1-амалиёт машғулоти Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентини аниқлаш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад


Download 0.98 Mb.
bet19/20
Sana14.03.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1268357
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
5 вариант

Ечиш: 12.1 жадвалда цистерналарнинг техник тавсифномаси келтирилган.

12.1-жадвал


А-80 бензин ташиш учун цистерналарнинг техник тавсифномаси

Юкнинг
номи

Вариант

Цистерна
модели

nўқ
дона

Gюк


тон

qт


тон

Lа


м

Vқ


м3

Dқ


м

қ


м

nт


дона

kт



Матор ёқилғиси

I

15-1427

4

60

23,2

12,020

73

3,0

10,770

1

62

II

15-871

8

120

48,8

21,120

140

3,0

20,226

2

61

бу ерда nўқ - цистернанинг ўқлари сони, дона;


Gюк - цистернанинг юк кўтариши, т;
qт - цистернанинг массаси (тараси), т;
Lа - автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича цистернанинг
узунлиги, мм;
Vқ - цистерна қозонининг тўла ҳажми, м3;
Dқ - цистерна қозонининг ички диметри, мм;
қ - цистерна қозонининг ташқи узунлиги, мм;
nт - устки туйниклар сони, дона;
kт - калибр типи.
Матор ёқилғиси t = +26 °С ҳарорат учун зичлигини (12.5)-формула ёрдамида аниқлаймиз,

Ρ+26°С = 0,753 – 0,000857 ·( +14°С – 20°С) = 0,753 – 0,000857( 6°С) = 0,758




I-вариант, 15-1427 моделли 4 ўқли цистерна

Цистерна қуйиш туйниги баландлиги аниқлаймиз,


h = 80 + 205 = 285 мм


Қуйиш туйнигининг ярим баландлиги,


h' = 285 / 2 =142 мм


Цистерна қуйиш туйнигининг ярмигача суюқлик билан тўлдирил-ганда (t = – 4 °С ҳарорат қиш фаслини билдиради), қуйиш баландлиги,


Hс = (3000– 285) + 142 = 2937 мм = 294 см.


Темир йўл цистерналарининг калибр жадвалларидан 64-калибр типидаги цистерна ичига қуйилган А-80 бензин ҳажмини дециметр кубларда (литрларда) аниқлаймиз,


Hс = 294 см қуюш баландлиги учун Vм = 87845 дм3.


15-869 моделли 4 ўқли цистернага унинг қуюш туйнигини ярмигача қуйилган А-80 бензин массасини аниқлаймиз,


Рст = 87845 · 0,7586 = 66639 кг = 66,639 т;


Цистернадаги бензин массаси унинг юк кўтаришидан зиёд;


Рст = 66,639 т > Gюк = 62 т.


Демак 15-869 моделли 4 ўқли цистернага зичлиги ρ4°С = 0,7586 бўлган А-80 бензиндан t = – 4 °С ҳароратда камроқ баландликда қуюш зарур бўлар экан. Зарурий қуюш баландлиги (Hз) қуйидаги тартибда аниқланади:


а) мазкур цистернага қуйиш зарур бўлган А-80 бензин ҳажми (Vз) аниқланади;

Vз = Gюк / ρ 4°С = 62 / 0,7586 = 81,730 = 81730 дм3 ;


б) зарурий бинзин ҳажми бўйича Vз = 81730 дм3 темир йўл цистерналарининг калибр жадвалларидан (маълумот материалларининг 5-иловаси) 64-калибр типидаги цистер учун зарурий қуюш баландлиги (Hз) ни қидириб топамиз. Маълумот материалларининг 5-иловасидаги 64-калибр типи учун Vз = 81730 дм3 га энг яқин қиймат 81740 дм3.


Vз = 81740 дм3 учун Hз = 263 см ни ташкил этади. Демак t = – 4 °С ҳароратда А-80 бензиндан 15-869 моделли 4 ўқли цистернага Hз = 263 см баландликда бензин қуюш керак бўлар экан.


I I -вариант, 15-871 моделли 8 ўқли цистерна

Цистерна қуйиш туйниги баландлиги аниқлаймиз,


h = 145 + 140 = 285 мм


Қуйиш туйнигининг ярим баландлиги,

h' = 285 / 2 =142 мм


Цистерна қуйиш туйнигининг ярмигача суюқлик билан тўлдирил-ганда (t = – 4 °С ҳарорат қиш фаслини билдиради), қуйиш баландлиги,


Hс = (3400– 285) + 142 = 3257 мм = 326 см.


Темир йўл цистерналарининг калибр жадвалларидан (маълумот материалларининг 5-иловаси) 63-калибр типидаги цистерна ичига қуйилган А-80 бензин ҳажмини дециметр кубларда (литрларда) аниқлаймиз,


Hс = 326 см қуюш баландлиги учун Vм = 157225 дм3.


15-880 моделли 8 ўқли цистерна цистернага унинг қуюш туйнигини ярмигача қуйилган А-80 бензин массасини аниқлаймиз,


Рст = 157225 · 0,7586 = 119271 кг = 119,271т;


Цистернадаги бензин массаси унинг юк кўтаришидан кичик ;


Рст = 119,271 т < Gюк = 125 т.


Демак 15-880 моделли 8 ўқли цистернага зичлиги ρ4°С = 0,7586 бўлган А-80 бензиндан t = – 4 °С ҳароратда унинг қуйиш туйнигининг ярмигача қуйиш мумкин экан.


15-амалий машғулот


Юкларни ташиш учун самарали ҳаракатдаги
составларни танлаб олиш

Темир йўл транспортида вагонлар парки турли турги юк вагонларидан: ёпиқ вагонлардан, платформалардан, ярим очиқ вагонлардан, цистерналардан, изотермик вагонлардан, думпкар вагонлардан, хоппер вагонлардан ва махсус вагонлардан иборат. Мазукр юкни ташиш учун самарали вагонларни танлаб олиш, ушбу юкни ташиш мумкин бўлган икки ёки уч турдаги вагоннинг техник ва эксплуатацион кўрсаткичларини таққослаш асосида танлаб олинади.


Юк вагонлари паркининг конструкциясини эксплуатацион сифатини қуйидаги кўрсаткичлари тавсифлайди: ўқлари сони, юк кўтариши, вагоннинг массаси, кузовининг ҳажми, полининг юзаси, автоулагичнинг ишалиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги, вагоннинг ички парметрлари, таранинг техник коэффициенти, таранинг юклаш коэффициенти, вагоннинг солиштирма ҳажми, вагоннинг солиштирма юк кўтариши ва бошқалар.
Вагоннинг юк кўтариши деб темир йўл транспортида, ҳаракат ҳавсизлигини тўлиқ инобатга олган ҳолда, вагонга юк ортишнинг ижозат берилган максимал нормасига айтилади.
Вагон массаси (qт) ни унинг юк кўтариши (Gюк) га нисбати вагон тарасининг техник коэффициенти деб аталади ва қуйидаги формула орқали аниқланади,

kт = qт / Gюк (13.1)


Муайян юкни ташишда вагоннинг юк кўтаришишдан ҳақиқий фойдаланиш мумкин бўлишлигини вагон тарасининг юклаш коэффициенти инобатга олади.


kю = qт / (Gюк· λ) (13.2)


бу ерда λ- вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти.


Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади,

λ = Рст / Gюк (13.3)


бу ерда Рст - вагоннинг статик юкламаси.


Қайси бир турдаги вагоннинг кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти катта қийматга эга бўлса бундай вагон бошқа турдаги вагонга ушбу юкни ташиш учун самарали вагон ҳисобланади.
λ ни (13.3)-формуладаги қийматини (13.2) формулага қўйсак

kю = qт / Рст (13.4)


Қайси бир турдаги вагонга таранинг техник коэффициенти ва таранинг юклаш коэффициенти кичик қийматга эга бўлса бундай вагон бошқа турдаги вагонга қараганида конструкцияси жиҳатидан самарали вагон ҳисобланади.


Вагон кузовининг тўлиқ ҳажмини унинг юк кўтаришига нисбати, ёки вагоннинг 1 т юк кўтаришига тўғри келадиган ҳажми вагоннинг солиштирма ҳажми деб аталади ва қуйидаги формула орқали аниқланади,

Vсол = Vк / Gюк (13.5)


Қайси бир турдаги вагонга вагоннинг солиштирма ҳажми катта қийматга эга бўлса бундай вагон бошқа турдаги вагонга қараганида конструкцияси жиҳатидан самарали вагон ҳисобланади.


Вагоннинг юк кўтаришини унинг кузовини тўлиқ ҳажмига нисбати ёки 1 м3 кузов ҳажмига тўғри келадиган вагоннинг юк кўтариши вагоннинг солиштирма юк кўтариши деб аталади ва қуйидаги формула орқали аниқланади,

Рсол = Gюк / Vк (13.6)


Қайси бир турдаги вагонга вагоннинг солиштирма юк кўтариши кичик қийматга эга бўлса бундай вагон бошқа турдаги вагонга қараганида конструкцияси жиҳатидан самарали вагон ҳисобланади.


Вагоннинг солиштирма юк кўтариши (Pсол) юкнинг ҳажмий массаси (γ) тенг, яъни γ = Pсол бўлса, вагоннинг юк кўтаришидан ва сиғимидан тўлиқ фойдаланиш мумкин.


Агар γ < Pсол бўлса, вагонга юклар ортилганида, вагоннинг сиғимидан тўлиқ фойдаланилади, юк кўтаришидан эса тўлиқ фойдаланила олинмайди.
Агар γ > Pсол бўлса, вагоннинг юк кўтаришидан тўлиқ фойдаланилади, сиғимидан эса тўлиқ фойдаланила олинмайди, бунда тўкилувчан юкларни вагон кузовинининг бортини сатҳидан пастроқ қилиб ортилади.
Вагонларни турини танлаб олишда бу вагондан тузилган поезд составини вазнини ўсишини ҳам инобатга олиш лозим бўлади,

Qбр = Lсос · Рбр / Lа , т (13.7)


бу ерда Lсос - поезд составини узунлиги, м;


Рбр - вагоннинг брутто вазни, т;
Lа - автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги, м;
Вагоннинг брутто вазн вагоннинг статик юкламаси (Рст) ва унинг массасини (qт) йиғиндисига тенг бўлади,

Рбр = Рст + qт , т (13.8)


Мисол: Оловбардош тупроқ ташишда самарали вагон тури танлаб олинсин. Йиллик юк айланмаси Qйил = 1.000.000 т , составнинг узунлиги Lсос = 1000 м.




Ечиш: Самарали вагонни танлаб олиш 13.1-жадвал асосида амалга оширилади.

13.1-жадвал





Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling