Эрувчанлик ― модданинг бирор еритувчида эрий олиш хусусияти. Эрувчанлик ― модданинг бирор еритувчида эрий олиш хусусияти. Айни модданинг маълум температурада 100 г эритувчида эриб тўйинган эритма ҳосил қиладиган массаси унинг эрувчанлик коэффициенти ёки эрувчанлиги дейилади. (масалан 100 г сувда 20° да 35,7 грамм NaCl эрийди). Кўпгина тузларнинг эрувчанлиги температура ошиши билан ошади, газларда эса эрувчанлик температура ошиши билан камаяди.
Температуранинг ортиши бу моддаларни бир-биридан
эрувчанлигини оширади ва маьлум температурада иккала модда ўзаро хохлаган нисбатда аралашади.
Ўзаро чекланган миқдорда эрувчи суюқликларнинг чексиз эрувчанлик ҳолатига ўтадиган температура суюқликлар эришининг критик температураси дейилади.
Эритмалар моддаларнинг эрувчанлик коэффициентига кўра тўйинмаган, тўйинган ва ўта тўйинган хилларга ажралади.
Тўйинмаган эритма-айни температурада маьлум миқдор эритувчида эриш коэффициентидан кам миқдордаги модда эришидан ҳосил бўлган эритма.
Тўйинган эритма-айни температурада маьлум миқдор эритувчида эриш коэффициентига тенг миқдордаги модда эришидан ҳосил бўлган эритмадир.
Ўта тўйинган эритма-агар тўйинган эритмага эриган моддадан қўшиб температура оширилиб бораверилса,ортиқча қўшилган модда эриб кетади ҳосил бўлган эритмадир.(1794йилда Т.Е.Ловиц ўрганган)Оддий шароитда нотурғун(метастабил) системадир.
Эритма концентрациясини ифодалаш усуллари: - Масса улуш. Эриган модда массасини эритманинг умумий массасига нисбати эриган модданинг масса улуши дейилади.
- Масса улушини фоизларда ифодалаш:
m(умумий) = m(эриган) + m(эритувчи)
Эритма концентрациясини моль қисм билан ифодалаш: - 1 литр эритмада эриган модданинг моллар сони моляр концентрация (моль/литр) дейилади.
N - эриган модда мол қисми
n – эриган модда мол сони
n0 – эритувчи мол сони
Do'stlaringiz bilan baham: |