1-амалиёт машғулоти Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентини аниқлаш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад


Download 0.98 Mb.
bet5/20
Sana14.03.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1268357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
5 вариант

3-амалиёт машғулоти


Универсал платформаларни ва универсал ярим очиқ вагонларни кодлаш тизими тадқиқ қилиш


Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларда универсал платформаларни ва универсал ярим очиқ вагонларни кодлаш тизимини тадқиқ қилиш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш.
Темир йўлининг универсал платформалари (қуйида платформалар деб юритилади) барчаси тўрт ўқли бўлиб, уларнинг саккиз рақамли номерини:
- биринчи рақами 4 сони билан бошланади;
- иккинчи рақами (3.1-жадвал) уларнинг техник тавсифномасини (рамасини узунлиги, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини, шартли бирликдаги вагонни узунлиги, тара массасини, жоиз юк кўтаришини) билдиради. Барча турдаги платформалар тўрт ўқли конструкцияда ишлаб чиқарилган. Агар платформаларнинг иккинчи рақами – 0 сони бўлса уларнинг рамасини узунлиги 13,4 м гача ва 2, 3, 4, 5, 6 сони бўлса уларнинг рамасини узунлиги 13,4 м ва ундан катта бўлган тўрт ўқли платформаларни ва уларнинг бошқа техник тавсифномасини билдиради;
- учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар 0 дан 9 гача диапазонда ўзгариб платформаларни тартиб номерини билдиради (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи иккита рақам билан биргаликда платформани инвентар номерини ташкил этади;
- еттинчи рақами рамасини узунлиги 13,4 м гача бўлган тўрт ўқли платформалар учун 0 дан 8 гача диапазонда ва рамасини узунлиги 13,4 м ва ундан катта бўлган тўрт ўқли платформалар учун 0 дан 9 гача диапазонда ўзгариб туради.
Темир йўлининг универсал ярим очиқ вагонлари (қуйида ярим очиқ вагонлар деб юритилади) тўрт ва саккиз ўқли бўлиб, уларнинг саккиз рақамли номерини:
- биринчи рақами 6 сони билан бошланади;
- иккинчи рақами (3.1-жадвал) уларнинг техник тавсифномасини (автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини, шартли бирликдаги вагонни узунлиги, тара массасини, ўқлар сонини, жоиз юк кўтаришини ва кузов конструкциясини) билдиради. Агар ярим очиқ вагонларнинг иккинчи рақами 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8 сонлари бўлса тўрт ўқли ва 9 сони бўлса саккиз ўқли ярим очиқ вагон эканлигини, агар иккинчи рақам 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 сонлари бўлса поли туйникли ва 8 сони бўлса сидирға (гунг) кузовли тўрт ўқли ярим очиқ вагон эканлигини ва уларнинг бошқа техник тавсифномасини билдиради;

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling