Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати


мавжудлигининг зарур шарти улардаги модда алмашувидир


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/23
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1011313
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
Falsafa5

мавжудлигининг зарур шарти улардаги модда алмашувидир. 
Тирик организмлар тараққиётнинг бу умумий қонуни ўсимлик ва 
хайвонлар ривожланишининг хусусий қонунлари орқали намоён 
бўлади. Табиатдаги ноорганик бирикмаларни ўзлаштира оладиган 
ўсимликларда хайвонларга нисбатан ассимиляция процесси жуда 
чуқур ва мураккабдир. Хайвонлар организми истеъмол қилинадиган 
овқатдаги органик бирикмаларнинг тайёр махсулотларнинигина 
қайта ишлайди. 
Бу категорияларни билишдаги роли, ҳар бирининг ўзига хос 
спецификаси, шунингдек уларнинг ўзаро диалектик алоқасини билиш 
– воқеликдаги ҳодисалар анализига конкрет тарихий ёндошишнинг 
зарурий шартидир. Ҳар қандай ҳодисанинг моҳияти унинг бошқа 
нарса ва ҳодисалар билан умумий томонлари ҳисобга олинган 
тақдирдагина тўғри тушунилиши мумкин. Юридик практикада 
жамиятнинг умумий қонунларнини ҳисобга олган ҳолда позитив 
ҳуқуқ қонунларнини уйғунлашувини таъминлашни ва уларни муайян 
шароитларда намоён бўлишини назарда тутиш мақсадга мувофиқдир. 
Сабаб ва оқибат. Яккалик, хусусийлик ва умумийлик орасидаги 
диалектик муносабатларни янада чуқурроқ билиш зарурлиги 
объектив оламдаги сабабий боғланишлар табиатини ўрганишни 
тақозо қилади. Сабабият – объектив оламдаги ҳодисалар умумий
боғланишнинг алоҳида шаклидир. 
Сабабият – ҳодисалар ўртасида шундай ички алоқадорки, ҳар 
доим бир ҳодиса мавжуд бўлар экан, унинг кетидан муқаррар 
равишда иккинчиси ҳам келади. 
Сабаб – бу ўзига мувофиқ келадиган бирор натижа келтириб 
чиқарувчидир. Сабаб таъсирида келиб чиқадиган натижа эса – 
оқибатдир. Масалан, ишлаб чиқариш воситаларига бўлган
хусусий мулкчилик ва қарама-қарши синфрларнинг пайдо 
бўлиши давлатни келиб чиқишига сабаб бўлади. Демак, давлат – 
ишлаб чиқариш воситаларига бўлган хусусий мулкчилик ва 
ижтимоий синфлар пайдо бўлишнинг оқибатидир. 
Сабаб бирор таъсирнинг бошланиши бўлиб, у маълум бир 
натижа, яъни оқибатни келтириб чиқаради. 


Сабабни баҳонадан фарқ қилиш лозим. Бахона ўзидан бошқа 
ҳодисадан олдин келадиган, унинг пайдо бўлишига туртки 
берадиган, кескин уни келтириб чиқармайдиган воқеадир. Сабаб 
билан баҳона ўртасида маълум алоқа ва боғланиш бўлиб, бу ташқи 
боғланиш ёки алоқадир. 
Шунингдек, объектив ва субъектив сабаблар ҳал бир-биридан 
фарқ қилади. 
Объектив сабаблар – иқтисодий омиллар тараққиёти
натижасида келиб чиқадиган синфлар ва сиёсий партиялар хохишига 
боғлиқ бўлмаган сабаблардир. 
Субъектив сабаблар эса – синфлар ва партияларнинг, 
шунингдек, маълум ижтимоий ҳодисаларнинг юз беришини 
тезлаштира ёки секинлаштира оладиган шахсларнинг амалий
фаолияти, стратегияси ва тактикасидир. 
Нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши жараёнидаги сабаб ва 
оқибат муносабатларнини билишда, уларнинг макон ва замондаги 
тарихий ва мантиқий изчиллиги мухимдир. Бошқача қилиб 
айтганда, бир томондан, ҳар қандай сабаб аввалги ҳодисалар ёки 
уларнинг ривожлданиши оқибати тарзида намоён бўлади. Иккинчи 
томондан эса, бу оқибат кейинги ривожланишнинг сабаби бўлиб 
ҳисобланади.
Сабаб фалсафий категория сифатида қуйидаги хусусиятларга 
эга: 
1) Сабаб ва оқибат генетик характерга эгадир. Бунинг маъноси: 
сабаб мавжуд ҳодисада онги ҳодисани келтириб чиқарадиган ёки 
бошқача ўзгартирадиган эканлигидир. Бу хил сабабли боғланишнинг 
бошқа хил: доимий ассоциация, вақти-вақти билан бирин-кетин ўрин 
алмаштириб турадиган (масалан, кеча ва кундузнинг ўрни 
алмашиниши, қишдан сўнг баҳорнинг келиши каби) боғланишлардан 
фарқли эканини кўрсатади. 
2) Сабаб ва оқибат алоқадорлигининг яна бир белгиси умумийлик 
характерига эга эканлигидирки, хоҳ табиат, хоҳ жамиятда бўлсин ҳеч 
бир ҳодиса бесабаб келиб чиқмайди. 
3) Сабаб ва оқибатнинг ўзаро алоқадорлиги зарурийдир. Бу 
сабабиятнинг асосий белгиси бўлиб, маъноси шуки, сабаб ва оқибат 
бири олдин – иккинчиси кетин келавермасдан, балки ички 
боғланишга асосланган бўлиб бир сабаб муайян шароитда аниқ бир 
натижага олиб келиши мумкин. Масалан, 750 мм. Атмосфера
босимида сув ҳамма вақт 100
0
да қайнайди. Ўсимликларнинг ҳар бир 


аниқ тури ёки хайвоннинг аниқ зоти муайян, ўзига ўхшамаган ирсият 
ҳосил қилади ва ҳоказо. 
4) Сабабиятнинг яна бир белгиси бу – мунтазамсизлик ёки 
номутассиллик характеридир. Бунинг маъноси шуки, сабабнинг 
таъсир натижаси ушбу таъсир йўналтирилган объектнинг ҳолатига 
боғлиқ бўлади. Шунинг учун натижа доим сабаблар таъсирининг 
арифметик йиғиндиси бўлавермайди ва ҳамма вақт ҳам маълум сабаб 
маълум натижага олиб келавермайди.
Зарурият ва тасодиф. Бундан олдинги сабаб ва оқибат 
категорияларнини аниқлаб олганимиздек ҳар бир ҳодиса ўзининг 
сабабига эга бўлади, оламда бесабаб воқеалар йўқдир. Бироқ у ёки бу 
воқеани келтириб чиқарадиган сабаблар ўз моҳияти ва аҳамиятига
кўра бир маънога эга эмасдир. Сабабларнинг худди шу ҳар хиллиги 
зарурият ва тасодиф категорияларида ўз ифодасини топади. 
Келиб чиқиши ривожланишнинг ички муҳим сабабларига асосланган 
воқеалар зарурий деб аталади. Ташқи, мазкур шароитга нисбатан 
келиб чиқиши ҳам мумкин, ҳам мумкин бўлмаган воқеалар 
тасодифий деб аталади. 
Зарурият ва тасодиф категориялари илмий билиш ва амалий фаолият 
турлари учун муҳим методологик аҳамиятга эга. Ўраб олган дунёда 
қатъий зарурият хукмронлик қилса, у ҳолда инсон илмий билиш
прогрессив тасодифий ҳодисалар асосида яшириниб ётган объектив
қонуниятларни кашф этишга интилиши лозим. Ҳозирги кунда 
ҳаммага маълум бўлган “фан – тасодиф душманидир”, деган тезис 
ана шу асосда келиб чиққан эди. Аммо бундан фан барча 
тасодифларни инкор қилади, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. 
“Фан – тасодиф душманидир” деганда, жамият ва табиат тасодифий 
нарса ёки ҳодисалар, уларнинг тартибсиз муносабатларидан иборат 
эмас, балки қатъий зарурият ва қонуниятга бўйсунадиган процесс 
тушунилади. Фан тасодифда тўхталиб қолмасдан, унинг ичида
яшириниб ётган зарурият ва қонуниятларни топишга интилган 
тақдирдагина ўз қимматини йўқотмайди, балки оширади. 
Мазмун ва шакл. Моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг 
ҳақиқатан ҳозирда қандай эканлигини ва келажакда қандай 
ривожланишлигини мазмун ва шакл категорияларнини билмасдан
туриб ўрганиб бўлмайди. 
Мазмун ва шакл категорияларида инсон онгидан ташқарида мавжуд 
бўлган нарсаларнинг умумий характеристикаси акс этади. 
Мазмун – муайян нарса ва ҳодисаларни характерловчи ички 


элементлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат. Шакл-мазмунни 
ифодалашнинг структураси, ташкил этувчисидир. Масалан, 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling