Мавзу: Эконометрик моделлаштириш асослари


Эконометрика фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.42 Mb.
bet2/9
Sana17.06.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1541685
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-МАВЗУ Эконометрик моделлаштириш асослари

1.2. Эконометрика фанининг мақсади ва вазифалари

  • 1.2. Эконометрика фанининг мақсади ва вазифалари
  • Эконометриканинг мақсади- бу реал иқтисодий объектларни моделлаштириш ва миқдорий таҳлил қилишнинг усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашдан иборат.
  • Эконометриканинг вазифалари:
  • 1) моделни спецификация қилиш - эмпирик таҳлил учун эконометрик моделларни тузиш;
  • 2) моделни параметрлаштириш - тузилган модель параметрларини баҳолаш;

3) моделни верификация қилиш - модель параметрлари сифатини ва бутун моделнинг ўзини текшириш;

  • 3) моделни верификация қилиш - модель параметрлари сифатини ва бутун моделнинг ўзини текшириш;
  • 4) модель асосида прогноз қилиш - эконометрик моделлаштириш натижалари бўйича аниқ иқтисодий ҳодисалар учун прогнозлар тузиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

1.3. Эконометрик модел тушунчаси ва унинг умумий кўриниши

    • 1.3. Эконометрик модел тушунчаси ва унинг умумий кўриниши
  • Кузатилаётган объектларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида табиатда ва жамиятда рўй берадиган жараёнларнинг моделлари яратилади. Бунинг учун объектлар ҳамда уларнинг хоссалари кузатилади ва улар тўғрисида дастлабки тушунчалар ҳосил бўлади. Бу тушунчалар оддий сўзлашув тилида, турли расмлар, схемалар, белгилар, графиклар орқали ифодаланиши мумкин. Ушбу тушунчалар модел деб айтилади.
  • Модел сўзи лотинча modulus сўзидан олинган бўлиб, ўлчов, меъёр деган маънони англатади.

Моделлар турлари

Модел тор маънода – ўрганилаётган объектнинг, жараённинг ёки ҳодисанинг муҳим хусусиятларини, хоссаларини акс эттирувчи ёрдамчи объект. Кенг маънода модел бирор объект ёки объектлар системасининг намунасидир.

  • Модел тор маънода – ўрганилаётган объектнинг, жараённинг ёки ҳодисанинг муҳим хусусиятларини, хоссаларини акс эттирувчи ёрдамчи объект. Кенг маънода модел бирор объект ёки объектлар системасининг намунасидир.
  • Жамиятдаги ва иқтисодиётдаги объектларни математик моделлар ёрдамида кузатиш моделлаштириш дейилади.
  • Эконометрик модель – бу эҳтимоллик - стохастик модель. Бу модель ёрдамида иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариш қонуниятларини математик кўринишда тенгламалар, тенгсизликлар ва тенгламалар тизими кўринишда ифодалаш мумкин.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling