Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти


Download 0.54 Mb.
bet4/13
Sana30.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1410076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
30101 маъруза матн

Назорат учун саволлар:

  1. Зўрлик деганда қандай ҳолатни тушунасиз?

  2. Эмоционал зўрлик деб қандай муносабатга айтилади?

  3. Психологик зўрликчи?..

  4. Зўрликнинг келажак асоратларига қандай асоратлар киради?

  5. Зўрликни бошидан ўтказган болалар билан қандай маслаҳат ишлари олиб борилади?

  6. Улар билан ўтказиладиган психотерапия ишларини айтинг.


Мавзу: Суицидал уринишлар содир этган болага ёрдам бериш тамоили..
Режа:

  1. Суицидал хатарнинг омиллари.

  2. Суицидал хатарнинг индиқаторлари.

  3. Суицидал уринишлар содир этган болалар билан психологик маслаҳат ишлари.

  4. Гурухий инқирозли психотерапия.

  5. Реориентацион тренинг.

Таянч тушунчалар: Суицид, парасуицид, индиқатор, коммуникатив, эмоционал, когнитив индикотор, реориентацион тренинг, оптимизм назарияси, когнитив назария, индивидуал психология.
Суицидал хавфли референд гурух: ёшлар: шахслараро муносабатлари бузилган, ёлгизлар, ичувчи ёки наркотик қабул килувчилар, девиант ёки криминал хулк – атворлар, ўзига нисбатан ута танкидчилар, ҳақорат ёки фожиали йўқотишларни бошдан кечирганлар, реал ҳаёт билан орзу – умидлари мос келмаган усмирлар, касалликдан азоб чекаётган ёки ташлаб кетилганлар.
Суицидал хулк белгилари:
*Эматционал бузилишларни белгилари:
- иштаханинг юколиши ёки хаддан ташқари очофатлик;
- уйкусизлик ёки хаддан ташқари уйкучилик;
- ўзининг ташки кўринишига хаддан ташқари этиборсизлик;
- доимий айбдорлик, ғам гинлик, ёлгизлик, кераксизлик хисси;
- аввалги завк бағишлаган ишини бажариш жараёнида зерикишни хис қилиш;
- оила аъзолари ва дўстларидан кочиш;
- бажарилаётган ишнинг сифатининг ёмонлашуви, диккатнинг тушиб кетиши;
- ўлим ҳақидаги ҳаёлларга берилишлик;
- келажак режаларнинг йўқлиги;
- арзимаган бахона билан газабланиш;
* ташки кўрининиш ва хулкдаги ўзгаришлар:
- маъносиз йўз ифодаси;
- гипомимия
- амимия
- сокин, монотон овоз
- секинлашган нутк
- жавобларнинг кискалиги
- жавобларнинг йўқлиги
- тезлашган, экспрессив нутк
- умумҳаракатнинг камайиши
- фаолиятсизлик, адинамия
- ҳаракатларнинг ошиб кетиши
* психологик касалликлар:
- депрессия
- ички безовталик ва сабабсиз қўрқувлар билан характерланган неврозлар
- маниакал – депрессиф психоз
- шизофриния
* ўз ҳаётини бахолаш:
- утмишни пессимистик бахолаш
- утмишнинг нохуш вокеаларини эслаш
- келажак режаларининг йўқлиги
*атрофдагилар билан муносабат:
- атрофдагилар билан мулокотдан кочиш, одамовилик
- атрофдагилар билан муносабатда киришишга ҳаракат қилиш, ҳамдардлик излаш, докторга мурожат қилиш;
- ўз дардларига эгосентрик йуналганлик;
*вегатив бузилишлар:
- йиглокилик
- корачикларнинг кенгайиши
- огиздаги кўруклик(«кўрук тил» симптоми)
- тахикардия
- артериал давлениянинг ошиши
- хаво етишмаслиги
- томокка нимадир тикилгандек хис қилиш
- бош огриклари
- уйкусизлик
- танада огрикни хис қилиш
- вазнни ортиши
- вазннинг каайиши
- иштаханинг бугилиши
- либидонинг камайиши
- менструал циклни бузили
Суициддан хулк психодиагностикаси суицид ҳақида ўйлаган хар бир шахс бевосита ёки билвосита ўз максади ҳақида атрофдагиларни огохлантиради. Ўз жонига қасд қилиш камдан – кам холларда тусатдан юзага келади. У борган сари ёмонлашаётган адаптатциядаги сўнгги томчи бўлади. Суицидни амалга оширмокчи бўлганларни 70 – 75% у ёки бу хатти – ҳаракатлари билан ўз максадларини ошкор айтиб куядилар. Энг муҳими шундаки суицидинтларни ѕ кисми ўз жонига қасд қилишдан олдин шифокор, психолог, педагог, ижтимоий хизмат ходими хўзурига борадилар. Улар гапириб олиш ва эшитилиш имконини излайдилар. Бироқ кўп холларда шифокорлар, ижтимоий ходимлар ва оила азолари уларни эшитмайдилар. Суициддан инсонларни одатда айбивалент хислар бошқариб туради. Улар тушкун кайфият ва умидсизликни хис этадилар, бироқ шу билан бирга нажотга ҳам интиладилар.
Кўп холларда «ҳаёт ёки ўлим»нинг имкониятлари шу кадар тенгки, агар суициднинг яқинлари шундай вақтда ғамхўрлик, мехр ва иликликни намойиш этсалар, у ҳолда ҳаёт ғалаба қилади.
Суицидга мойиллик шахс типологиясига қараб ажратилади. Тадкикотларда маълум бўлишича суицидентларнинг 36% - истероидлар, 33% - инфантиле эмоционал мобил шахслар, 13% - астениклардир.
1. Оилавий анамнез билан диагностик интервю.
2. Ленчконинг «П.Д.О» тести.
3. Розентсвейкнинг «Фрустрация» тести.
4. Басснинг «Шахснинг юналганлигини аниқлаш» тести.
5. Теммл – Дарки – Пменнинг «Хавотирланиш» тести.
2. Суицид факторлари
Суицид амалга оширилишига турли – туман омиллар сабаб бўлиши мумкин:
Инсоннинг индивидуал психологик ўзига хослари ва миллий урф – одатлари;
Оилавий ахволи ва ёши; маданий кадриятлари ва психофаол моддаларнинг қабўл даражаси; фасл ва х.к. барча маълум суицид фактлар ишни қўйидаги гурухларга бўлиши мумкин:
- ижтимоий – демографик
- тиббий
- табиий
- индивидуал
* Ижтимоий – демографик факторлар:
- Ёш. Суицидал акт деярли барча ёш даврларида учрайди. 5 ёшгача болалар орасида суицидал хулк камдан – кам учрасада, 3 – 6 ёшли болалар орасида ҳам суицидга уринишлар бўлганлиги ҳақида маълумотлар ҳам бор (клиник психитирапия, 1994). Суицид энг кўп 15 – ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида учрайди.
Суицидал фаолликни иккинчи авж нуқтаси 40 – 60 ёш оралигига тўғри келади. Психологик муаммолардан ташқари бу ёш даври соматик касалликни ёмонлашуви, гормонал ўзгаришлар конуниятлар тизимининг ўзгариши каби нохушликлар кўзатилади. Бундан ташқари айнан шу даврда катта бўлган фарзандлар ота уйини ташлаб кетади. Ота – оналар касалланади ёки вафот этадилар, шунингдек бу ёш даври вакиллари касбий муаммолар билан тукнаш келадилар.
Суицидал фаолликнинг учинчи авж нуқтаи қарилик даврига тўғри келади. Бошқа ёш даврларига нисбатан кексаликда суицидал фаоллик 4 баробарга кўп.
- Жинс. Аёллар эркакларга қараганда ўз жонига қасд қилишнинг огриксиз турларига кўпроқ қўл урадилар. Бироқ эркаклар кўп холларда суицидни якунлайдилар. Шундай килиб аёллар ва эркаклар уртасида суицидал фаоллик
2 – 3:1 нисбатга эга бироқ суицидал ҳаракат ўз жонига қасд қилиш ўз – ўзини жарохатлаш ҳаракатларини бирга олиб қараганда эркаклар аёллардан олдинда.
- маълумот ва касб. Одатда суицидни ишсизлар олий маълумотлилар ва юкори макомга эга шахслар содир этадилар касблар нуқтаи назаридан олиб қараганда енг ката хавф гурухи бу шифокорлар. Улардан биринчи уринга психиатрлар кейин автолмолог, анастизиолог ва стаматологлар суицидга мойил бўладилар. Хавф гурихига шунингдек мусикачилар артистлар, паст офицерлик унвонидагилар ва сугурта агентлари кирадилар. (капитан сидак 1994)
Парасуицид даражаси урта махсус маълумотлилар ва йўқори бўлмаган ижтимоий мавкеидагилар орасида баланд.
- Яшаш жойи. Шахар ахолиси орасида суицид уринишлари кишлок ахолисига қараганда анча йўқори. Ахоли зичлиги ва жонига қасд қилиш частотаси орасидаги тўғри пропорционаллик аниқланган. Бир шахар микёсида олинса тугалланган суицидлар частотаси шахар марказида тугалланмаганлари эса унинг чека худудларида йўқори.
- Оилавий ахволлар ва оилавий муносабатлар омиллар суицидал хавфга ката таъсир утказади. Ажрашганлар бевалар ёки буйдоклар оилалиларга нисбатан суицидга моилроқ бўладилар. Суицидал хавф гурухига шунингдек ота- онадан алохида яшовчилар ва бефарзандлар ҳам киради. Оилавий ахволига кўра суицидао хавф гурухига кирувчиларни қўйидагича классификация қилиш ҳам мумкин:
1. Буйдоклар
2. ажрашганлар ёки бева колагнлар
3. Фарзандсиз бева колганлар
4. Фарзандли оилалар
Суицидга шунингдек болалигида угай ота ёки она қўлига колагнлар интернатда ката бўлганлар ёки ота – олнаси бўлмаганлар мойилдир. Шунингдек оиланинг ижтимоий психологик типии ҳам суицидал хулкка сезирарли таъсир этади.
- Ижтимоий - иктисодий омиллар. Урушлар ва революциялар вақтида суицидлар камайса, иктисодий инқирозлар вақтида аксинча ортиб кетади. Жахон Согликни сақлаш ташкилотининг 1960 йилда берган маълумотларига кўра мамлакат худудида содир этиладиган суицидлар сонига тўғри пропорционал. Ўз жонига қасд қилиш холлари бойларда ҳам камбагалларда ҳам бирдек учрайди. Шуни таъкидлаш жоизки бойлар иктисодий инқирозлар молиявий йўқотишлардан камбагалларга қараганда кучлироқ таъсирланадилар.
Суицидал хавфни бахолашда шунингдек қўйидаги биогеографик омилларни ҳам ҳисобга олиш керак.(Роляк ва бошқалар 2004)
1. Гомосексуал йуналганлик (икала жинсдаги усмирлар, ката эркаклар)
2. утмишда бўлган суицидал фикрлар ва уринишлар
3. кариндошлар, дўстлар, яқинлар ва бошқа аҳамиятли шахслар (Дин пешволари, машхурлар ва бошқалар)нинг суицидал хулки.
Индивидуал психологик омиллар.
Суицидвал хулкнинг шаклланишида инсорннинг шахсий ва характерологик ўзига хосликлари кўпича асосий ролни уйнайди. Бироқ шахснинг алохида хусусиятлари ва суицидга мойиллик даражасини урганиб суицидентнинг психологик портретини юзага келтириш борасидаги уринишлар хеч қандай натижа бермади. Суицидга мойилликда асосий ролни шахснинг маълум ўзига хос хусусияти эмас балки бу хусусиятларнинг ўзаро муносабати уларнинг маълум балансга келтирилганлиги шунинг унингт ҳалокий кадриятлари ва установкалари уйнайди. Ўз жонига қасд қилиш эҳтимоли дисгормонал шахсларда кучлироқ.
Шахсдаги дисгармония алохида интеллектуал эмоционал ва иродавий характеристикалар ифодасидаги муаммолар билан боглик.
Усмирлик йилида аутоагрессив хулк эҳтимоли маълум маънода характер акцентуциясига боглик. Аутоагрессив хулкка мойил қўйидаги характер акцентуцияларида кўзатилади.(Личко1977 Юрева 1999)
Циклоид тип. Суицидал ҳаракатлар аффект ҳолатида содир этилади. Суийидга омма олдида ҳаракатланиш омадсизликлар сабаб бўлиши мумкин. Чунки улар усмирнинг ўзи кераксиз ахмок ва нотулик хис қилишига олиб келади.
Эмоционал лабил тип. Бундай суицидал уриниш юкори аффект ҳолатида тезкор уша куннинг ўзидаёк содир этилади.
Эпилептоид тип. суицидал уринишлар экстрапонитив характерга эга аффектив ҳолатда содир этилади. Бироқ кўп холларда бу уринишлар демонстратив суицидал хулк кўринишига ўзгаради.
Истероид тип. Уларга делионстратив ва демонстратив шантаж суицидал ҳаракатлар хос шунингдек бундан ташқари суициденталарнинг бир қатор шахсий стиллари фаркланади. (Моховиков 2001) :
1) импулсив: стресс ҳолати юзага келса, ёки маълум муаммо билан тукнаш келагнда кутилмаганда карор қабул қилиш
2) кемпулсив: реал ҳаёт ва максад истаклар уртасидаги номутаносиблик суицидга сабаб бўлиши мумкин
3) таваккал килувчи: ўлим билан «уйнашиш » орқали кучли адреналинни хис қилиш истаги
4) регрессив: инфантиллик ёки примитивлик, эмоционал соханинг етарли даражада етук эмаслиги
5) мустамлака: четдан ёрдам уктиш, умидсизлик, ожизлик, пассивлик
6) амбивалент: бир вақтнинг ўзида икки(ҳаёт ва ўлим) уйгонишнинг мавжудлиги
7) инкор этувчи: суицидал уринишнинг якунланишини инкор этиш, ўлимга ишонмаслик
8) нафратлилик: маълум шахсга нисбатан нафратни намоён эта олмаслик, шу сабабли ўзидан коникмаслик
9) айбловчи: йўзга келаётган муаммоларда ўзи ёки кимнидир айбдор ҳисоблаш
10) кочувчи: инқирозли вазиятдан ўз жонига қасд қилиш йўли билан кочишга ҳаракат қилиш
11) хиссиз: эмоционал соханинг утмаслашиб колиши, хиссизлик
12) ташлаб кетилган: ғам ёки чуқур кайгуни ёки атрофдаги бушликни хис этиш
13) ижодий: суицидни ечиб бўлмайдиган вазиятдан чиқишнинг янги ўзига хос йўли сифатида қабул қилиш
Суицидал хавфнинг индивидуал омилларга шунингдек шахс амал килувчи ахлокий – этика нормаларини ҳам киритш мумкин. Суицидал уринишлар маълум ҳаётий ва зиятларда ўз жонига қасд қилишни окловчи ва рагбатлантирувчи ижтимоий гурухларда кўп учрайди. Масалан, ёшларнинг субмаданиятларида содиклик ва жасоратни исботлаш учун ор – номуснихимоя қилиш максадида кариялар ёки огир касаликларга чалинганларнинг ўз жонига қасд қилиши, диний сектантлар орасидаги суицид эпидемияси кабилар.
Тиббий омиллар:
1. Психологик соглик. Суицидентлар қўйидаги диагностик категориялар билан характерланади:
- психик соглом
- Чегараланган психологик бузилишлари бор шахслар
- психологик касаллар
Психологик паталогиялар қўйидагиларда кўринади:
- депрессия
- спиртли ичимликларга мутелик
- бошқа психофаол моддаларга мутелик
- шизофрения
- шахс бузилишлари
Психологик хасталарга суицидал хулкнинг қўйидаги вариантлари фаркланади:
- вазиятлик (психологик)
- психотик (психопотологик)
- аралаш
2. Соматик соглик – огир хроник касалликларнинг мавжудлиги:
- онкологик касалликлар
- йурак – кон томирлар касалликлари
- нафас олиш органлари касалликлари
- тугма ва орттирилган нуксонлар
- физиологик функциялар(кўриш, эшитиш, ҳаракатланиш, жинсий кобилиятлар, бепуштлик)ни йўқотиш
- ВИЧ инфекцияси
- огир операциялардан кейинги ҳолатлар
- донорлик органлари ва тукималарни кучириб утказиш операциялардан кейинги ҳолат
* Табиий омиллар.
Кўпгина тадкикотларнинг укрсатишича ўз жонига қасд қилиш бахор фаслида кўп учрар экан. Бу конуният изоляцияланган ва огир саматик касалликларга чалинган кишиларга боглик эмас. Шунингдек суицидал уринишнинг хафта куни (кўпинча душанбада) вас утка вақти (кўпинча окшомда, туннинг боши ва эрта тоннга) ва богликлик даражасини ҳам аниқлашга уринишлар бўлган.
Суицидал уринишнинг географик кенгликлар, ой фазалари, йернинг магнитизмининг ўзгариши куёш доглари билан богликлигини, урганган олимлар юкоридаги омилларнинг суицидал хулкка таъсири йўқлигини аниқлаганлар.
Бир қатор олимлар парасуициддан сўнг суицидал уринишни бахолашда қўйидаги омилларни ҳисобга олиш керак дейдилар(Бродлей 1995)
Ташки шарт – шароитлар:
- уриниш вақти суицидентнинг изоляцияланганлик даражаси
- суицидал уринишга бошқа одамларнинг аралашиш эҳтимоли
- Бошқа одамлар томонидан суицидал уринишни олдиндан сезиш имкониятини берувчи хатти – ҳаракатларнинг бўлганлиги
- Видолашув мактубларини ёзганми
- уриниш вақтида ёрдам излаганми?
Ички установкалар:
- суицидент ростан ҳам ўзини улдиришга ишонганми
- улгиси келагнлиги ҳақида гапирганми
- Уриниш амалга ошмаганини, уни куткарилганини кўриб нимани хис килди – кувонч, афсус, нафрат

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling