Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати
-мавзу: Ҳозирги жаҳон замон фалсафаси ва унинг асосий
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Falsafa5
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
5-мавзу: Ҳозирги жаҳон замон фалсафаси ва унинг асосий
оқимлари. Режа: ХХ аср фалсафаси унинг хусусиятлари, ривожланиш босқичлари ва асосий йўналишлари. Позитивизм фалсафаси ва унинг тарихий шакллари. Прагматизм фалсафаси ва унинг моҳияти. Экзистенциализм фалсафаси ва унинг асосий йўналишлари. Адабиётлар: Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т. “Шарқ”, 1998 й. Каримов И. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Т. “Ўзбекистон”, 1999 й. XVII-XX аср Ғарб фалсафаси. Т., ЎзМУ, 2000 й. Основы философии. (под.ред Ахмедовой М. и Хона В.С.) –Т. «Ўзбекистон», 1998 й. Кенке В.А. Философия –М: “Логос”, 1999 й. Философский Энциклопедический словарь.М. 1999 й. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т. “Янги аср авлоди” 2001 й. 1. Ҳозирги замон фалсафаси бу ХХ аср ва ХХI аср бошларида мавжуд бўлган фалсафий таълимотлар ва уларнинг хил-хил кўринишлари билан ифодаланади. ХХ аср Европа фалсафаси ўша даврнинг иқтисодий, сиёсий, социал, мафкуравий, илмий-техникавий ўзгаришларининг таъсири остида ривожланган. Фалсафа табиий равишда социал эҳтиёжлар, манфаатлар, мақсадлар ва давлат буюртмаларнини қондирилишига кўмакдош бўлган. ХХ аср Европа фалсафаси хилма-хил йўналишларга эга бўоган, уларни жамиятни маънавий ҳаётига таъсир этиши ҳам ижобий, ҳам салбий, ҳам реакцион, ҳам прогрессив, антимистик ва пассимистик руҳда бўлган. ХХ аср биринчи ярмида Европада содир бўлган жаҳон урушлари, ижтимоий силкинишлар ва бошқа сиёсий ҳодисалар инсонларни келажакка бўлган муносабатларнини ўзгартириб юборди. Маълум маънода Европа халқлари маънавий тушкунлик холатига тушиб қолдилар. Баъзи фалсафий таълимотлар инсонларни тушкунлик холатидан чиқаришларга ҳаракат қилдилар. Инсонларда келажакка умид учқунларнини пайдо қилишга уринишлар бўлди. ХХ аср Европа фалсафаси ўша даврда хукумрон мафкуравий ғояларни илмий асослигига ва амалда тадбиқ этилишига хизмат қилган. Европада хукумрон бўлган фашизм мафкураси, коммунистик мафкура ва ирқчилик ғоялари билан суғорилган баъзи ўта реакцион диний мафкуралари фалсафа хизмат қилди, уни апологетларига айланди. Ҳозирги кундаги дунёдаги мафкуравий кураш майдонида содир бўлаётган ғоявий кураш заминига геонолитик мақсадларни амалга оширишида асос тайёрлади. Бу даврда фалсафа бир томондан ижтимоий ва давлат буюртмаларнини бажариш билан бирга ўзининг фанга оид бевосита вазифаларнини ҳам бажаришга ҳаракат қилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш зарурдир. Хўш, ХХ асрда фалсафий фикр тараққиётининг асосий хусусиятлари нималарда намоён бўлди? Биринчидан, фалсафий фикр муайян мафкурага хизмат қилганлигида. Фалсафани ўта идеологиялашуви ва сиёсийлашувига олиб келганлигида. Бунинг асосий сабаби икки система социалистик лагер билан капиталистик лагер ўртасидаги совуқ уруш фикримизни далили бўла олади. Иккинчидан, фалсафа, икки жаҳон уруши туфайли келиб чиқаан фандаги, техникадаги ва ҳарбий саноатдаги жадал суратлардаги ўзгаришларга ҳозир жавоб бўлолмаганлигида. Яъни классик фалсафа эскириб қолган Дунёни “илмий манзараси” орқали тушунтира олмади. Учинчидан, ХХ аср Европа фалсафий фикрида классик ва ноклассик фалсафалар ўртасида тафовут ва кураш вужудга келган. Кураш фалсафанинг абадий муаммоларига бўлган муносабатдан уни эскича ва янгича хал этиш фикрлаш услуби ҳаётда борди. Классик фалсафа инсон ақлига ишонч билдирган ҳолда муносабат билдирди. Ноклассик фалсафа бўйича шубха билан қаради. Натижада фалсафада рационализм ва иррационализм йўналишлари келиб чиқди. Тўртинчидан, классик фалсафа, турли ғоявий тизимларга бўлинишига қарамай, муҳим муаммоларни ҳал этишда маълум бир умумийлик мавжуд. Хозирги замон фалсафасида хилма-хил мустақил оқимлар мавжуд бўлиб, улар асосан табиатшунослик ва гуманитар фанларга интеграциялашиш тенденцияси мавжуд. Бешинчидан, хозирги замон фалсафий таълимотларнини нисбатан икки йўналишга бўлиш, улардан биринчиси стептизм, яъни фан ёрдамида инсониятни барча муаммоларнини ҳал этиш мумкин деб эътироф этувчи қарашлар. Фан ижобий ҳодисани Супентизм ғоялари тюзивизм фалсафаси, технологик теоризм, фан методологияси каби таълимотларда ўз аксини топган. Иккинчиси антисцептизм аксинча фанни салохиятлигини эътироф этган холда унга пессимистик муносабат билдирган. Буларга экзистенциолизм, франфурт мактаби, пеотомизм, персонолизм фалсафалари дахлдордир. Умуман олганда ХХ аср фалсафасида бир-бирига муқобил бўлган йўналишлар рационолизм ва иррационолизм, идеализм ва материализм ўртасидаги кураш ва муайян фалсафани якка хокимликка интилиши характерли белгиси бўлиб ҳисобланган. 2. Илк позитивизм XIX асрнинг биринчи ярмида француз философи Огюст Конт ва инглиз файласуфлари Милл ва Спенсер доктриналари асосида пайдо бўлиб, “Фан ўзиг ўзи философия” деган шиор остида чиқадилар. Позитивизмнинг иккинчи тарихий типи махизмдир (Э.Мах – Австрия физиги ва философи) XIX аср охири ХХ аср бошларида дунёнинг механик котинаси бузилаётган ва табиатшуносликнинг методология асоси кризисга учраган даврда кенг тарқалган философия ҳисобланади. Позитивизмнинг учинчи тарихий типи бу ХХ асрнинг 40-50 йилларида шаклланган неопозитивизмдир (Б.Рассал, Корнен, Виктонштейн ва бошқалар). Бу таълимот философиянинг дунёқараш моҳиятини рад этиб, философияда патиясизликни тарғиб қилади. Позитиивзмнинг тўртинчи тарихий типи бу ХХ асрнинг 50-60 йилларида шаклланган Пост позитивизмдир (унинг асосчилари К.Почнер, Т.Кун, Лекатос ва бошқалар). Позитивизмнинг дастлабки вакиллари (Конт, Спенсер) инсон ақлининг чекланганлиги туфайли фалсафанинг асосий масаласига материолистик ёки идеалистик нуқтаи назардан жавоббериш мумкин эмас, деб ҳисоблаган эдилар. Мазистлар ёки позитивизмнинг иккинчи авлодлари эса, нейтрал элемент тълимотини киритиш билан физик ва психик тажрибага нейтрал бўлиш керак деб айтган эдилар. Неопозитивистлар эса бу йўлда яна ҳам илгарилаб кетдилар. Улар фалсафанинг бош масалси ва ҳамма фундаментал масалалари маъносиз, илмий аҳамияти йўқ, шунинг учун буларни ҳаёидан, фанда бутунлай чиқариб ташлаш керак дейдилар. Нима бирламчи: материями ёки онгми, деган масала илмий аҳамиятга эга эмасдейдилар. Дунё тўғрисидаги билимлар билан философия эмас, балки айрим фанлар шуғулланиши керак деб даъво қиладилар. Б.Расселнинг логик анализи махизмни ўзига методологик асос қилиб олиб хиссий тажрибагина асос бўла олади деган фикрни олға ташлайди ва шу билан хозирги замон неопозитивизмига асос солади. Расселнинг шогирди Л.Витгенштейн философиянинг вазифаси кундалик ва илмий тилни анализ қилишдан иборат бўлиши керак дейди. Р.Корнан эса философия тилни анализ қилиш керак эмас, Барча тилни мантиқий синтактик анализ қилиши керак дейди. Чунки ҳар қандай билиш гапда ва сўз бирикмаларида норозаланади. Шунинг учун философия сўз бирикмаларининг гапда ифода этиши, логик қонунларни бир гапдан иккинчи гапга ўтишда ишлатилиши масалалри билан шуғулланишидан иборат деб кўрсатади. Шунинг учун неопозитивизм турли мактабларга бўлинади: мантиқий позитивизм, семантик позитивизм, лингвистик философия каби ва х. Позитивистлар фикрига бир-бирига қарши бўлган икки хил билим бор: эмпирик (факт орқали) ва формал (фактсиз билим). Эмпирик билимни махсус фанлар беради. Бу билимнинг моҳияти янги информация (ахборот) беришдан иборат. Формал билим эса логика ва математика каби фанлрга тегишли. У дунё тўғрисчида янги билим бера олмайди, балки эмпирик билимни қайта ишлаб янги шаклга киритади, холос. Формал билим исботга мухтож эмас. У ҳар қандай фактларда ҳам, шароитда ҳам хақиқатдир. Унинг хақиқатлиги априори бўлиб, тажрибадан олдин ва тип қоидалари билан белгиланади. Эмпирик билим эса “верификация” ёрдамида текширишни талаб қилади. Билимларнинг тўғри хақиқат экепини билимининг олий практик бойлиги, унинг хақиқатлигини аниқ билиш шарт деб қарайдилар. Бу принципнинг моҳияти шундаки, маълум гапни тўғрилигини атрофдаги фактлар билан тажриба билан солиштирилса бас. “Верификация№ принципи муайян фанларда ижобий натижаларга олиб келиши мумкин, лекин ўтмиш ва келажак билан боғлиқ фанларда бу принцип фраксиз эканлигини хозир замон фан методологияси таслдиқлайди. Шундай бўлсада, бироқ неопозитивизм ўзининг субъектив идеалистик тенденцияси билан табиатшунослар орасида анча эътиборга эга бўлган омилидир. Пост позитивизм (кейинги позитивизм) вакили К.Поппер фальсификациялаш медони илгари суради. Бу методга кўра фандаги нотўғри илмий хулосаларни хақиқий эмаслигини исботлаш керақлигини эътироф этади. Охир-оқибатда неопозитивизм вакиллари фалсафа билимларнинг хақиқийлигини мантиқий- лингвистик усул орқали исботлаши ва системалаштириши керак, деган хулосага келдилар. Структруализм (асосий вакиллари Леви-Строес ва Фуко) бу оқимнинг илмий билишдаги асосий ғояси дунёдаги ҳар қандай объектни система деб, тушуниш керак. Системани структуравий алоқадорлик қонуниятларнини билиш, бу унинг моҳиятини билиш демакдир деб ҳисоблайдилар. Масалан, уларнинг фикрича атомнинг структурасини билиш демак, бутун коинотдаги системаларни билиш калитини беради, деб даъво қиладилар. Атом структураси ғояси – гелиопантризмни кашф этган. Герменевтика – (Қадим Юнон афоснасидаги Гермесм худоси номи билан аталади). Бу оқим фандаги тушуниш, тушунтириш, тахлил этиш ғояларига асосий диққатни қаратади. БУ оқимнинг асосий вакиллари Шлейермахер ва Дилтой хисобланади. Бу таълимот бўйича фалсафанинг вазифаси фандаги тушунча в назариялари маъно ва мазмуннинг таҳлил қилиш ва уларни хақиқатга мос келишини аниқлашдан иборат деб ҳисоблайдилар. Умуман позитивизм фалсафаси ва унинг хилма-хил йўналишлари илмий билиши ва ундаги услубларга нисбатан бир томонлама ёндошган бўлсалар ҳам, уларнинг ҳозирги замон фанининг муаммоларнини кўтариб чиқишлари ва маълум ечимини топишга ҳаракат қилганликлари ижобий аҳамиятга эгадир. 3. Прагматизм фалсафий йўналиш сифатида XIX аср 70-йилларида АҚШ да шаклланди ва ХХ аср бошларида Европга тарқалди. Прагматизм позитивизм сингари мавжуд фалсафий системаларнинг қайта кўриб чиқиш ва бутун илгариги философия хал қила олмаган муаммоларни хал қилишга ваъда беради. Фалсафий фикрлаш тарихида прагматизм оптимизм философияси сифатида кириб келди. Прагматизмни ғоялар амалий томон хакат қилиш назарияси америка жамоатчилигига мақул келди. Прагматизмни бизнес философияси сифатида қабул қилди. Прагматизм ҳам позитивизм сингари асос қилиб олган принцип субъектив идеализмдир. Унинг асосчиси америкалик Чариз Пирс бўлиб, асосий принцип қилиб қуйидаги уч холатни олади: Нарсаларни хиссий ва практик натижалар билан айнанлаштириш яъни нарсаларни хиссий қабулсиз, идроксиз маъносиз деб чиқариб ташлаш. Тафаккурни субъектив психологик хохишга эришиш деб қараш. Хақиқатни мақсадга олиб борувчи омил деб таърифлаш. Прагматизм дунёни дастлабки асосига “соф тажрибани” қўяди. Пирс ғоясини давом эттириб Джемс табиат у моддий ҳам, идеал ҳам эмас, чунки турли объект ва субъектга нисбатан турлича шартли ҳарактерга эга, дейди. Масалан, табиат бир кимёвий бирикмада тажриба фикр сифатида гавдаланса, бошқа бирикмада у модда сифатида гавдаланади. Тажрибамизда кўринган ҳамма реаллик турлари, ҳамма объектлар ихтиёрий қоида қилиб (постулат) олишимиз натижасидир. Диққат ва иродага эътиборни кучайтиришимиз натижасидагина соф тжрибадан онг оқими орқали керақлигини ажратамиз. Бу асли ғоядир, лекин унга ишонганлигимиз учун нарса бўлиб қолади, дейди. Шундай қилиб “Соф тажриба” – онг оқимидан бошқа нарса эмас, тажриба доирасига туш, диний жазава, алаҳсираш, галлюцинация, хуллас объектив воқеликдан ташқари ҳамма нарса киритилади. Шунинг учун бизнинг ғояларимиз, тушунча ва назарияларимиз объектив мазмунидан ҳам, улар мақсадга эришиш учун бир восита деб эълон қиладилар. Онгнинг бирдан-бир вазифаси турғун ишончнихосил қилишдан иборат дейди, прагматистлар ва бу билан тфаккур объектив воқеликни акс эттиришини рад этадилар. Фикрлашнинг билим функцияси шубхалардан турғун ишончга олиб келишдан иборат дейди. Инсон билимлари воқеликка ўхшайдими? Мос келадими? Деган масала прагматизм томонидан тамомила рад этилади. Бизнинг ғояларимиз ва тушунчаларимизнинг бирдан-бир мазмуни биз кутган тажриба натижасидир. Шунинг учун илмий ғояларни тажрибанинг арзини муваффақияти нуқтаи назаридангина баҳолаш керак, дейдилар. Ғояларнинг хақиқатлиги – фойдалигидадир. Прагматизмнинг яна бир “янги” концепцияси – хақиқат мсаласидир. Маълумки, хақиқат билимнинг объектга мос келишидир. Мос келиш, билимнинг даражаси, ўзига хослиги, турли шаклларига боғлиқ бўлиши мумкин, бироқ бари бир билиш объектга мос келиши керак. Прагматизмда хақиқат амалий изчиллик ҳамда билиш мақсади билан изохланади. Агар бирор индивидга қандайдир фаолият фойдали бўлса, бу тўғрисидаги ғоя хақиқат деб ҳисобланаверади. Прагматизм хақиқат мазмуни фойда келтириш тушунчаси билан айнанлаштиради. Бироқ ҳаётда шундай фойдали нарсалар ҳам борки, лекин улар хақиқатни акс этмайди. Масалан, давлат ташкилотлари ва муассасаларида иш хақи бу меҳнат хақи эканлигига ишонтириш фойдалидир. Аслида эса иш хақи меҳнат хақининг бир қисмидир. Врачайрим ҳолларда инсонийлик мақсадида тузалмас, касалликни бемордан яширади. Бу кўпинча унинг яшашини давом эттириш учун фойдали бўлади. Бу хақиқатни яшириш, аммо фойдалидир. Аксинча, ҳамма хақиқий билиш ҳам фойда келтиравермйди. Ядро қуролини яратилиши хақиқат, хақиқий билим, бироқ уруш чиқас буни энди фойдали омил деб бўлмайди. Шундай қилиб, прагматизм хақиқатни ўта бир томонлама изохлайди. Умуман олганд прагмтизм фалсафаси фойдали фаолиятга ундовчи ва бу йўлда ҳр қандай воситаларни ва фаолият турларнини оқловчи таълимотдир. Бу философия ишбилармонлар, менежерлар, сиёсатчилар ва давлат арбоблари ўртасида кенг тарқалган. 4. Экзистенциализм (existense – яшаш) – яшаш фалсафаси маъносида, хозирги замон философиясининг сосий оқимларидан бири хисобланади. Бу философия ХХ асрнинг 30-40 йилларида Германияда (Хайдегер, Ясперс), кейинчалик Францияда (Ж.Поль Сарт, Камю Г.Марсель, Симона Бауяр), Италия ва АҲШ да кенг тарқалган. Яшаш фалсафаси Бергсон, Нистце ғоялари, Гуссерел феноменологиясининг бевосита давоми сифатида майдонга келди. Бу ғояларнинг келиб чиқиш манбаи даниялик С.Кёркегорнинг асарлари ҳисобланди. Экзистенциализм фалсафасининг марказий муаммоси бу инсон ва унинг ички маънавий дунёсидир. Бу таълимот бўйича борлиқ муаммоси инсонни мавжудлиги, унинг яшаши маъносида ифодаланади. Бу философияга кўра, шахснинг индивидуал яшаш муаммоси “мен” фалсафа предметининг асосий ва марказий масаласи ҳисобланади. Ташқи олам “мен” орқалигина аҳамиятга эга, улар “менинг предметим, менинг нарсаларим ҳисобланади, чунки улар “мен” мавжудлигим учун мавжуддир. “Мен” уларни идрок этаман, дейдилар. Хайдегер ўзининг “Борлиқ ва вақт” деган китобида, агар яшаш йўқ экан дунё ҳам йўқ. Ҳозирги қадар яшаш мавжудми, шунинг учун дунё давом этиб келмоқда дейди. Вақт – инсон ўзининг вақти, чекланган эканлигини хис қилишдан иборат. Хақиқий вақт туғилиш билан ўлим ўртасида давом этади. Ўзидан илгариги ва кейинги мавжудлиги тўғрисида тасаввур қилиш – асосланган нарса эмас, экстрополяциядир дейдилар. Хайдегер ва Яспероларнинг фикрича фалсафанинг мақсади мавжудликни ифодалашдан иборатдир. Мавжудлик билан фалсафий системанинг ҳммаси шуғулланди. Шунинг учун экзистенциализм ҳам ана шу мавжудликдан бошлайди дейди. Бироқ мавжудлик уларга ноаниқ нарсаларнинг мавжудлиги ҳам ноаниқ, уларни билиш эса тамомила ноаниқдир. Уларга мавжудликни яққол кўринадиган томони – инсон индивидуал яшашидир. Бошқа мавжудликдн фарқли улароқ “мен мавжудман” деб аташ мумкин. Яшаш ҳеч қачон объектив бўл олмайди, чунки одам ўзини ташқаридан хеч қачон кўра олмайди. Шунинг учун “мен”ни билишнинг бирдан бир воситаси инсон ўз кечинмалрини ёзишдан иборат, дейдилар. Экзистенциализм фикрича инсоннинг яшаши: қўрқиш, ғамгин, ташвишланган, ташландиқ, ўлим, безовта бўлиш каби тушунчаларда аниқ кўринади. Уларнинг фикрича инсон ҳаётни мзмунини ана шу ченаравий ҳолатларга тушганида янада ҳам чуқурроқ англай оладидейдилар. Экзистенциализм тарафдорлари билиш назариясида бир-бирига қарама-қарши ҳар-хил фикрларни баён этадилар. Маслан, Хайдегер ўзининг “Метафизика нима”? номли китобида, фан философиянинг ўлчови бўлолмайди, соф фалсафий фикр фан доирасидан ташқарида бўлиши керак, дейди. Фан, иррационал ва хеч қачон илмий тушунчаларда ифодаланмайди, у рационал фикрга қарагнда интуистияга (яъни туйғуга) яқин дейди. Экзистенциялистлар эркинлик тушунчасига ўзига хос маъно берадилар.Уларнинг фикрича эркинлик ҳар бир ўзининг кечинмаларига асосланган озодликдир, деб эгоизмни тарғиб қиладилар. Инсонни ички маънавий дунёсини мутлақ эркин деб эътироф этадилар. Инсонни ирода эркинлигига юқори баҳо берадилар. Уларнинг фикрича инсон ирода эркинлиги орқали ўзини ўзи яратувчи мавжудоддир. Инсон ўзининг тақдирига масъулиятли бўлимига чақирадилар. Экзистенциализмда асосан икки оқим бўлиб, улар бир-биридан фарқ қилинади. Христиан экзистенциализми (Ядере, Марсель). Дунёвий экзистенциализм (Хайдегер,Сартр). Экзистенциализмни диний кўриниши ўз-ўзидан маълумки диний қадриятлар тизимига асосланганлиги ва шунинг асосда инсон ҳаётини маъносини ифодалашга ҳаракат қилганлар. Экзистенциализмнинг дунёвий кўриниши хилма-хил бўлиб фашизм идеологиялари ҳам, француз антифашистлари ҳам киради. Бироқ экзистенциализмни кейинги вакилларида прогрессив ғояларни учратиш мумкин. Масалан, ижтимоий прогресс, инсонпарварлик, экологик муаммоларни улар томонидан кўтариб чиқилиши, тинчликсеварлик ғоялари, урушлрг қарши кураш ва хоказолар. Умуман бу философия инсонни яшашини истиқболсиз, маъносиз деб қарайдилар. Экзистенциализм ўша даврнинг маънавий ҳаётидаги кризиснинг кескин ва аниқ ифодасидир. Юқорида баён этилган фикрлардан кўриниб турибдики, хозирги замон ХХ аср философия ўз моҳияти билан фалсафанинг хилма-хил муаммоларни таҳлил қилишга ҳаракат қилган ва уларни маълум бир фалсафий дунёқараш позистиясидан туриб ҳимоя қилган. Биз Миллий истиқлол мафкурасининг тамойилларига асосланган холда ҳозирги замон фалсафасининг энг асосий тамойиллари умуминсонийликнинг устуворлиги, унинг миллийлик билан уйғунлиги, демократик эркинликлар, инсон қадри, бирор таълимотни мутлақлаштирмасликдир. Бағрикенглик ва толерентлик ҳозирги фалсафий таълимотлар ранг-баранглигини таъминлайдидеб умидворлик билдирамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling