Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти
Download 0.54 Mb.
|
30101 маъруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экстремал вазиятларда психологик ёрдамнинг метод ва технологиялари. Таянч тушунчалар
Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти. Режа: Фанинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар классификацияси. Экстремал вазиятларда психологик ёрдамнинг метод ва технологиялари. Таянч тушунчалар: Ижтимоий реабилитация, экстремал вазият, апатия, ступор, галлюцинация, нерв титроғи, қўрқув,истерика, агрессия. Реабилитация - (rehabilitation) бу касаллик, жароҳат ёки ҳолсизлантирувчи вазиятни бошидан ўтказган индивидуумлар учун йўналтирилган аниқ мақсадли жараёндир. Реабилитацияга кўра, фаоллиги сустлашиб қолган индивидуум илгари ушбу фаолият соҳасида адекват фаолият юрита олиш қобилиятига эга бўлган. Реабилитация мақсади: инсонларни аввалги ҳолатига қайтариш. Реабилитация тушунчаси инсоният тарихида нисбатан янги тушунча ҳисобланади. К.Реннер ва Г.Юмашевга кўра реабилитация - бу касал ва инвалидлар (болалар ва катталар)нинг функционал ва ижтимоий меҳнатини тикловчи жамоат заруратидир. Бўлар давлат, жамият, тиббиёт, психологик, педагогик, юридик ва бошқа тадбирлар орқали амалга оширилади. Ижтимоий реабилитация - бу инсонни ижтимоий мавқеи, соғлиги, ишга лаёқатлилик ҳуқуқини тиклашга қаратилган комплекс чоралардир. Ижтимоий реабилитацион фаолиятни турли даражалари фарқланади: ижтимоий-тиббий, касбий-меҳнат, ижтимоий-психологик, ижтимоий - ролли, ижтимоий-ҳуқуқий... Ижтимоий-психологик реабилитация мижоз(ногирин ва бошқалар)га жамиятда ва атроф муҳитда адаптация жараёни самарали кечишига, маънавий-психологик мувозанатга эришишга, ўзига ишонишга, психологик дискомфортни бартараф этишга, тўлиқ ҳаёт билан яшаб кетишга ёрдам беради. Ижтимоий психологик реабилитация объекти бўлиб, касал ва ногиронлар билан бир қаторда қуйидаги одамлар гуруҳи ҳисобланади, бўлар: нафақахўр ва кексалар; бомжлар; қаровсиз ва кўчада қолган болалар ҳамда ўсмирлар; ишсизлар, қочоқлар ва мигрантлар; экстремал вазиятга тушган одамлар; ҳукмни ўтаётганлар ва озодликка чиққанлар; алкоголиклар ва гиёҳвандлар кабилар киради. Дунё бўйлаб сўнгги йилларда экстремал вазиятлар (техноген ва табиий офатлар, миллатлараро низолар, террористик актлар) сони ўсиб бормоқда. Бу эса юқоридаги вазиятлар қурбонларига тезкорлик билан психологик ёрдам кўрсатишга қодир мутахассисларни тайёрлаш заруратини туғдирмоқда. Экстремал вазиятларда аҳолига экстремал психологик ёрдам кўрсатиш муаммоси ўта муҳим ва актуаллигига қарамай ҳозирги кунда бу вазифалар ҳали ҳанўз психолог учун янги ўрганилмаганлигича қолмоқда. 80 йиллар охирида пайдо бўлган жароҳатдан кейинги бузилишлар “психик жароҳат” тушунчаси билан номлана бошланди. Инсон томонидан ҳодиса унинг мавжуд бўлиши учун ҳавф туғдираётгандек, нормал ҳаёт фаолиятини бўзаётгандек ва у учун жароҳатловчи воқеадек, яъни маълум турдаги изтироб қайғу сифатида идроқ этилади. Психолог ва психотерапевтлар борган сайин кўпроқ психик жароҳат олган одамлар билан ишлашларига тўғри келмоқда, бўларга: мажбуран кўчирилганлар ва қочоқлар, гаровга олинган қурбонлар, босқинчилик, отишмалар, қариндошлари ўлимини, талончилик босқинларини, шунингдек кенг масштабли табиий ва техноген фожеаларни бошидан кечирган инсонлар. Психологик жароҳатни асосий мазмунини ҳаёт маълум тартибга мувофиқ тўзилганлиги ва назорат қилиниши мумкинлигига ишончни йўқолиши ташкил этади. Олинган жароҳат вақтни идроқ қилишга ҳам таъсир кўрсатади ва унинг таъсири остида ўтган, ҳозирги ва келажак замонни кўриш ҳам ўзгаради. Илгари мутахассис эстремал вазиятларда ўлимлар сони, жисмоний касаллар ва жароҳатлар безовта қилган бўлса, ҳозир эса аҳолининг ундан кейинги психо ижтимоий ва маънавий соғлиги оқибатлари ташвишлантирмоқда. Психожароҳатни бошдан кечирган одамлар орасидан 80% нормал фаолият юритмоқда, 20% эса озгина вақтдан кейин (2 6 ой) ҳаётининг 1 ёки бир қанча соҳасида у ёки бу муаммолар пайдо бўла бошлайди. Тадқиқотчиларнинг кўзатишига кўра, психик ҳолатга одамларни қасддан режалаштирган ҳаракатларидан юзага келувчи фожелар оғирроқ таъсир этади. Эҳтиётколик ёки шароит тасодифига кўра юз берган техноген фожеаларга нисбатан камроқ қайғурилади. 2.2.Экстремал вазиятлар классификацияси. Экстремал вазиятлар бу тўқнашув, ҳавфли табиий ҳодиса, фожеа, табиий ёки бошқа бир офат натижасида ўз ортидан инсон қурбонларини одамлар соғлиги ёки атроф муҳитга зарар етказувчи маълум территорияда юзага келган ҳолат. Экстремал вазиятлар қуйидаги белгилар билан классификация қиланади: Тўсатданлик даражаси билан: тўсатдан (башорат қилинмайдиган) ва кутилган (башорат қилинадиган). Ижтимоий, сиёсий, иқтисодий вазиятларни башорат қилиш осон, табиий офатларни эса қийин (масалан, инқироз ва зилзила). Ёйилиш тезлигига кўра: экстремал вазиятлар портловчи, шиддатли, тез ёки ўртача ё секин ёйилувчан характерда бўлади. Ёйилиш кенглигига кўра: локал, маҳаллий, территориал, регионал, федерал. Локал, маҳаллий ва территориал экстремал вазиятлар бир бўлинмадан, ишлаб чиқариш жойидан, аҳоли пункти чегарасидан чиқмайди. Регионал ва федерал экстремал вазиятлар бутун бир регион, давлат, хаттоки, бир қанча давлатлар миқёсида содир бўлади. Ҳаракат давомийлигига кўра: қисқа муддатли ёки ўзоқ муддатли характерда бўлиши мумкин. Атроф муҳитни ифлосланиши содир бўладиган барча экстремал вазиятлар ўзоқ муддатлига киради. Характерига кўра: олдиндан режалаштирилган (қасддан) ва режалаштирилмаган (қасддан бўлмаган). Биринчисига кўпчилик миллий, ижтимоий ва ҳарбий низолар, террористик актлар ва бошқалар киради. Табиий офатлар ўзининг келиб чиқиш характерига кўра мақсадлаштирилмаган бўлиб, бу гуруҳга техноген тўқнашувлар ва фожеалар киради. Э.В.да инсонда қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: Алаҳсираш Галлюцинация Аптия Ҳаракат қўзғалувчанлиги Ступор Агрессия Қўрқув Истерика Нерв титроғи Йиғи Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling