1-амалиёт машғулоти Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентини аниқлаш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад


Download 0.98 Mb.
bet14/20
Sana14.03.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1268357
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
5 вариант

8-амалиёт машғулоти


Минтақавий темир йўл бўлинмасининг юк оқимларининг
диаграммасини ишлаб чиқиш


Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга минтақавий темир йўлининг юк оқимлари диаграммасини ишлаб чиқиш бўйича билим кўникмаларини такомиллаштириш.
О темир йўл узелининг чоғиштириш ишлаб чиқилганидан сўнг минтақавий темир йўл бўлинмаси участкаларидаги юк оқимларининг диаграммасини ишлаб чиқиш бошланади. Бу диаграмма ташиш режасини ифодалашни тўртинчи шакли ҳисобланади. Юк оқимининг диаграммаси умумий қия жадвални ва узелнинг чоғиштириш жадвалини маълумотлари асосида ишлаб чиқилади (8.1-расм). Графикдаги сонлар минтақавий темир йўл бўлинмаси юк айланмасининг аниқ шарт – шароитларига мувофиқ келади. Юк оқимларининг диаграммаси эксплуатацион ишлар учун муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб, минтақавий темир йўл бўлинмасининг барча участкаларидаги ҳар икки йўналишдаги юк оқимларининг миқдорлари ҳақида маълумот беради.


8.1-расм. Минтақавий темир йўл бўлинмаси участкаларидаги юк оқимларининг диаграммасини

8.1-расмда кўрсатилган юк оқимларининг диграммаси поездлар ҳаракати гарфигини тузиш учун асосий материал бўлиб хизмат қилади. Юк айланмасининг маълумотлари бўйича барча участкалар бўйича вагонлар ва поездлар сони ҳисоблаб чиқилади ва ҳаракат графигига қўйилади.


Юк оқимларининг диаграммасини ишлаб чиқиш учта кетма – кет босқичдан иборат:
1. Минтақавий темир йўл бўлинмасининг барча чиқиш пунклари бўйича қабул қилиш ва топшириш ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади.
2. Юкларни узелдан чиқиши ва узилга кириб келиши ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади.
Юк оқимларининг диаграммаси эксплуатацион ишлар учун муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб, минтақавий темир йўл бўлинмасининг барча участкаларидаги ҳар икки йўналишдаги юк оқимларининг миқдорлари ҳақида маълумот беради.3. Барча йўналишлар бўйича юк оқимлари ҳисоблаб чиқилади.
Биринчи босқич бўйича ишлар тезликда амалга оширилади, чунки қабул қилиш ва топшириш бўйича маълумотлар умумий қия жадвалда мавжуд бўлиб, уларни диграммага кўчириб ёзиб қўйилади.
Иккинчи босқич ишларида “О” узелининг чоғиштириш жадвалининг маълумотлари диаграммага кўчириб ёзиб қўйилади.
Юк оқимларини диграммасини тузишни учинчи босқичи энг мураккаб ҳисобланади. Қуйида мисол тариқасида ғарибдан, А станциясидан шарққа – О узелигача юк оқимларини ётқизиш (прокладка) ва қарама – қарши юк оқими маълумотларини тўлғазиш кўрсатилган.
А станцияси бўйича қабул қилиш 14,0 минг т., бу юк оқимига А станциясини шарқ йўналишига ортган юкларни қўшиб қўйиш ва ундан А станциясига ғарибдан тушириш учун етиб келган юкларни олиб қолиш керак.
Умумий қия жадвални маълумотлари асосида, шуни аниқлаш мумкинки: А станцияси ҳаммаси бўлиб 1,5 минг т. юк ортади, шундан шарққа 1,0 минг т. ва ғарибга 0,5 минг т.
А станцияси ҳаммаси бўлиб 1,9 минг т., шундан 1,4 минг т. шарқдан ва 0,5 минг т. ғарибдан юк туширади.Бу маълумотлар диаграммага киритилади.
Диаграммага юк оқимлари ўнг томонлама ҳаракат қоидаси бўйича киритилади. Юк оқимлари шарққа ҳисобланаётганлиги сабабли, ўнгга пастдан ҳаракат йўналиши бўйича маълумотлар тўлғазилиб борилади. Йўлма – йўл юқоридан қарама – қарши юк оқимлари учун маълумотларни тўлғазиб бориш мумкин.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling