- Синусоидал сигналлар амплитуда, фаза ёки частотаси бўйича модуляция қилинган бўлиши мумкин. Ушбу параметрларга қараб амплитуд, частот ва фаза модуляцияли сигналлар бўлади.
- Синусоидал сигнал кўплаб физик жараёнлар, чизиқли электр занжирлар (ЭЗ) хусусиятлари учун ахборот ташувчилар ҳисобланади. Чизиқли ЭЗ нинг ток ва кучланишлари линей функция боғлиқлиги билан тақдим этилган элементлардан ташкил топган.
- Агар чизиқли ЭЗ нинг киришига синусоидал сигнал таъсир кўрсатса, унинг чиқишида ҳам синусоидал сигнал бўлади, аммо унинг амплитуда ва фазаси бошқача бўлади. Бу фақат синусоидал сигнал учун хақлийдир.
- Ўзгарувчан токли синусоидал сигналлар кучланиш амплитудаси ёки токи ва частота билан характерланади.
Синусоидал сигнал ҚАРШИЛИК ОРҚАЛИ ГАРМОНИК ТОК ЎТИШИ Агар қаршиликка кучланишни уласак, қаршилик орқали қуйидаги миқдордаги гармоник ток ўтади: U = U0 sin ωt ўзгарувчи кучланиш манбаи қаршиликка берилса, бундай қаршилик актив қаршилик дейилади.
У холда ток кучи ва кучланиш вақтнинг хар бир моментида Ом қонунига асосан
Демак, қаршиликдаги ток ва кучланиш синфаз ўзгаришга эга бўлади.
Қаршилик орқали ўтаётган ток ва кучланишларнинг фазалари бир бирига мос келади ва бир пайтда максимум қийматга эришади. Фазалар бўйича мос келган ТОК ва КУЧЛАНИШ бир хил ишорага эга бўлади (мумсбат ёки манфий).
Бу холатда фазалар бўйича силжиш нолга тенг, яъни:
Ўтказгичнинг қаршилиги ўзгарувчан токда доимий токдагига қараганда кўпроқ бўлади (ташқи таъсирлар оқибатида).
Қувватнинг бир давр ичидаги ўртача қиймати АКТИВ ҚУВВАТ деб аталади.
ГАРМОНИК ТОКНИНГ СИҒИМ ОРҚАЛИ ЎТИШИ Ўзгарувчи ток сиғим орқали оқиб ўтганида унинг платинкаларида зарядларни даврий ўзгариши хосил бўлади.
Ушбу схемада фақат конденсатори иштирок этганлиги туфайли унинг кучланиши манба кучланишига тенг.
q – C конденсаторнинг биронтаси даги платинкасидаги заряд.
Сиғим орқали кучланиш миқдори қуйидагича бўлади:
Гармоник ток эса:
Конденсатор пластинкаларида электр зарядларнинг ўзгариши косинусоидал қоидага асосланади. Мусбат ва манфий зарядларнинг пластинкаларда йиғилиши гармоник ток миқдорининг ўтишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |