Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти


«Сўниш синдроми» ва икқиламчи жаро


Download 0.54 Mb.
bet7/13
Sana30.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1410076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
30101 маъруза матн

«Сўниш синдроми» ва икқиламчи жароҳат
Икқиламчи жароҳатли стресс ҳамма вақт «сўниш синдроми» билан чамбарчас боғлик бўлади,лекин «сўниш синдроми » ҳамда икқиламчи жароҳатни мутлоқ бир ҳил ҳолат деб айтиб бўлмайди. Бу икки ҳолатнинг фақатгина айрим бир жихатларида ўхшашликларни кўришимиз мумкин. Улар қуйидагилар:
-уйқусизлик
-депрессия
-оила ва атроф мухитдаги инсонлар билан комуникатив муносабатларни кескин ўзгариши,бузилиши каби ҳолатларни ўз ичига олади.
Лекин юқорида айтиб ўтилган икки ҳолатнинг асосий фарқли жихати ҳам бор ,бу шу ҳолатларнинг қандай вазиятларда келиб чиққанига боғлиқдир.
Икқиламчи жароҳатга олиб келувчи омилл: - бу, оғир муоммоли вазиятларни бошдан кечирган мижозлар билан ишлаш давомида уларга эмпатик муносабатда бўлиш,уларнинг муоммосига икқиламчи реакция билдириш.
«Сўниш синдроми»га олиб келувчи омилл: - икқиламчи жароҳатдан фарқли ўлароқ барча турдаги мижозлар билан ишлаш жараёнида юзага келиши мумкин. Яна шуни айтиб ўтиш керакки, «сўниш синдроми» аста секинлик билан намоён бўлишни бошлайди, икқиламчи жароҳат эса кутилмаган вазиятда яъни бирданига хеч қандай огоҳлантирувчи белгиларсиз намоён бўлади.
«Сўниш синдроми» ва икқиламчи жароҳатнинг бир неча ассосий симптомлари яъни белгилари айнан «Жарохатдан кейинги стресс бузилиши психоперапияси»нинг симптомларига ўхшайди. Улар :

  1. Бўлиб ўтган жароҳатлантирувчи воқеаларни, травматик ҳолатларни тушларида, хотирасида,ҳаёлида такроран ўйлаши ва доимо хис этиши.

  2. Шу нохуш воқеа билан боғлик бўлган машғулотлардан ўзини доимо олиб қочиш яъни шу кечинмаларни яна такроран рўй бериши мумкин деб ўйлаш,шу ҳаёллар билан иш юритиш . Бу эса ўз навбатида, олдин олиб борган қандайдир машғулот , ишидан , ҳаёт тарзидан кечишга олиб келади.

  3. Доимий беҳаловатлик, уйқунинг йўқлиги,диққатни бир жойга жамлай олмаслик ва бошқалар каби белгилари мавжуд. Вақт жиҳатидан бу симптомлар у ёки бу жарохатни қўзғатувчи вокеаларга дуч келган ҳолдагина кўзатилиши мумкин ва норма жихатида стрессдан сўнг 30 кун давом этади. Агар 30 кундан ошиб кетаётгани кўзатилса бу айнан икқиламчи стресснинг бошлангич белгисидан далолат беради.

Биринчи навбатда “сўниш синдроми”ни ва иккинчи навбатда икқиламчи жарохатнинг омилларини кўриб чиқамиз:

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling