1-амалиёт машғулоти Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентини аниқлаш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад


А станциясини шарққа 1,0 минг т. юк ортишини ва шу йўналишда ғарбдан 0,5 минг т. юк туширишини инобатга олиб, А


Download 0.98 Mb.
bet15/20
Sana14.03.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1268357
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
5 вариант

А станциясини шарққа 1,0 минг т. юк ортишини ва шу йўналишда ғарбдан 0,5 минг т. юк туширишини инобатга олиб, А станциясидан шарққа 14,5 минг т. юк оқими чиқиши аниқланади. Худди шундай АБ участкасини, Б станцияси ва БО участкасини ортиш ва туширишлари ҳисобланади. Шундай қилиб Б станциясидан 16,2 минг т. юк оқими чиқади, БО участкаси шарққа 0,9 минг т. юк ортади ва ғарибдан 0,3 минг т. юк туширади. Демак О узелига ғарибдан 16,8 минг т. юк етиб келади. Бу эса иккинчи босқичда диаграммада қўйилган узелга кириб келадиган сонга мувофиқ келади. Шундай қилиб биринчи ва иккинчи босқичда диаграммага киритилган маълумотлар, учинчи босқич ишлари – барча йўналишлар бўйича юк оқимларини ҳисоблашда назорат аҳамиятини ўтайди.
Бошқа участкалар ва йўналишлар бўйича юк оқимларини ҳисоблаш худди шундай тартибларда амалга оширилади. Юк оқимларини О узелидан ғарибга ҳисоблашда юкларни ортиш ва туширишни бу йўналишга олдиндан киритилган маълумотлардан фойдаланиш мумкин.


9-амалиёт машғулоти


Тўкилувчан юкларни ташиш учун ҳаракатдаги состав
турларини танлаш

Атмосфера таъсиридан хавфланмайдиган тўкилувчан юкларга: қўнғир кўмир, тош кўмир, антрацит, кокс, ёнувчи сланцлар, торф, қора металл маъданлари, рангли металл маъданлари, нометалл маъданлар, қум, чақиқ тош, майда тош ва шунга ўхшашлар мансуб бўладилар. Бундай тўкилувчан юклар темир йўл транспортида очиқ ҳаракатдаги составларда – ярим очиқ вагонларда ва платформаларда ташилади. Топшириқда берилган юкни ташиш учун икки турдаги очиқ ҳаракатдаги состав танлаб олинади ва қуйидаги жадвалга уларнинг техник твсифномаси киритилади.


9.1-жадвал




Ташиш учун юк вагонларининг техник тавсифномаси



Юкнинг
номи

Вариант

Ўқлар сони

Вагоннинг
модели

Gюк


тон

qт


тон

Lа


м

Vк


м3

к


м



вк
м

hк


м

Рсол


т/м3

Д маркали тош кўмир

5

4

12-1505

69

21,1

13920

76

12700

2878

2060

0,91


































бу ерда Gюк - вагоннинг юк кўтариши, т;


qт - вагоннинг массаси (тараси), т;
Lа - автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг
узунлиги, м;
Vк - вагон кузовининг ҳажми, м3;
к - вагон кузовининг ички узунлиги, м;
вк - вагон кузовининг ички эни, м;
hк - вагон кузовининг ички баландлиги, м;
Рсол - вагоннинг солиштирма юк кўтариши, т/ м3.
Вагоннинг солиштирма юк кўтариши қуйидаги формула орқали аниқланади,

Pсол = Gюк / Vк =69/76=0,91 т/м3 (9.1)


Бир метр куб вагон кузовининг ҳажмига тўғри келадиган вагоннинг юк кўтариши (т/м3) вагоннинг солиштирма юк кўтариши деб аталади. Тўкилувчан юкларнинг ҳажмий массаси (γ), вагоннинг юк кўтаришини ва сиғимини аниқловчи муҳим тавсифномаси ҳисобланади. Юкларнинг ҳажмий массаси (γ), уларнинг тиғизлашмасликларини ва ғовакликларини инобатга олган ҳолда бир метр куб ҳажимдаги юкнинг массасини (т/м3) тавсифлайди.


Тўкилувчан юкларни очиқ ҳаракатдаги составларга ортишда, юкнинг ҳажмий массаси (γ) вагоннинг солиштирма юк кўтаришига (Pсол) тенг, яъни γ = Pсол бўлса, вагоннинг юк кўтаришидан ва сиғимидан тўлиқ фойдаланилади.
Агар γ < Pсол бўлса, бунда тўкилувчан юкларни вагон кузовинининг бортини сатҳи баравар юк ортилганида, вагоннинг сиғимидан тўлиқ фойдаланилади аммо юк кўтаришидан эса тўлиқ фойдаланила олинмайди. Вагоннинг юк кўтаришидан тўлароқ фойдаланиш учун тўкилувчан юклар вагоннинг бортидан баландроқ “шапка” усулида ортилади (9.1-расм).


Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling