Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати
Илмий-техник инқилоб ва жамият ҳаётида фан аҳамиятининг
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Falsafa5
3. Илмий-техник инқилоб ва жамият ҳаётида фан аҳамиятининг
ортиб бориши. Замонавий илмий-техника революцияси ўз миқёси ва мазмуни жиҳатидан беқиёсдир. Унинг моҳиятини битта, ҳатто бир неча таърифлар билан ҳам қамраб олиш ва чуқур баён этиш жуда мураккаб иш бўлиб, бунга атрофлича ва комплекс тарзда ёндашишга зарурияти келиб чиқади. Фан-техникада содир бўлаётган риволюциянинг асосий белгиси ва хусусиятларини батафсил аниқлаши билангина унинг моҳиятини очиш мумкин: Биринчидан, ҳозирги замон илмий-техинка революциясининг энг характерли хусусияти даставвал шундаки, фан ва техниканинг узоқ йиллар ҳукм суриб келган кўпгина қонун ва қоидаларида, назария ва принципларида жуда улкан сифатий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу янги қонун ва қоидалар моддий олам ходисаларини янада чуқурроқ ва янада мукаммалроқ ўрганиш ва бошқаришга имкон бермоқда. Албатта, бу янги қонун ва қоидалар, назария ва принциплар фан ва техниканинг илгари мавжуд бўлган қонун ва қоидаларини рад этиш ва улардан бутунлай воз кечиш эвазига эмас, балки табиат ҳодисаларига янада чуқурроқ ва янада юқоририоқ босқичда ёндошиш натижасида содир бўлмоқда. Фан ва техникадаги мана шу янги қонун ва қоидалар, назария ва принциплар кашф этилмаганда эди, ҳозирги замон илмий-техника революцияси ҳақида гап юритиш мумкин бўла олмайди. Иккинчидан, фан билан техника ўртасида бир-бирига сингиб бориш ва бир-бирини тўлдириш процесси содир бўлиб, бу процесс тобора янгидан-янги муваффақиятларга эришишга олиб келмоқда. Ўтган асрларда революция ё фан, ё техника соҳасида алоҳида- алоҳида рўй берар эди ва бўларнинг ҳар иккаласи бир-бирига ҳозиргидан чуқур боғлиқ эмас эди. Учинчидан, илгари ишлаб чиқариш, фан ва техника ўртасидаги нисбатлар схемаси, тахминан, ишлаб чиқаришнинг техникадан тезроқ, техниканинг эса фан тезроқ ривожланиши терзида намоён бўлар эди. XVII, XVIII ва XIX асрларда фан асосан техника ва ишлаб чиқариш ютуқларини тўплаб ва тарғиб этиб, қайд қилувчилик ролини бажарар эди. Ўтган асрнинг ўрталаридан эътиборан фан энди ўз ютуқларини умумлаштириш ва системалаштиришга киришади. Энди фан ХХ асрда ҳаммасидан олдинга ўтиб кетди: ишлаб чиқаришни ҳам, техникани ҳам ривожлантирувчи омилига айланди. Ҳозирги замон илмий-техинка прогрессида илмий-техинка инқилобий ўзгаришлар янада ҳам жадаллашиб борилмоқда. Фан бевосита ишлаб чиқариш кучи сифатида ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришда, цўналтиришда ва башорат қилишда бевосита ўзининг вазифасини бажармоқда. Эндиликда жаҳон ижтимоий тарақиёти фан, маориф ва илмий бошқаришдан иборат учта асосий негизга таяниб бормоқда. Бу бутун дунёда эътироф этилган ҳақиқат бўлиб қолди. Давлат фан ва маорифга канча кўп маблағ сарфланса, иқтисодий ва маънавий ривожланиш натижалари шунча салмоқлироқ бўлишига кўп мамлакатлар тажрибада ишонч ҳосил қилдилар. Ўзбекистонда демократик жараёнларни янада чуқурлаштириш, иқтисодий, сиёсий, маданий ва маърифий ва вазифаларни ҳал этишда фаннинг асосий вазифалари Президент И.А.Каримовнинг асарларида батафсил тавсифлаб берилди. Фаннинг сиёсат, маданият билан боғлиқлиги, демократик жамиятда унинг таянч қадрият эканлиги ҳар томонлама асосланди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling