Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати
-Мавзу: Онг фалсафаси (онг ва руҳият)
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Falsafa5
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
9-Мавзу: Онг фалсафаси (онг ва руҳият)
Режа: 1. Инъикос –моддий оламнинг умумий хоссаси. Инъкиос турлари. 2. Онг категорияси. 3. Онгнинг ижтиомий – тарихий характери. Тафаккур ва тил. Адабиётлар: 1. Ж.Туленов, З.Ғофуров, Фалсафа. Дарслик.Т.: “Ўқитувчи”.1997. 2. Рахимов И. Фалсафа. Т. «Университет”.1998. 3. Фалсафа (ўқув қўлланма). Э.Ю.Юсуповнинг умумий таҳрири остида.Т.: 1999. 4. Алексеев П.В., Панин А.В., Философия учебник.М.1999. 5. Фалсафа. Маъруза матнлари.Т.2000. 6. Основы философии.Под.ред.Ахмедовой М.и Хона В.С.-Т., 1998, 2004г.г. 7. Фалсафа. Қомусий луғат.Т.2004. -1- Онг муаммоси дунёқарашнинг, ҳар қандай фалсафий қарашнинг методологик асосини ташкил этади. Инсоннинг воқеликка, бошқа одамларга бўлган муносабатни тартибга солишнинг ўзига хос шакли бўлган онг инсон борлигининг моҳияти ҳисобланади. Онг ўз табиати ва моҳиятига кўра жуда мураккаб бўлиб, уни қатор фанлар ўрганади. Социология, физиология, психология, тилшунослик, педагогика каби фанлар онгнинг алоҳида, маълум бир томонини ўз предмети доирасида ўрганса, фалсафа онгни бир бутун ҳолда, ҳар томонлама олиб ўрганиш асосида унинг умумий моҳияти, келиб чиқиши ва ривожланишини, онг босқичлари ва тузилишини, маънавий тараққиётнинг ички қонунлари ва йўналиши каби масалаларни таҳлил қилади. Илмий фалсафадаги онг масаласига доир қарашлар инъикос назариясига асосланади. Инъикос борлиқнинг ҳамма кўринишларига хос бўлган умумий хусусиятдир. Инъикос борлиқдаги нарса ва ҳодисанинг ўзаро таъсирида намоён бўладиган акс этиш жараёнидир. Инъикос бир моддий ёки маънавий нарсанинг бошқа моддий ёки маънавий нарсада ўз таъсирини қолдириш, уни сақлаш ёки бу таъсирга муайян тарзда акс таъсир билан жавоб бериш каби хусусиятлардир. Инъикоснинг характери, акс этилувчи ва акс эттирувчи объектнинг хусусиятларига унинг ўзаро таъсир қилиш ва бу таъсирни акс эттириш усулларига боғлиқдир. Шунга кўра борлиқнинг турли хил кўринишларига турли хил инъикос шакллари хосдир. Инъикоснинг энг пассив шаклларини ноорганик табиатда учратамиз. Масалан, полда ёки ерда оёқ кийим изи қолади (механик инъикос), жисмлар иссиқда кенгаяди (физик инъикос), темр буюмлар захда занглайди оксидланади (кимёвий инъикос). Норганик табиат кўринишларига хос бундай инъикос шакллари ўз характери жиҳатидан органик табиатдаги инъикосдан тубдан фарқ қилади. Инъикос шаклларининг ривожланиб бориши қуйидаги мантиқий схема билан ифодалаш мумкин. Н.Т.И-таъсирланувчанлик-сезгилар-психик инъикос-тафаккур. Материя ҳаракатининг юқорироқ- биологик шаклининг келиб чиққанлиги акс эттиришнинг сифат жиҳатдан янги шакли – таъсирланувчанликка ўтиш учун зарур шарт бўлади. Таъсирланувчанлик ҳаёт билан бирга пайдо бўлган ва тирик материянинг энг муҳим хоссаларидан бири ҳисобланади. Барча мавжудотлар ташқи таъсирга жавобан таъсирланади. Масалан, ўсимликлардаги таъсирчанликнинг энг тарқалган шакли тропизм хоссасидир (фототропизм). Ҳайвонлар дунёсида таъсирланувчанлик хоссаси тараққиётнинг муайян босқичида сезгилар келиб чиқишига олиб келди. Сезгилар ҳайвонот дунёси тараққиётининг илк босқичларида келиб чиқиши билан бирга одамда кўпроқ тараққий топди. Сезги объектив оламининг субъектив образидир. Борлиқ бизнинг сезги аъзоларимизга таъсир этиб, сезги ҳосил қилади. Ҳайвонларни сезгилари ҳам, одамнинг сезгилари ҳам табиатда мавжуд бўлган нарса ва ҳодисаларнинг инъикосидир. Ҳайвонлар руҳиятининг муҳим хусусияти инстинктлардир. Инстинктлар ҳайвонларни муайян турининг эволюция жараёнида тўплаган “тажрибасидир”. Улар ҳаёт шароитига қараб ўзгаради, Янги инстинктлар билан алмашинади. Инстинктлар организмнинг ташқи таъсирларига (кўрасатадиган психик реакцияларидир) жавобан туғма хис туйғу, сезгидан иборат. Масалан, қушлар доимий ҳаво йўлларидан учиб ўтади, балиқлар ўзи бир вақт тухумдан чиққан жойга тухум ташлайди. Демак, инстинктлар мураккаб шартли боғланишлар сифатида юзага чиқади, ҳайвонларнинг юриш туриши ана шу боғланишлар асосида вужудга келади. Аммо юқори даражадаги ҳайвонларнинг руҳияти шу ҳодисалар билангина чекланмайди. Уларда идрок элементлари, онг бошланғичлари, англаб билиб акс эттиришнинг дастлабки энг оддий шакллари бордир. Масалан, тулки ўз кетига тушганлардан яшириниши учун ўзига таниш жойдан яхшигина фойдалана билади. Юқори даражадаги ҳайвонлар одамга боғланиш, одам таниш, одамга тақлид қилиш ҳолатларини намоён қилади. Бу ва шунга ўхшаш бошқа далиллар ҳайвонларда онг бошланғичлари борлигини кўрсатади. Аммо шуни унитмаслик керакки, ҳайвонлар руҳияти билан одам тафаккури ўртасида сифат жиҳатидан жуда катта тафовут бор. Инъикоснинг юксак шакли инсон инъикоси. Инсон инъикоси билиш фаолиятининг англатади. Инсоннинг билиш фаолияти унинг оонги билан белгиланади. Ҳозирги замон одамини фанда «Homo sapience” деб атаймиз – онгли одам. -2- Фалсафада (илмий фалсафада) онг-юксак даражада ташкил топган материянинг, яъни инсон миясининг маҳсули бўлиб, унинг хусусияти воқеаликни инъикос эттиришдир. Онг- инсон миясининг функциясидир, бу функциянинг моҳияти эса ташқи реал дунёни инъикос эттиришдан иборатдир, деб таърифланади. Онгнинг моҳиятини тўғри очиб бериш учун унга ҳар томонлама ёндошиш лозим: онтологик, гносеологик ва ижтимоий жиҳатдан: 1) Онгга онтологик жиҳатдан ёндошиш-онг-бу табиат узоқ тарихий тараққиётининг маҳсули, материя эволюцияси жараёнида вужудга келган руҳий ҳодисалар хоссаси деб таърифлашдир. Бу хосса материянинг оддийдан мураккабликка, қуйидан юқорига қараб ривожланиш жараёнида пайдо бўлган. Материя тараққиёти натижасида фикр қилувчи инсон мияси шаклланади, ривожланади. Онг фақат инсон миясига хос бўлган инъикос жараёнидир. Инсон мияси мураккаб биология маҳсули бўлиб, унинг ўртача вазни 1000-1400 гр келади. Одам миясининг мутлоқ вазни деярли барча ҳайвонларнинг мияси вазнидан катта. Мия вазнининг гавда вазнига нисбати жиҳатидан эса инсон умуман барча ҳайвонлардан анча юқори туради. Инсон миясида 14 млрд.дан ортиқ нерв ҳужайраси бўлиб, унинг катталиги 5-200 микрон келади. Инсон мияси кимё, физик қонунияти билан бир қаторда биологик қонуниятларга, шунингдек ижтимоий қонуниятларга бўйсунади. 2) Онгга гносеологик жиҳатдан ёндошиш унинг фаолиятини, оламни билиш воситаси эканлигини эътироф этишдир. Онг тушуниб етилган билимдир. Онгнинг маъноси предмет-ҳодисаларни билиш, ўзлаштириш, унинг моҳиятини очиб беришдан иборат. Онг- воқеаликнинг ҳам ақлий, ҳам хиссий инъикосидир. У инсон хиссиётлари, иродасини ҳам ўз ичига олади. Онг таркиби: а) Барча руҳий жараёнлар сингари хиссий-эмоционал ҳолатлар ҳам мия фаолиятининг натижасидир. Хиссий ҳолатларнинг пайдо бўлишига ташқи оламда юз берадиган ўзгаришлар ҳам сабаб бўлади. Бу соҳага инсоннинг субъектив –руҳий кечинмалари, ўй хаёлларини, киритиш мумкин: эмоционал жараёнлар-бу қандайдир хиссиётнинг бевосита кечирилишидир. Эмоциялар одамни у ёки бу ҳаракатларга мулоҳазалар айтишга ундовчи кучга айланади. Инсоннинг ҳақиқатни излашлари ҳеч вақт инсоний хиссиётларсиз бўлмаган. Шу билан бирга, ортиқча эмоционаллик баъзи ҳолларда объектларни нотўғри акс эттиришга, хулоса чиқариш ва баҳолашда мантиқсиз ҳолатларга олиб келади. б) Ирода – инсоннинг ўз хатта-ҳаракатларини онгли равишда тартибга солиш ва кўзланган мақсадни амалга оширишда учрайдиган тўсиқларни енгишга бўлган қобилиятидир. Бу тўсиқлар: қўрқинч, журъатсизлик, шубҳа бўлиши мумкин. Ироданинг онгдаги фаолияти ҳаракат мақсадини белгилашда, бу мақсадга эришиш воситалари ва йўл йўриқларини олдиндан аниқлаб маълум қарорга келишда намоён бўлади. Ўзини тута билиш, дадиллик, қатъийлик, чидам, мустақиллик ва шу кабилар ироданинг муҳим белгиларидир. в) Хотира- индивиднинг олам билан ўзаро таъсири натижаларини сақлаб қолиш, бу сақлаб қолиш мазкур натижаларни кейинги фаолиятда қайта ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш, қайта ишлаб, системаларга бирлаштириш имкониятини беради: буни қисқача айтганда – воқеаликнинг муайян индивид томондан тузилган психик моделларининг мажмуи. Хотира тафаккур ва нутқ билан боғлиқдир. г) Тафаккур- мия ва сезги аъзоларининг такомиллашиб бориши одамнинг абстракциялаш, умумлаштириш ва зехн ишлатиш қобилияти тараққий этишига олиб келади. Одам объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларни идрок этганда, уларни абстракциялаб, умумлаштириб ифодалайдиган бўлади. Натижада одамда абстракт тафаккур қарор топади. Абстракт тафаккур объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг одам миясидаги мавхумлашган, умумлашган ва айни вақтда конкретлашган тушунча ҳукм ва хулоса шаклларидаги фикрий инъикоси. Тафаккур кишиларнинг ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида пайдо бўлади ва воқеаликнинг қонуниятли алоқаларини очиб беришни таъминлайди. Абстракция, анализ, синтез, муайян вазифаларни ўртага ташлаш ва уларни ҳал этиш йўлларини топиш, гипотезаларини, ғояларини, илгари суриши каби жараёнлар тафаккурга хос хусусиятлардир. Тафаккур тил билан узвий боғланган, у тил орқали нутқда товушлар, сўзлар ва гапларда реаллашади. д) Тил – кишиларнинг ўзаро алоқа қилиш ва фикр олишуви қуроли сифатида тафаккурнинг юзага чиқиш шаклидир, у реаллашган онгдир. Инсон нутқи бўлмаса, тил воситалари бўлмаса фикрлаш ҳам бўлмайди. Тил ва тафаккурнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга ҳам эга. Тафаккур объектив реалликнинг тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш каби фикр шаклларида инъикос этишдир. Тил эса тафаккурнинг моддийлашган шакли сифатида кишилар ўртасидаги фикр алмашиш воситаси, уларнинг ўзаро алоқа қилиш қуролидир. Жамият тараққиёти билан тафаккур сингари тил ҳам тараққий қилиб боради. Тил ҳам онг каби қадимийдир. Тил- амалий онгдир, тил бошқа кишилар билан муомала қилиш эҳтиёжи туфайли, муомала қилиш зарурлиги туфайли пайдо бўлади. Кишилар фикр алмашмаса, умуман зарур моддий бойликларни ишлаб чиқара олмаган, кишилик тараққиёти ҳозирги даражага етмаган бўларди. Фикр алмашиш эса фақат тил воситасида юзага чиқади. Демак, тил- белгилар системаси, бу система инсон фаолияти процессида билувчанлик ва коммуникатив функцияларини бажаради. Тиллар табиий ва сунъий тилларга бўлинади. Биз юқорида таҳлил қилганимиз табиий тилдир. Табиий тил фикрларни ифодалаш ва кишилар ўртасида алоқа воситаси бўлиб хизмат қиладиган кундалик ҳаётдаги тилдир. Сунъий тил кишилар томонидан бирор тор эхтиёжлар учун яратилган тилдир (математик символика тиллари, физика назариялари тиллари, морзе тили, компьютер тиллари ва ҳ.к.). -3- Онг таркибида ижтимоий ва алоҳида онгни ажратиб кўрсатиш мумкин: Ижтимоий онг- объектив воқеликни акс эттирувчи ғоялар, қарашлар, ижтимоий туйғулар, одатлар ва ахлоқнинг йиғиндисидан иборат: Алоҳида онг – муайян бир синфга, ижтимоий гуруҳга халқ, миллатга ва эллатга мансуб бўлган алоҳида бир кишилар онгидир. У алоҳида бир кишининг миясида объектив воқеликнинг акс эттиши жараёнида юзага келадиган фикрлари, туйғулари ва бошқа руҳий сифатлари йиғиндисидир. Алоҳида онг билан ижтиомий онг ўртасидаги ўзаро муносабатларда ижтимоий онг асосий томон ҳисобланади. Онгга ижтимоий жиҳатдан ёндошиш унинг ижтимоий хусусиятларини моҳиятини очиб беришни тақозо этади. Одам боласи дунёга келган вақтдан бошлаб атрофидаги кишиларни, предмет, ҳодисаларни сезиш, идрок этиш, уларни бир биридан фарқлаш, кишиларнинг ўзига бўлган муносабатларига ўзига хос шаклда жавоб қайтариш қобилиятига эга бўлади. Вақт ўтиши билан улар ҳақида ўзига хос сезгилар, идроклар, тасаввурлардан иборат хиссий образлар ҳосил қила бошлайди. Айни вақтда боланинг бу хиссий образларини ўз миясида қайта ишлаш асосида дастлабки ашёвий тафаккур ҳам ҳосил бўлади. Бу жараён ижтимоий муҳит таъсирида ривожланиб бориб, бола секин аста предметларни англайдиган, бир биридан фарқ қиладиган, ўзига бўлган муносабатларни тушунадиган ва муносабатларга маълум шаклда жавоб қайтарадиган бўлади. Бу жараённинг ривожланиб бориши билан унда ашёвий тафаккур ўрнини нарса ва ҳодисаларнинг фикрий образларидан иборат абстракт тафаккур эгаллаб боради. Болада онгни пайдо қилувчи асосий омил болани қуршаб турган, унга таъсир кўрсатиб турувчи ижтимоий муҳит, яъни унинг маълум муносабатда бўладиган кишилар ва уларнинг муносабатидир. Бу муносабатлар таъсирида болада маънавий ақлий жиҳатлар ривожланиб боради. Демак, инсон онги- ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. Ижтимоий муҳитсиз, жамиятдаги кишилар ижтимоий муносабатларсиз, жамиятнинг таълими, тарбиясисиз иносн онги вужудга келмайди. Инсоннинг онги, унинг барча руҳий ва ақлий қобилиятлари, унинг жамиятдаги ҳаёти фаолияти давомида таркиб топади ва маълум ижтимоий шарт-шароитлар билан тақазо қилинади. Ижтимоий тараққиёт давомида ривожланиб борган онг инсонда тафаккур қонунлари, ахлоқ ва ҳуқуқ нормалари, диний, илмий, эстетик қарашларнинг шаклланишига асос бўлади. Онг ўзининг пайдо бўлган пайтидан бошлаб, инсоннинг хатти- ҳаракатларининг ақл идрокини фикрини шакллантиради, кишини муайян ҳаёт тарзининг, маданият ва маънавиятнинг эгаси (субъекти) қилиб етиштиради. Демак, онг одамни ҳайвонот дунёсидан ажралган ижтимоий тараққий ҳодисасидир. Инсон онгининг муҳим томони унинг ижодий фаоллигидир. Онгнинг ижодий фаоллиги-масалан кишининг Бирон ишга киришганида, ҳаракат режасининг миясида олдиндан тузиб олишида намоён бўлади. Бу режа унинг тасаввурида маълум фикр шаклида юзага келади, сўнг меҳнат жараёнида моддийлашади. Онгнинг ижодий фаоллиги инсоннинг ташқи дунёга, табиат ва жамиятга, ўзига, бошқа кишиларнинг ижтимоий фаолиятига маълум муносабатда бўлиши билан характерланади. Инсон ўз олдига қўйган мақсадини амалга оширишда унинг идеал модели бўлган режа муҳим аҳамиятга эга. Бу режа унинг фаолиятини тартибга солиб, тўғри йўналиш бериб туради. Онгнинг фаоллиги туфайли инсон табиатнинг янги қонунларини кашф этиб, уларни билиб олиш асосида, табиий ҳолда мавжуд бўлмаган янги-янги нарса ва ҳодисаларни яратади, кашфиётлар қилади. Инсон ўз онгли фаолияти билан жамиятни ҳам ўзгартиради. Бу ўзгаришлар ғояси дастлаб илғор кишилар онгида пайдо бўлиб, жамиятга бўлган қарашларида Янги ўзгаришларга олиб келади. Инсон табиатни ва жамиятни ўзгартирар экан, бу жараёнда унинг ўзи ҳам ўзгариб боради. Бу ўзгариш унинг онгидан бошланади. Инсон дунёни шунчаки англаб олиши билан чекланиб қолмайди. Балки билимларини дунёни ўзгартиришга сарфлайди. Одам ҳайвонот дунёсидан ажралиб чиқиб, унинг онги пайдо бўлишидаги Яна бир муҳим омил – бу ўз ўзини англашдир. Ўз-ўзини англаш инсон онги фаолиятининг муҳим томонидир. Сабаби, ижтимоий ҳаёт инсондан фақат объектив борлиқни билишгина эмас, балки ўз-ўзини англашни ҳам талаб қилади. Ўз-ўзини англаш инсонда ўз-ўзидан юзага келмайди, балки у онг билан бирга, инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятлари асосида, унинг ижтимоий турмуш тарзи таъсирида шакллана боради. Фалсафада ўз-ўзини англаш деб инсон субъект сифатида ажратиб ўз билишини ўзига қаратиши, ўз талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб иш юритиши, фаолият ва ишларини назорат қила олиши ҳамда бошқариши, ўз-ўзига фаолиятининг бориши ва натижаси ҳақида ҳисоб бериши, ўзи билишининг ҳам субъекти, ҳам объекти бўлган жараёнга айтилади. Ўз-ўзини англашнинг биринчи дастлабки шакли- бу ўз-ўзини ҳис қилиш бўлиб, у кишининг ўзини, ўз жисмини қуршаб турган предметлар, ҳодисалардан фарқини билишидир. Ўз-ўзини англашнинг иккинчи шакли-одамнинг жамиятдаги ўз- ўзини, инсон эканлигини, жамиятнинг конкрет бирон босқичига, муайян маданиятга, ижтимоий гуруҳларга мансублигини, аниқ бир фаолият эгаси эканлигини тушунишидир. Учинчи шакли- кишининг жамиятда фуқаро сифатида фаолият кўрсатадиган, ўз ишлари ва фаолиятлари учун масъулликни хис қилувчи, фаолияти устидан ўз назоратини ўрнатувчи, жамиятда ўз ўрнини белгиловчи, ўз фаолиятларининг ўзи баҳолай оладиган, ўз- ўзига ҳисоб бера олувчи шахс эканлигини тушунишдир. Ўз-ўзини англашни бошқа қирралари ҳам бор. Ўз-ўзини англаш фақат конкрет киши, шахсгагина хос бўлиб қолмасдан, маълум жамоага, синфга, ижтимоий гуруҳга, халққа, миллатга ҳам хос бўлиши мумкин. Ўз-ўзини англашни энг муҳим кўриниши бу маълум гуруҳ, жамоа, миллатни ўз-ўзини англашидир. Маълум миллатни ўз-ўзини англаш – миллий ўз-ўзини англаш дейилади. Миллий манфаатлар миллий ўз-ўзини англашни асосий манбаидир. Миллий маданий қадриятларни ўзлаштириш ва эгаллаш, уларни қайта идрок қилиш ва яратиш миллий ўз-ўзини англашни ривожланишини асосий шарт-шароитидир. Ўзбекистон мустақиллигини ҳозирги босқичида миллий ўз- ўзини англаш мамлакатимиз ижтимоий ва маънавий тараққиётини муҳим омилидир. Юқорида айтилганларга асосланиб, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: 1. Онг – юксак даражада ташкил топган материя – инсон миясининг маҳсули бўлиб, уни хусусияти воқеликни инъикос эттиришдир. 2. Онг таркиби: хиссиётлар, ирода, хотира, тил ва тафаккурдан иборат бўлиб, онг моҳиятини белгиловчи компонентлар тил ва тафаккурдир. 3. Онг одамни ҳайвонот дунёсидан ажратган ижтимоий тарихий ҳодисадир. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling