Мавзу: дидактика – таълим назарияси (4 соат) Режа


Download 1.81 Mb.
bet7/8
Sana30.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1417527
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-маъруза. Дидактика

Абу Райхон Беруний

  • Билим олишда тушуниб ўрганиш, илмий тадқиқотчининг покликка риоя этишига алоҳида эътибор беради. Жамиятнинг равнақи, маърифатнинг ривожига боғлиқ деган ғояни илгари суради.

Абу Али Ибн Сино жараёни ҳақида гапирар экан, таълимда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлайди:

  • болага билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик;
  • таълимда енгилдан оғирга бориш орқали билим бериш;
  • олиб бориладиган машқлар болалар ёшига мос бўлиши;
  • ўқитишда жамоа бўлиб мактабда ўқитишга эътибор бериш;
  • билим беришда болаларнинг майли, қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиш;
  • ўқитишни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш

Таълимнинг мазмуни.

  • Таълимнинг мазмуни деганда, ўқувчиларнинг ўқиш жараёнида эгаллаб олиши лозим бўлган ҳамда тизимга солинган билим, малака ва кўникмаларнинг аниқ белгиланган доираси тушунилади.
  • Таълим мазмуни таълим жараёнида ўзгача жараён элементлари билан билвосита боғлиқ.
  • Давлат таълим стандарти таълим мазмуни, шакллари, воситалари, усулларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди.
  • Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчилик шакли ва доиравий бўйсунишидан қатъий назар барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.
  • ЎҚУВ РЕЖАСИ
  • Ўқув режаси - ўқув жараёни графиги, ўқув предметларининг ҳажми ва рўйҳати, уларнинг ўқув даври бўйича тақсимоти, мазмуни ва ўтиш тартиби берилган давлат ҳужжатидир.
  • ЎҚУВ ДАСТУРИ
  • Ҳар бир ўқув фанини ўқитиш учун ажратилган билимлар ҳажми, тизими ва ғоявий-сиёсий йўналишини аниқлаб берадиган давлат ҳужжатидир. Ўқув дастури ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади.

Ўқув дастури қуйидаги бир қатор қоидаларга амал қилган ҳолда тузилади.

  • 1.Дастурнинг қатъийлиги
  • 2.Ўқув дастурида илмийлик
  • қоидаси.
  • 3. Ўқув материаллари мазмунини
  • танлаш
  • 4. Назариянинг амалиёт билан бирлиги
  • қоидаси.
  • 5. Ўқув дастурларида тарихийлик
  • қоидаси.
  • ДАРСЛИК.
  • Дарслик ўқув жараёнининг зарур қисмидир. Кўп вақтлардан бери у ўқитишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади.
  • Дарслик — ўқувчиларнинг иккинчи «муаллимидир». Чунки у, аввало, ўқувчи учун зарур қўлланмадир.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling