- биринчи рақами 2 сони билан бошланади;
- иккинчи рақами (2.1-жадвал) уларнинг техник тавсифномасини (кузовининг ҳажмини, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини, шартли бирликдаги вагонни узунлиги, тара массасини, жоиз юк кўтаришини, эшик ўймаларини) билдиради. Барча турдаги ёпиқ вагонлар тўрт ўқли конструкцияда ишлаб чиқарилган. Агар ёпиқ вагонларнинг иккинчи рақами 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 сонлари бўлса уларнинг автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини 17640 мм гача ҳамда ҳажми 150 м3 гача ва 9 сони бўлса улар уларнинг автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини 18840 мм ҳамда ҳажми 150 – 158 м3 гача эканлигини билдиради;
- учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар 0 дан 9 гача диапазонда ўзгариб вагонларни тартиб номерини билдиради (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи иккита рақам билан биргаликда вагонни инвентар номерини ташкил этади;
- еттинчи рақами вагонда тормозлаш майдончаси мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдиради. Агар еттинчи рақам – 0, 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8 сонлари бўлса вагон тормозлаш майдончасиз эканлигини ва 9 сони бўлса вагон тормозлаш майдончали эканлигини билдиради.
саккизинчи рақам вагон номерини назорат сони бўлиб уни ёрдамида вагон номерини ҳисоблашни (узатишни) тўғрилиги теширилади.
МДҲ ва ғарбий Европа мамлакатлари темир йўлларида вагонларни номерларини ҳимоя қилиш учун 2 1 2 1 2 1 2 1 2 1 ....... вазин қаторидан (весовой ряд) ва модули 10 бўлган назорат методидан фойдаланилади. Бунда вагон номерини тоқ рақамлари 2 сонига, жуфт рақамлари эса 1 сонига кўпайтирилади. Сўнгра ҳосил бўлган кўпайтмаларни разрядлар бўйича йиғиндисини, энг яқин 10 га карраликдаги сонгача бўлган, тўлдирувчи сони аниқланади ва у назорат сони ҳисобланади.
Ёпиқ вагон номерини тузилиш структураси 2.1-расмда кўрсатилган.
2.1-расм. Универсал ёпиқ вагонларни номерини тузилиш структураси
Do'stlaringiz bilan baham: |