б) платфорама номеридаги саккизинчи рақам – назорат сонини текшириш:
Платфорамани инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,
4 2 5 5 1 2 8
×
2 1 2 1 2 1 2
8 2 10 5 2 2 16
Разрядлар бўйича йиғинди 8+2+1+0+5+2+1+6 = 25. Энг яқин 10 га карраликдаги 30 сонигача бўлган тўлдирувчи 5 саккизинчи назорат сони бўлади. Платформани ҳамма номери (коди) назорат сони билан биргаликда 42551285 бўлади.
3.2-мисол. 67553545– вагон номерининг рақамлари таҳлил қилинсин ва назорат рақами текширилсин.
Ечиш:
а) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:
- 67553545 вагон номеридаги биринчи рақам – 6 сони уни ярим очиқ вагон эканлигини билдиради;
- 67553545 ярим очиқ вагон номеридаги иккинчи рақам – 7 сони, уни поли туйникли, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлиги 13920 мм, тара массаси 22,0 т ва жоиз юк кўтариши 80 т бўлган тўрт ўқли ярим очиқ вагон эканлигини билдиради;
- 67553545 ярим очиқ вагон номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 5535 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринч, иккинчи рақамлар – 6, 7 сонлари билан биргаликда ярим очиқ вагонни инвентар номерини (675535) ташкил этади;
- 67553545 ярим очиқ вагон номеридаги еттинчи 4 рақами вагон тормозлаш майдончасиз экналигини билдиради;
- 67553545 ярим очиқ вагон номеридаги саккизинчи 5 назорат сонини билдиради.
б) Ярим очиқ вагон номеридаги саккизинчи рақам – назорат сонини текшириш:
Ярим очиқ вагон инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,
Do'stlaringiz bilan baham: |