Давлат учун
|
Фавқулод ҳолатларда карантин шароитини яратиш имконияти (эпидемия, пандемия)
|
“Яширин” ҳисоб тизимини юритишда давлат бюджетига тушадиган солиқ тўловларининг тўлиқ олинмаслиги
|
3.2. Электрон бизнес моделлари
Иқтисодий адабиётларда электрон савдо ва электрон тижоратнинг моҳиятига, ҳисоб-китоб ва ўзаро муносабатларига кўра тўртта моделга ажратган ҳолда кўрсатиб берилган (“G2C”, “B2C”, “B2B”, “G2B”), лекин кенгроқ ёндашадиган бўлсак, уларнинг олтитасини кўрсатиш мумкин:
- “B2C” (business – consumers) – бизнес субъектлари ва истеъмолчилар (аҳоли) ўртасидаги алоқа ва савдо. Бизнес-истеъмолчи алоқа шаклида маҳсулот ёки хизматни сотувчи тижорат корхонаси, истеъмолчи эса хусусий шахс, якуний истеъмолчи ҳисобланади. Электрон тижоратнинг ушбу моделига электрон дўконлар, шунингдек, электрон тижоратдан фойдаланадиган турли хил хизматларни тақдим этадиган корхоналар (электрон банк ёки брокерлик хизматлари, чипталарга буюртма бериш, саёҳат хизматлари, таълим ва шу кабилар) киради;
- “B2B” (business – business) – бизнес ва бизнес субъектларининг ўртасидаги алоқа ва савдо. Савдо ва хизматларни сотувчи ҳам, харидор ҳам тижорат ташкилотлари ҳисобланади. Бу гуруҳга электрон корхона ва ички корхона тизимлари киради, уларда интернет битта корхона бўлимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш учун ишлатилади. Бугунги кунда электрон тижоратда амалга оширилган барча битимларнинг катта қисми айнан шу модель орқали амалга оширилади.
- “G2C” (government – consumers) – давлат ва истеъмолчилар (аҳоли) ўртасидаги алоқа (шунингдек, савдо ҳам бўлиши мумкин, масалан, давлат қимматли қоғозларини ёки бошқа давлат ва ҳукуматнинг хизматларидан фойдаланиш). Ҳукумат-истеъмолчи ҳозирга қадар фақат назарий жиҳатдан мавжуд бўлиб, унинг ўсиши турли хил ижтимоий тўловлар билан боғлиқ;
- “G2B” (government – business) – давлат ва бизнес субъектлари ўртасидаги алоқа ва савдо. Ҳукумат-бизнес – маълумот алмашиш ва харажатларни камайтириш учун электрон тижорат воситаларидан фойдаланиш (биринчи навбатда ҳужжат айланиши учун). Ушбу модель шаклланиш жараёнида бўлиб, аммо қўшилган қиймат солиғи ва корпоратив солиқ тўловларини қайтариш каби соҳаларда жадал ривожланиш истиқболларига эга;
- “G2G” (government – government) – давлат ташкилотлари ўртасидаги алоқа ва савдо. Ҳукумат (бюджет ташкилоти)-ҳукумат (бюджет ташкилоти) – ахборот алмашиш, давлат тузилмалари ва бошқа бюджет (нотижорат) ташкилотларининг фаолиятини қисқартириш учун тармоқлар ва дастурий таъминот тизими. Бундан ташқари бундай операцияларга харажатларни камайтириш мақсадида тузиладиган бюджет ташкилотлари ўртасидаги битимлар киради;
- “С2С” (consumers – consumers) – аҳоли ўртасидаги алоқа ва аукцион савдо. Истеъмолчи-истеъмолчи – сотувчи ҳам, харидор ҳам жисмоний шахс ҳисобланади. Ушбу моделда истеъмолчи товарларни бевосита истеъмолчига сотади.
Кейинги йилларда жаҳон электрон савдо айланмаси барқарор ўсиб бормоқда, eMarketer маълумотларига кўра, 2018 йилда у 2,9 трлн. АҚШ долларини ташкил этган, 2019 йил якунларига кўра, глобал электрон тижорат айланмаси 3,5 трлн. АҚШ долларидан ошиши, 2023 йилга келиб эса бу кўрсаткич 6,5 трлн. АҚШ долларига етиши кутилмоқда. (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |