Мавзу: Енгил саноатда механизациялаш ва автоматлаштиришнинг ривожланиш истиқболлари
Download 105.35 Kb.
|
23-маъруза
Универсал автоюк ташувчи уловлар
Универсал автоюк ташувчи уловлари юклаш-тушириш ишлари учун ва юкларни қаттиқ қопламаси бўлган майдонларга ғарамлаш учун мўлжалланган. Улар 2,8; 3,2 ва 4,5 метргача кўтарилиш баландлигига эга бўлган юк кўтаргичлар билан комплектланиши ва турли юк ушлаб олувчи қурилмалар билан жиҳозланиши мумкин: айри ушлагич, айри узайтиргич юқори босувчи бурилмали соябонли аравага эга бўлган юк туширгич. Автоюк уловларини манёврли (чаққонлик, тезлик билан) сифатлари бир-бирига боғлиқ бўлган кўп омилларга боғлиқ бўлади, улардан энг мухимлари ғилдирак базасини миқдори ҳисобланади. 21.2-расм 4045 русумли автоюклагич. Ватанимиз ва чет-эл амалиётида икки хил автоюк уловларини ажратиш мумкин: катталаштирилган ғилдирак асосли маш иналар ва қисқа асосли юк ташувчилар. Катталаштирилган ғилдирак асосли автоюк уловларининг турли моделларини техник тавсифи 4.1 жадвалда келтирилган. Жадвал 21.2 _____________________________________________________________________________ Кўрсаткич Модел _____________________________________________________________________________ Кўрсаткич 4013 4014 4033М 4045М 4085 _____________________________________________________________________________ Юк кўтаргич, т 3,2 5 3,2 5 5 Юк оғирлик марказини 600 600 600 600 600 қулочи мм Энг юқори кўтарилиш 4,5 4,5 4 4 4,5 баландлиги, м Юкни кўтарилиш тезлиги м/мин 22 18 12 10 20 Ҳаракатланиш тезлиги км/с Юк билан 15 15 15 15 20 Юксиз 36 35 30 25 23 Йўл масофаси, мм 200 200 200 200 200 Ташқи ўлчам бўйича энг кичик бурилиш радиуси мм 3700 3900 3700 3900 3200 Айрини тушириш баландлиги мм Юкни 2.8 м баландликга кўтарганда. - 2340 - - - Юкни 4.5 м баландликга кўтарганда. 3150 2800 3200 3260 3280 90 градус бурчак остида кесишадиган энг кичик ўтиш кенглиги мм 3200 2820 3150 3480 3050 90 градус бурчакга буриладиган ғарамлар орасидаги энг кичик масофа мм 5430 5660 5480 5680 5200 Габарит ўлчамлар мм Узунлиги 4820 5100 4650 4960 4450 Эни 2154 2330 2100 2350 2400 Масса, кг 4800 6200 4780 5800 6870 __________________________________________________________________ 3,2 ва 5,0 тонна юк кўтарадиган 4013 ва 4014 моделидаги автоюк уловлари ҳозирги вақтда серияли равишда чиқарилади. 4085 моделидаги авто юк уловлари тез вақт ичида 4045 ва 4014 моделидаги автоюк уловлари ва уларни модификацияларини ўрнига чиқарилади.21.2-расмда 4045 моделидаги автоюк уловни ўтиш кенглиги габарит ўлчамлари келтирилган. Янги автоюк уловларида 3,2 ва 4,5 м кўтарилиш баландлигидаги 2 та юк кўтаргичлари бўлади. 7,2м баландликгача кўтариладиган модификациялар хам бор. 4014 модели билан тақослаганда бурилиш радиуси 400мм гача камайди, узунлиги эса 600мм гача камайди. Айтарли даражада узоқ мудатли кўрсаткичлар, элементлар ишончлилик кўрсаткичлари ҳамда умуман автоюк уловлари кўрсаткичлари яхшиланди. Юқори маневрли (тезликдаги) 4020, 4022, 4022-01, 4023, 4025 моделидаги (қисқа асосли) универсал автоюк уловлари йирик ва кичик серияли ишлаб чиқариш билан чиқарилади. Бу моделларни ўрнига юқори маневрли автоюк уловларини чиқаришга таёрланилмоқда (4091,4092,4093, 4095 моделлари). Янги моделларни меъморий шакллари техник эстетика талабларини таъминлайди, хайдовчилар яхши маълумот билан таъминланган бўлади. Юк кўтариш механизми 2та рама (таянч асоси)ли бўлиб, плунжерли гидроцилиндри бўлади. 2.8; 3.2; 4.5м баландликдаги айри вакиллари кўриб чиқилган. Стандарт бир хир шаклли плитага эга бўлган соябонли арава юк ташувчини алмашинувчи ва юк қамраб олувчи қурилмалар билан таъминлайди. Download 105.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling