.Дъюининг назарий ғоялари муаммоли таълимнинг асоси бўлиб қолди. Бугунги кунда муаммоли таълим деб номланувчи, ушбу ғоя ўқитувчи раҳбарлиги остида муаммоли вазиятни яратиш ва уларни ҳал этишда ўқувчиларнинг фаоллик ва мустақилликларини таъминлашга эришишни назарда тутади. Муаммоли таълимнинг вазифаси фаол ўрганиш жараёнини рағбатлаштириш, ўқувчиларда фикрлаш, тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |