Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти
Суицидга уринганларни даволашга қаратилган чора - тадбирлар
Download 0.54 Mb.
|
30101 маъруза матн
3. Суицидга уринганларни даволашга қаратилган чора - тадбирлар
* Суицидни аниқлашга ҳаракат килинг. Суицидал уринишнинг олдини олишда дўстлар ва яқинларнинг эътибори, ғамхўрлиги билан бир қаторда юз бериши мумкин бўлган фожеанинг белгиларини олдидан сезиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сизнинг суициднинг тамойиллари кечиш жараёни ҳақидаги билимларингиз ва у ҳақда янада кўпроқ ахборотга эга бўлишга бўлган эҳтиёжингиз кимнингдир ҳаётини сақлаб колиши мумкин. Бу билимларингизни бошқалар билан ўртоқлашишингиз орқали сиз кўпгина суицидларни олдини олишингиз мумкин. * Суицидентни шахс сифатида қабул қилинг. Инсон ҳақикатда ҳам суицидал шахс бўлиши мумкин деган эҳтимолга йўл қўйиб беринг. Уни ўз жонига қасд қилишга кодир эмас деб ҳисобланг. Баъзида кимдир суицидентни суицидал уринишни амалга оширишдан қайтариш мумкинлигини рад этиш қўлайроқ. Айнан шунинг учун ҳам турли ижтимоий гурух, ирк ва ёшга оид минглаб одамлар ўз жонига қасд қиладилар. Ёдингизда бўлсин! Сиз аралашмаслигингиз окибатида кимдир бу ҳаётни тарк этиши мумкин. * Ғамхўр ўзаро муносабат урнатинг. Огир вазиятда колган инсонни қабул қилишингиз ўзи уни куткариб олиш томон ташланган ката кадам уйоги ўзаро мунгосабатларингиз сифатига боглик. Ҳамдардликни нафакат сўзлар балки новербал воситалар билан ҳам намойиш этиш мумкин. Суицидентга ўз хиссиётларини тушинишга ёрдам беринг. * Этиборли тингловчи бўлинг. Суицидентлар айникса кучли бегоналашув хиссидан кийналадилар. Шунинг учун ҳам улар сизнинг маслахатингизни қабул қила олмайдилар. Худди психологлар каби бошқа мутахасис кишилар ҳам ўзларида «учинчи қўлок билан эшитиш» кобилиятини ривожлантирмоклар зарур бунда новербал хатти – ҳаракатлар(хулк, иштаха, кайфият ва мимика, ҳаракатлар уйкунинг бузилиши, импулъсив ҳаракатларга тайёрлик.)га алохида эътибор бериш назарда тутилади. Суициднинг илк белгилари яширин характерга эга бўлишига қарамай эътиборли тингловчи уларни олдиндан сезиши мумкин. * Бахслашманг. Суицидал хавф билан тукнашгач яқинлар ва дўстлар: «Ўйлаб кўр ахир сен кўпгина одамларга қараганда яхши яшамокдасан, ношукўр бўлма. Сен такдирингдан миннатдор бўлишинг керак» деб жавоб қайтарадилар. Бу жавоб мухокамага нуқта қўяди. Бундай гаплар шусиз ҳам бахтсиз одамни янада тушкунликка тушишига сабаб бўлади. Кўп холларда яна бошқа кенг таркалаган фикр «Бу билан ўз оила аъзоларингни қанчалар бахтсиз этишинг тушунаяпсанми?» Агар сиз ўз жогнига қасд қилиш ҳақида гап бораётган даврада иштирок этиб колсангиз хеч қачон ўз агрессиянгиз ва хайратингизни намойиш килманг. Тушкун кайфиятдаги инсон билан бахсга киришар экансиз сиз нафакат бахсда мағлуб бўлишингиз, балки шу инсоннинг ўзидан ҳам ажралиб колишингиз мумкин. * Саволлар беринг агар сиз «умид қиламанки сен ўз жонингга қасд қилиш ҳақида ўйламаяпсан?» каби қитиқловчи саволлар берсангиз, у ҳолда ўзингизга керакли жавобни олишингиз мумкин. Агар яқинингиз йўқ деб жавоб берса у ҳолда суицидал инқирозни ҳал қилишга ёрдам бера олмайсиз. Инқирозни ҳал этишнинг энг яхши йўли бу «сен ўз жонингга қасд қилишни ўйлаяпсанми?» тўғридан тўғри савол бериш. Агар инсон бу ҳақда ўйламаган бўлса бу савол уни ўйлашга мажбур этмайди. Аксинча агар у бу ҳақда ўйлаган бўлса ва ниҳоят ўз кечинмалари билан қизиқувчи ва суицид ҳақида гаплашиши мумкин бўлган одамни топганлигини хис килса кайфиятида анча енгилликни сезиши ва катарис ҳолатини бошдан кечириши мумкин. * Бошқа конструктив ечимларни таклиф килинг. Суицидентга: «Ўйлаб кўр сенинг ўлиминг оилангга қанча ғам олиб келади?» деганда кўра у ўйлаб кўрмаган бошқа ечимларни таклиф килиб кўринг Суицидни олдини олишнинг енг муҳим чораларидан бири бу писхологик дизкомфортга сабаб бўлаётган нарсани аниқлаш. Бу кийин бўлиши мумкин чунки суцид билан боглик барча нарсалар махфийликка асосланади. Бундай вазиятда берилиши мумкин бўлган энг тўғри савол «Сўнгги вақтларда ҳаётингизда қандай нарсалар содир бўлди?, қачон ўзингизни ёмон хис қила бошладингиз? Бу ўзгаришлар содир бўлгандан бери ҳаётингизда нималар содир бўлди? Атрофдаги одамларга кимларга бунинг алоқаси бор?» Суицидентни муаммоси идентификация қилишга ва унинг чуқурлашишига нималар туртки бўлаётганини аниқлаш керак. * Умид бағишланг. Ўз жонига қасд қилиш хавфи мавжуд инсонлар билан ишлаш жуда жауда маъсулиятли ва мураккаб иш ҳисобланади. Психотерапевтлар асосий этиборни суицидентларнинг гапи ва хиссиётларига қаратиш лозим деб ҳисоблайдилар. Қачонки инсонни безовта қилаётган яширин фикрлар ташқарига чиқса, муаммолар ечимга эгадек туюлади. Умид инсонга, тушкун кайфиятдан чиқишга ёрдам бериш мумкин. Мисол тарикасида Гитлер барча яхудийларни кириб ташламокчи бўлган бир вақтда уларнинг ўзини тутишини келтириш мумкин. 19940 – йилдан йилдан аввал ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бир ойда 71.2га етган эди. Худди шу йилнинг май ойига келиб, натицистларнинг бостириб келганидан сўнг бу ракам 371 тагача ортиб кетди, инсонлар фашистлар қўлига тушиб колишдан қўрқканликлари учун ҳам ўз жонига қасд қилар эдилар. Қўлга тушган яхудийлар эса озодлик ва оилаларнинг қайта бирлашишига умид қилар эдилар. Қўлга тушган яхудийлар эса озодлик ва оилаларнинг қайта бирлашишига умид қилар эдилар. Кичкина бўлса ҳам умид бор экан суицидлар сони ҳам камроқ эди. Урущ абадийдек туюла бошлагач, махбуслар орасида суицид эпидемия каби яшин тезлигида таркала бошлаган. Умидсизликни белгиларидан яна бири бу суицидент колдирган мактубдир. Ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги сўнгги карор инсон оптимизмининг сўнги томчисини йўқотганда ва яқинлар умид бағишламаганда қабул килинади. * Ўз жонига қасд қилиш хавфи даражасини бахоланг. Суицидни амалга оширилиш эҳтимолини аниқлаб олишга ҳаракат килинг. Ўлим ҳақидаги фикрлар шунчаки бир дақиқалик ҳаёл ёки пухта ўйланган режа бўлиши мумкин. Шунингдек алкоголизм. Наркотиклар истемоли, эмоционал бузилишлар, даражаси хулкдаги огишиш, ожизлик хислари каби бошқа омилларни ҳам ҳисобга олиш даркор. Суицид ҳақидаги фикрлар қанчалик реал ва пухта ўйланган бўлса ўз жонига қасд қилиш эҳтимоли шунчалик юкори бўлади. * Ўз жонига қасд қилиш юкори бўлган одамни ёлгиз колдирманг. У билан иложи борича узоқроқ муддат бирга бўлинг. Бироқ шуни унутмангки бундай вазиятда суицидентларни қўллаб кувватлаш сизга маълум маъсулиятни юклайди. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling