Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти


Мавзу: Йўқотиш синдромини бошдан кечирган болалар билан


Download 0.54 Mb.
bet11/13
Sana30.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1410076
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
30101 маъруза матн

Мавзу: Йўқотиш синдромини бошдан кечирган болалар билан
ижтимоий психологик ишлаш
Режа:

  1. Ғам, йўқотиш – психологик жараён сифатида.

  2. Ғамни бошидан ўтқазган бола билан психологик маслахат ишлари.

  3. Ғамдан фориҳ бўлиш тренинги.

  4. Қисқа муддатли позитив терапия бўйича тренинг.



Таянч иборалар: йўқотиш синдроми, ғам, қайғу, идентификациялаш, иллюзиялар, шок, дереализация, деперсонализация.

Йўқотиш синдроми бу яқин, севимли инсонини йўқотиш натижасида бошан ўтқазиладиган кучли эмоция. Йўқотиш вақтинчалик ёки доимий, реал ёки ҳаёлий, жисмоний ёки психологик бўлиши мумкин.


Йўқотишда қайғу эмоцияси устунлик қилсада, шунингдек бу ерда қўрқув, нафрат, айб ва уят эмоциялари ҳам мавжуд бўлади.


Йўқотиш қайғуси жараён сифатида.
Қайғу босқичлари ва вазифалари.
Йўқотиш қайғуси қуйидаги кўринишлар билан характерланади:

  1. Биринчи ўринда вақти вақти билан юз берувчи ҳуружлар кўринишидаги жисмоний азобланиш намоён бўлади. У бир неча минутдан бир неча соатгача томоқдаги спазмлар, бўғилишлар, тез тез нафас олишларда намоён бўлади. Қорин қисмида бўшлиқ хисси, иштаҳасизлик, мусқўллар кучининг йўқолиши кўзатилади.

  2. Йўқотилганнинг образига берилиш. Реал бўлмаган хислар фонида кўриш, эшитиш ёки аралаш иллюзиялар пайдо бўлиши мумкин. Қайғуни бошидан ўтқазаётганлар марҳумнинг қадам товушларини эшитганини, оламонда бир лаҳзалик образини учратганларини, ҳидини сезаётганларини маълум қиладилар. Ушбу ҳолат кучли эмоционал берилиш билан тушутирилади. Қайғуриш ва ҳақиқат ўртасидаги чегара йўқолиб боради.

  3. Айбдорлик хисси. Қайғурувчи бўлиб ўтган воқеа ва қилмишларда марҳум инсон учун нима қила олмаганини қидиради. Кичкина хато, эътиборсизлик бўрттирилади ва ўзини ўзи ғояларини ривожланишига олиб келади.

  4. Душманлик реакциялари. Одамлар билан муносабатда симпатия пасаяди ёки йўқолади, доимий иссиқлик ва табиийлик намоён бўлмайди, инсон бўлиб ўтаётган воқеа ҳақида асабийлик ёки жаҳл билан гапиради. Уни безовта қилмасликлари ҳоҳишини билдиради. Айримлар буни ақлдан озишнинг бошланиши еб қабўл қиладилар.

  5. Олдинги табиий ҳулқ атвор моделининг йўқолиши. Қилмишларда шошилиш, зерикиш кўзатилади. Инсон қандайдир машғулотни қидиришга интилади, лекин оддий фаолиятни ҳам амалга оширолмайди. Вақт ўтиши билан яна аввалги ҳолига қайтади.

  6. Йўқотишни идентификациялаш. Инсоннинг гап сўзларида ва қилмишларида марҳумнинг ҳулқ атвори ёки ўлимдан олдинги касали белгилари намоён бўла боўлайди.

Психологик ёрдам босқичлари қайғу ўтқазиш босқичларига мос ташкил этилади:

  1. Шок босқичидаги ёрдам. Йўқотишни бошдан кечирган инсонни бир ўзини қолдирмаслик, ёнида бўлиш зарур. Ўзининг меҳр ва диққатини тегиш орқали намоён қилиш яхшироқ. Айнан шундай қилиниши орқали одамлар сўз ёрдамида таъсир қила олмаганда ўзларининг иштирокларини билдирадилар. Хаттоки, оддий қўл бериш, изоляциялаб қўйгандан яхшироқ. Қийналаётган инсон ёрдамни қабўл қилмасликка ҳақли, лекин ёрдам таклиф этиш муҳим.

  2. Кучли қайғу босқичида ёрдам. Ўлган ҳақида гапирш керак, ўлим сабаби, бўлиб ўтган воқеалар билан боғлиқ ҳиссиётлар ва марҳум ҳақида сўраш, у билан боғлиқ хотираларни, ҳикояларни хатто бир қанча қайтариш бўлса ҳам тинглаш керак.

  3. Тикланиш босқичида ёрдам. Ҳаётга янгидан қўшилиш, келажакни режалаштиришга ёрдам бериш керак. Инсон кучли қайғу ҳолатига бир неча бор қайтиши сабабли унга яна қайта қайта ўлган ҳақида гапиришга имкон бериш керак.


Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling