Жипслаштирилаётган элементларнинг ўзаро силжишига қаршилик кўрсатиш учун қўйилган доиравий кесимли ёки япасқи поналар нагел деб аталади. Металл конструкциялардаги болт ва парчинлардан фарқли ҳолда, нагеллар кирқилиш ва эзилишига ишламайди
|
1-расм. Нагелли бирикмалар
а-нагелларнинг жойлашуви,
б-ҳисоб схемаси,
в-ишлаш схемаси;
1-тўғри жойлаштириш, 2-шахмат усулида жойлаштириш;
3-темир қопламалар ердамида;
4-бурчак остида
|
Чунки жипслаштирилувчи материалнинг қаттиқлиги нагел материалидан бир неча баробар кам. Шунинг учун бундай бирикмаларда нагел эгилишга, материаллар эса нагел туташган сиртларда эзилишга ишлайди. Нагеллар қаттиқ жинсли ёғочлар (чинор, акация, эман), шишапластиклардан, ёғоч қатлам пластиклардан, пўлат ёки алюминийдан тайёрланади (1-расм).
Болтлар, михлар, бурама ва парчин михлар доиравий нагеллар гуруҳига, пўлат (қўйиладиган ва қоқиладиган) ва ясси ёғоч поналар эса япасқи нагеллар гуруҳига киради (2-расм).
Эгилиш шаклига қараб нагеллар симметрик ва носимметрик бирикмаларга ажратилади.
Жипслаштирилувчи элементларнинг сурилиш текислиги сонига қараб бир қирқимли, икки қирқимли ва кўп қирқимли («қирқим» – сўзи шартлидир) бирикмаларга бўлинадилар. Бирикманинг кўчувчанлигини таъминлаш мақсадида ингичка эгилувчан нагел ишлатилса, ёғочнинг ёрилиш хавфи бирикманинг мўрт бузилишига олиб келади.
Доиравий кесимли пўлат нагеллар 2 мм оралиқ қадам билан 12-24 мм йўғонликда тайёрланади, қаттиқ ёғочдан эса 4 мм қадам билан йўғонлиги 12-30 мм бўлган нагеллар қўлланилади.
Нагел бириктирилувчи материал ичида жипс жойлашганлиги сабабли унинг кучланганлик ҳолати ва эгилиши ёғочнинг ҳолатига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |