1-амалиёт машғулоти Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентини аниқлаш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад


Download 0.98 Mb.
bet1/20
Sana14.03.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1268357
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
5 вариант


1-амалиёт машғулоти


Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентини аниқлаш


Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга вагон,ларнинг юк кўтариши ва сиғимидан максимал фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш.
Халқ хўжалигида транспорт харажатларини камайтиришнинг энг муҳим имкониятларидан бири ҳаракатдаги состав (вагон, контейнер, кема, автомобиль) ларнинг юк кўтариши ва сиғимидан максимал фойдаланишдир.
Вагонларнинг юк кўтариши (Gюк) дан фойдаланишга вагоннинг ўртача статик юкламаси (Pст) ва вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти (λ) баҳо беради,

λ  Pст /Gюк (1.1)


Агар λ → 1 га қанча яқин бўлса вагоннинг юк кўтаришидан шунча юқори фойдаланилган бўлади.


Агар λ << 1дан қанқа кичик бўлса вагоннинг юк кўтаришидан шунча кам фойдаланилган бўлади.
Агар λ  1 бўлса вагоннинг юк кўтаришидан тўлиқ фойдаланилган бўлади.
Агар вагонга ижозат этилган ўтаюкланиш (ΔР  1 – 3 т) чегарасида юк ортилганида, яъний Pст  Gюк + ΔР бўлса, λ > 1 бўлиши мумкин.
Вагоннинг ўртача статик юкламасини ёки битта вагонга тоннада ортилган юкни ўртача миқдори, вагонларга жами ортилган юкларни тоннадаги миқдори (Р) ни шу юклар ортилган жами вагонлар сони (∑U) га бўлиш орқали аниқланади,

Pст ∑P / ∑U , т/ваг (1.2)




Вагонларнинг ўртача статик юкламасини ўсиши вагонларга бўлган эҳтиёжни камайтиради,

∑U∑P / Pст , ваг (1.3)


Ёки вагонларнинг ўртача статик юкламасини ўсиши мавжуд вагон парки билан қўшимча миқдорда анчагина юкларни ташиш имкониятини яратади,


∑P  ∑U · Pст , тон (1.4)


Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамиляси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 1.1-жадвалдаги вариантлар бўйича топшириқларда келтирилган станциясидаги юк объектларидан ортиб жўнатилган юкларни турлари ва станция бўйича вагонларнинг ўртача статик юкламаси (Pст) ни ва вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти (λ) ни аниқлайди ва таҳлил қилади.


Вагонларнинг техник тавсифномаси маълумот материалларида келтирилган.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling