Мaвзу: ЁҒоч конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш. Режа


Download 140.7 Kb.
bet1/4
Sana13.05.2023
Hajmi140.7 Kb.
#1455870
  1   2   3   4
Bog'liq
Ёғоч конструкциялари 5-маьруза

МAВЗУ: ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ЛОЙИҲАЛАШ.  

Режа:

  • Конструкцияларни ҳисоблаш ва лойиҳалашда уларнинг ишлаш, тайёрланиш, ташиш ва монтаж қилиш шароитлари.
  • Конструкциялар ўлчамларини типлаштирилган турлари, уларнинг узоққа чидамлилиги, пишиқлиги ва мукаммаллигини таъминлаш чоралари.

Бино ва иншоотларни тиклашда заводларда тайёрланувчи йиғма конструкцияларни имтиёзли равишда қўллаш тавсия этилади. Улар ўлчамлари типлаштирилган турларининг кам сонли монтаж элементларидан тузилиши, ташиш ва ўрнатилишда қулай бўлиши керак. Йиғма конструкциялар технологиябоп бўлиши, тайёрлашдаги меҳнат сарфи катта бўлмаслиги керак.

  • Бино ва иншоотларни тиклашда заводларда тайёрланувчи йиғма конструкцияларни имтиёзли равишда қўллаш тавсия этилади. Улар ўлчамлари типлаштирилган турларининг кам сонли монтаж элементларидан тузилиши, ташиш ва ўрнатилишда қулай бўлиши керак. Йиғма конструкциялар технологиябоп бўлиши, тайёрлашдаги меҳнат сарфи катта бўлмаслиги керак.
  • Конструкцияларни ҳисоблаш ва лойиҳалашда уларнинг ишлаш, тайёрланиш, ташиш ва монтаж қилиш шароитлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, уларнинг узоққа чидамлилиги, пишиқлиги ва мукаммаллигини таъминлаш чоралари кўрилиши лозим.
  • Бевосита қурилиш майдонларида фақат чорқирра (брус)лар ва ходалардан конструкциялар тайёрланиши мақсадга мувофиқдир.
  • Тахталардан михлаб тайёрланувчи кўп қатламли конструкциялар ва пластинасимон (ясси) нагеллар билан бириктирилувчи чорқиррали (бруссимон) конструкциялар фақат вақтинчалик бино – иншоотларни тиклашда қўлланилиши мумкин.

Замонавий индустриал тўсиқ конструкциялар – плита ва панелларни тайёрлашда ёғоч ва пластмассалар билан бир қаторда юпқа пўлат листлар, алюминий қотишмаларидан тайёрланган материаллар, асбесцемент варақлар кабиларнинг қўлланилиши яхши самара беради. Иситгич қатлами сифатида енгил иссиқлик сақлагич материаллар ишлатилади.

  • Замонавий индустриал тўсиқ конструкциялар – плита ва панелларни тайёрлашда ёғоч ва пластмассалар билан бир қаторда юпқа пўлат листлар, алюминий қотишмаларидан тайёрланган материаллар, асбесцемент варақлар кабиларнинг қўлланилиши яхши самара беради. Иситгич қатлами сифатида енгил иссиқлик сақлагич материаллар ишлатилади.
  • Ёғоч конструкцияларни лойиҳалашда уларни биологик емирилишдан, ёнишдан ва кимёвий агрессив муҳит таъсиридан ҳимоялашнинг конструктив тадбирлари кўзда тутилиши керак.
  • .
  • Зарур ҳолларда, юқори ҳарорат ва намлик, ҳимиявий агрессив муҳитларда, узоқ муддат хизмат қилиши мўлжалланган конструкцияларнинг материалларига ҚМҚда келтирилган кўрсатмалар асосида кимёвий ишлов берилади.
  • Ёғоч ва пластмасса конструкциялар чегаравий ҳолатларнинг икки гуруҳи бўйича ҳисобланади:
  • а) юк кўтариш қобилияти бўйича (мустаҳкамлиги, шакли ва ҳолатининг устиворлиги) – ҳисобий юклар таъcирига;

Download 140.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling