1-амалиёт машғулоти Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентини аниқлаш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад


Download 0.98 Mb.
bet18/20
Sana14.03.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1268357
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
5 вариант

Суюқликни зичлигини аниқлаш

Цистернадаги суюқлик массасини аниқлаш учун, суюқлик ҳажмидан ташқари унинг зичлигини ҳам билиш керак бўлади. Ҳажм бирлигидаги суюқлик массаси унинг зичиги деб аталади. Ўлчамлари г/см3, кг/м3 ёки т/м3 ларда бўлади. Суюқ маҳсулотларнинг зичлигини махсус асбоб денсиметр ёрдамида аниқланади. Агар нефть маҳсулотининг 20°С ҳароратдаги зичлигининг паспорт маълумотлари маълум бўлса, мазкур ҳароратдаги унинг ҳақиқий зичлигини денсиметрсиз ҳам – нефть маҳсулоти зичлигининг ҳарорат тузатмаси ёрдамида қуйидаги формула ёрдамида аниқланади,


ρt = ρ20°С – Δ · (t – 20°С) (12.5)


бу ерда ρ20°С - нефть маҳсулотининг стандарт зичлиги;


Δ - ўртача ҳарорат тузатмаси, т/(м3 х град);
t - зичлиги аниқланаётган суюқликнинг ҳарорати, °С.
Нефть маҳсулотлари учун ўртача ҳар орат тузатмаси (Δ) маълумот материалларининг 6-иловасида келтирилган.


Цистернадаги суюқлик массасини аниқлаш усуллари

Цистернадаги суюқлик массасини аниқлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:


а) Цистерна қозони ичига қуйилган суюқлик баландлиги метршток ёки ҳисоб-китоблар ёрдамида аниқланади. Қуюш пайтида суюқлик кўпиклашса унинг баландлиги метрштокда аниқлаш кўпик тинганидан сўнг ёки кўпик изолятор ёрдамида аниқланади;
б) маҳсулотнинг ҳароратини ва зичлигини аниқлаш учун цистернадан проба олинади;
в) проба олинган зоҳоти унинг ҳарорати ва зичлиги денсиметр ёрдамида аниқланади ёки (7.5)-формула ёрдамида ҳисобланади;
г) цистерна қозонидаги калибр белгиси бўйича унинг типи белгиланади;
д) аниқланган суюқлик баландлиги бўйича ушбу типдаги цистерна учун темир йўл цистерналарининг калибр жадвалларидан (маълумот материалларининг 5-иловаси) цистерна ичига қуйилган суюқлик ҳажми (Vм) дециметр кубларда (литрларда) аниқланади;
е) цистернадаги маҳсулот массаси (вагоннинг статик юкламаси) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади,

Рст = Vм · ρt , кг (12.6)


Мисол: Паспорт маълумотлари бўйича 20°С ҳароратда А-93 бензиннинг зичлиги ρ+14°С = 0,753. Цистернага қуюлган бензиннинг ҳарорати t = +14 °С . 15-1427 ва 15-871 моделдаги цистерналарга қуюлган бензиннинг массаси аниқлансин.





Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling