Мавзу: Енгил саноатда механизациялаш ва автоматлаштиришнинг ривожланиш истиқболлари
Полга ўрнатиладиган транспорт машиналари кўрсаткичлари
Download 105.35 Kb.
|
23-маъруза
Полга ўрнатиладиган транспорт машиналари кўрсаткичлари
Машинани асосий кўрсаткичларига юк кўтарувчанлик, ишлаб чиқарувчанлик, маневрлилик, ўтувчанлик, габарит ўлчамлар, ҳаракатланиш тезлиги, электр тузилмали машиналар учун яна акумумулятор батареяли энергетик сиғим кўрсаткичлари киради . Машинани юк кўтарувчанлиги қуйидаги қатордан иборат: 0.5; 0.63; 0.8; 1; 1.25; 1.6; 2; 2.5; 3.2; 5; 10; 20; 32; 45 т. Энг кўп талаб 5т гача юк кўтарадиган машиналарга бўлади. Транспорт машиналари ишлаб чикарувчанлиги уни юк кўтарувчанлиги ва ҳаракатланиш тезлиги билан аниқланади ҳамда хизмат қилиш ва созлаш йўқотишлари билан чегараланади. Машинани соатли эксплуатацион ишлаб чиқарувчанлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади: (1) бу ерда П-машина ишлаб чиқарувчанлиги,т/с; Q-юк кўтарувчвнлиги, т; -тери юкни ҳажмли зичлигига боғлиқ ҳолда юк кўтарувчанлик бўйича машинадан фойдаланиш коэффициенти; Кв-вақт бўйича машинани фойдаланиш коэффициенти; t-иш цикли давомийлиги, яъни 1та рейсга сарфланган вақт, минут . (2) бу ерда (tn+tp)-юк ортиш ва туширишга сарфланган вақт, мин.; l-юк ташиш ўртача масофаси, метр; V1ва V2 –машинани юк билан ва юксиз ўртача техник ҳаракатланиш тезлиги ; t0-оддий ва кўтиш вақти, мин. Юк ортувчи уловни юк ортиш ва туширишга сарфланган вақт қуйидаги формула бўйича аниқланади. (3) бу ерда Н –юкни ўртача кутарилиш баландлиги, м; v3-юкни кўтарилиш тезлиги, м/мин; t1-транспорт, ортиш ёки тушириш ҳолатида рамани эгилиш вақти ўртача 15сек деб қабул қилинади. t2-юкни қабул қилиб олиш, юкни халос қилиш, юкни ўрнатиш учун сарфланадиган вақт суммаси (ўртача 0,8- 1.0 мин. қабул қилинади). Ҳаракатланмайдиган платформали электр аравалар учун қўл ёрдамида юклаш ва туширишда бу сумма 10-15 мин.деб қабул қилинади. Цехлар ичида ўзи юрар аравалар ва электр юк тортувчи уловларни ҳаракатланиш тезлиги асосий ўтиш масофаси бўйича 6км/соат ёки 100м/мин. дан ортик бўлмайди, ўтиш масофасидан узоқ йўлга чиққанда V≤ 3 км/ сек. ёки 50 м/мин. бўлади. Электр юк ортувчи ва ўзи юрар араваларни қаттиқ қопламали очик майдонларда ўртача ҳаракатланиш тезлиги 150-180 м/мин. деб қабул қилинади. Қўл аравалари учун Q≤60 м/ мин. Полга ўрнатиладиган транспорт машиналарининг керакли бўладиган сони соатли юк айлантириш, ўртача машинани юк кўтарувчанлиги (юклама) ва битта йўлга (рейсга) кетган вақти : (4) бу ерда -ташиладиган юк миқдори (соатли юк оқими) т/с; П-машинани ишлаб чиқарувчанлиги,Т/ч. Маневерлилик машинани тор йўлакларда юкни қамраб олиб уни ғарамга жойлаштиришдаги ишлаш имконятларини аниқлаб беради, ҳамда йўлакларни 90 градус бурчак остида кесишиш жойларидаги бурилишларга чикарилади. Маневерлилилик бурилиш ҳамда машинани габарит ўлчамларга боғлиқ бўлади. Транспорт ўтиш кенглиги қуйидаги формула бўйича аниқланади. (5) бу ерда А – машина ёки юк кенглиги, метр (энг катта ўлчам қабул қилинади); m- машина билан транспортни йўлда хавфсиз ҳаракатланиши учун керак бўлган жиҳозлар орасидаги оралиқ (хавфсизлик оралиқ масофаси), метр. Хавфсизлик оралиқ масофаси ўлчами қуйидагича қабул қилинган; полга ўрнатиладиган транспорт машиналари учун 1метр/сек тезлик билан ҳаракатланганда -200мм дан кам бўлмаслиги керак, полга ўрнатиладиган 10м масофагача 0,25м/ сек гача тезлик билан силжийдиган аравалар учун-50ммдан кам бўлмаслиги керак. Шарнирли узатмага эга бўлган тиркамали араваларни қўллаган ҳолатда хавфсизлик оралиқ масофаси белгиланган қийматдан 50% гача оширилади. Машинани ҳаракатланиш тезлиги оширилганда хавфсизлик оралиқ масофаси ўлчами тезлик ҳар 10% га оширилганда белгиланган қийматдан 0,1га оширилади. Бунда машинани ҳаракатланиш тезлиги белгиланган қийматдан ошмаслиги керак. Транспортни бурилиш сохасида йўлак кенглиги (унинг бурчаги ўртасида) қуйидаги формула бўйича аниқланади.: Тиркамали аравасиз машиналар учун. (6) бу ерда L-машинани габарит узунлиги, м.; R-машинани минимал бурилиш радиуси , м; Тиркамали аравага эга машиналар учун . (7) бу ерда Lp-тиркамали аравани габарит узунлиги; Lд-юк эни, метр.; n-тиркамали аравалар сони . Электр юк ортувчи ва электр ғарамловчи уловлар учун ўтиш кенглиги ёпиқ омбор биноларида майдонни тежашни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. 2 типдаги ўтиш жойлари белгиланади: асосий (бош) ва ёрдамчи. Асосий ўтиш жойи машинани юк билан силжиши ва ғарамлаганда маневрлаш учун хизмат қилади. Ёрдамчи торроқ ўтиш жойидан фақат машина ҳаракатланиши учун фойдаланилади. Асосий (бош) ўтиш кенглиги юкни (в) кенглиги ва ўлчами С боғлиқ бўлиб қўйидаги формула бўйича аниқланади: (8) бу ерда А –машина эни, м.; r-машинани ички бурилиш радиуси ,м в<2С бўлганда асосий ўтиш кенглиги қўйидаги формула бўйича аниқланади: бу ерда В-асосий ўтиш кенглиги, м; R –машинани энг кичик бурилиш радиуси, м.; l- олдлинги ғилдирак ўқидан айрини олдинги деворигача бўлган масофа, м; а-юк узунлиги, м; m-айрили юкка эга машина ва ғарам ёки девор орасидаги масофа, м (расм 4.1) в>2С бўлганда асосий ўтиш кенглиги қуйидаги формула бўйича аниқланади: (9) Машинани ўтиш жойидаги эркин маневрланишини таъминлайдиган m -ўлчами асосан ҳайдовчи тажрибасига боғлиқ бўлади ва кам габаритли электр юк ортувчи уловлар учун 150дан 250мм гача деб қабул қилинади, автоюк ортувчи уловлар учун очиқ майдонларда қўлланадиган габарит ўлчамлари –катта даражада 200ммдан 400мм гача бўлади. Асосий (бош) ўтиш кенглиги юк қоғоз халталарини ғарамга жойлаштириш усулига хам боғлиқ бўлади. Уларнинг ўтиш жойига нисбатан тўғри бурчак остида жойлаштирганда ўтиш жойи бурчак остида ўрнатилган қоғоз халталардан шаклланган ғарамлар орасидаги ўтиш жойига нисбатан катта кенгликга эга бўлиши керак. Асосий ўтиш кенглиги юк қоғоз халталарини бурчак остида жойлаштирилганда қуйидаги формула бўйича аниланади: (10) бу ерда В –юк қоғоз халталарини ўтиш ўқига нисбатан тўғри бурчак остида жойлаштирилгалигини аниқлайдиган ўтиш кенглиги; α- қоғоз халтани ўтиш ўқига нисбатан ўрнатиш бурчаги (4.1-расмга қаранг). 21.1-расм. Транспорт ўтиш йўлининг энини аниқлаш. Қоғоз халталарини бурчак остида жойлаштириш доим хам мақсадга мувофиқ бўлавермайди. Бундай холларда қачонки ғарамлар омбор девори периметри бўйича жойлаштирилса, қоғоз халталар ва девор бурчаклари орасида катта бўшлиқ пайдо бўлади. Бу эса ўтиш кенглигини камайишига олиб келадиган тежашга нисбатан майдонни кўп йўқотишга сабаб бўлади. Ёрдамчи (транспорт) ўтиш жойларини кенглиги машина ёки қоғоз халталар кенглигига тенг деб қабул қилинади (машинани берилган тезлик бўйича ўтиш жойи бўйлаб ҳаракатланиши учун керак бўлган оралиқ масофага 300-400мм қўшилиб катта миқдор қилиб ҳисоблаб чиқилади). Агар ёрдамчи ўтиш жойлари бир-бири билан кесишса, уларнинг кенлиги электрюк ташувчи улов юксиз айри (паншаха)да ҳаракатланганда 2000мм дан кам бўлмаслиги, юк билан ҳаракатланганда қоғоз халта диагонал ўлчами + 250-350 ммдан кам бўлмаслиги керак. Машинани ўтувчанлиги тепаликни бардош бериш қобилияти ва йўлни нотекислиги билан характерланади, ҳамда асосий ғилдираклар яратадиган айланувчи момент миқдорига, ғилдирак диаметрига ва ғилдиракни йўл билан тиркалишига боғлиқ бўлади. Нотекислик баландлиги ўтказувчанликни умумий кўрсаткичлари бўйича ҳисобланади, у айланувчи момент, ғилдирак вали ва ғилдирак диаметри билан ҳарактерланади. Машинани қурилиш баландлиги ва айрини кўтарилиш баландлиги қуйидагича шартланади: Биринчи- вагонларни эшик ўрни, лифтлар ва омбор биноларини баландлиги (1900-2000ммдан ортиқ бўлмаслиги керак), иккинчиси – юкларни ғамлаш учун керак бўлган баландлик. Юкларни ғамлаш баландлиги таҳлиларидан қуйидаги кўтарилиш қаторлари қабул қилинади. 1.8; 2.8; 3.2; 4.5; 5.6; 6.3; 7.2. Машинани ҳаракатланиш тезлиги 9-13 км/с деб қабул қилинади, айрини (паншахани) кўтарилиш тезлиги эса 0.15 – 0.25 м/с деб қабул қилинади. Аккумулятор батареясини энергетик сиғими асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади, бу машинадан вақт бўйича фойдаланишга боғлиқ бўлади. Батареяни энергетик сиғими ошиши билан машинани ишлаб чиқариш салоҳияти хам ошиб боради, бу билан биргаликда машина баҳоси, габарит ўлчамлари ва масаси ўсиб боради. 0.63 дан 5 тоннагача юк кўтара оладиган электр юк ташувчи уловлар учун аккумулятор батареяни энергетик сиғими 23,8 дан 152,1 квт.с гача ўзгаради. Download 105.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling