Мавзу. Диншунослик фанига кириш


Диншунослик фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги


Download 221.89 Kb.
bet5/11
Sana23.03.2023
Hajmi221.89 Kb.
#1287841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-мавзу.

1.2. Диншунослик фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги
Диншунослик фани ижтимоий-гуманитар фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланиб, ривожланган ва ҳозир ҳам бу жараён давом этмоқда. Диншунослик фани
1. Фалсафа билан боғлиқ. Фалсафада дин ижтимоий-тарихий ҳодиса, кишилик жамияти тараққиётининг муайян босқичида пайдо бўлган ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида талқин этилади. Дин ислом таълимотига кўра, табиат ва инсонни яратган, айни вақтда инсонга тўғри, ҳақиқий ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишончни ифода этадиган таълимот. Диннинг моҳияти турлича изоҳлансада, унинг асосида ишонч, эътиқод туйғуси ётади. Фалсафа тарихида дин турли шаклларда намоён бўлган. Диннинг дастлабки кўринишлари фетишизм, тотемизм, анимизм, сеҳргарлик ва бошқалар фалсафада ўрганилади. Дин фасафасида – диннинг мазмун-моҳияти, ижтимоий ҳаётдаги ўрнини тушунтиришга йўналтирилган фалсафий билим соҳасидир. Дин ҳақидаги фалсафий қарашлар дастлаб муайян таълимотларда акс эттирилган бўлса, XVIII-XIX асрларга келиб, дин фалсафаси алоҳида фан сифатида шаклланди.
2. Маънавият асослари фанида маънавий баркамол инсонни тарбиялаш ғоялари, ватанпарварлик, инсонпарварлик ва ўз миллатига садоқат мезонлари, имон, диёнат, адолат, меҳр-шафқат, эътиқод, поклик, ҳалоллик ва вафодорлик каби фазилатлар, миллий ўзликни англаш, уни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш кабилар “Маънавият асослари” фанининг асосий мавзулари бўлса, улар диншунослик фанининг котегориялари ҳамдир.
1.3.1 – Чизма

ДИН

Маънавият – инсоннинг улуғланиш ва куч-қудрат манбаидир.






Инсоннинг ахлоқий қарашлари

Инсон маънавиятининг
таркибий қисми

Ҳаёт маъносини англаш



Қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар

Миллий маданиятимиз
ва турмуш тарзимиз


Download 221.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling