Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти


Download 0.54 Mb.
bet2/13
Sana30.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1410076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
30101 маъруза матн

Назорат учун саволлар:

  1. Реабилитациянинг мақсади нималардан иборат?

  2. Ижтимоий реабилитация объектига кимлар киради?

  3. Экстремал вазият деб қандай вазиятга айтилади?

  4. Экстремал вазиятларни классификацияланг.

  5. Экстремал вазиятларда кўзатиладиган ҳолатлар ва уларда бериладиган психологик ёрдамлар қандай?


Мавзу: Экстремал вазиятларга тушиб қолган инсонлар билан олиб бориладиган психологик чора тадбирлар

Режа:
1. Терроризм психологияси.
2. Психологик дебрифинг ҳақида тушунча.
3. Психологик дебрифинг фазалари.


Таянч тушунчалар: Терроризм, террор, зомби, рембо, камикадзе синдроми, психологик дабрифинг.

Терор - (лот, қўрқув, дахшат) саёрамизнинг хар бир фукароси учун долзарб ҳисобланган хозирги кундаги жиддий глобал ҳамда ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади.


Террор – қўрқитиш сиёсати, зурлик методлари ёрдамида сиёсий ракибларни янчиб ташлаш.
Терористлар омма онггида қўрқув, дахшат ҳолатини келтириб чикаришга, жамиятнинг иктисодий сиёсий тизимларида хаос ҳолатини тугдиришга ҳаракат қиладилар, интиладилар.
Терористлар фаолияти – жамиятда вахима хавотир ҳолатини пайдо қилишга, давлат органлари ишини издан чикариш бўзишга қаратилган.
Л. Дробижева ва Э. Паинлар терроризм ва экстримизимнинг 4 та асосий манбаларини кўрсатади:
Биринчидан, терроризм ва экстримизм трансформация йўлига утган, кескин ижтимоий ўзгаришларни бошдан кечираётган жамиятларда кўзатилади. Ахолининг моргинал ва иммобил гурухлари терористик фаолият, ҳаракат иштирокчилари сифатида чикадилар.
Иккинчидан ижтимоий контрастлар яъни ахолини кескин тарзда бой ва камбагалларга бўлиниб колиши.
Учинчидан якунланмаган урбанизация индусрилизациянинг специфик формалари жамиятдаги этнодемографик структуранинг ўзгариши айникса назорат килиб қўймайдиган миграция экстримизмга ва жамиятдаги интолерантликка сабаб бўлади.
Туртинчидан ислом дунёсида этник ва диний экстримизм ҳамда тероризмнинг ёйилишида, авторитар сиёсий режимлар асосий ролни уйнайди. Улар зурликни сиёсий қарама каршиликларни ечиш, ҳал қилиш сифатида қўллайдилар. Шу билан бирга бу ҳолатга маданий норма сифатида қараш лозимлигини уктиришади.
Машхур социолог Д.В.Олшанский тероризмнинг қўйидаги асосий сфераларини санаб утади:
1 – сфера – сиёсий террор, унинг асосий максади сиёсий лидерларга, давлат арбобларига таъсир утказиш ҳамда у ёки бу карорларни қабул қилишга маълум ҳаракатларни бажаришга мажбурлаш.
2 – сфера – информацион террор тўғридан – тўғри инсонларнинг онггига ва психикасига таъсир этиш орқали уларда керакли ижтимоий фикрни шакллантириш. Информацион террорда асосан миш – миш методлари қўлланилади
3 – сфера – иктисодий террор турли хилдаги дескрименацион иктисодий ҳаракатлар унинг максади иктисодий конкўрентларга босим утказиш.
4 – сфера – ижтимоий терроризм ушбу сферага ижтимоий даражадаги исталган актларни (қўрқитиш, зарар етказиш) киргазишимиз мумкин.
ТЕРОРИЗМ МОТИВЛАРИ
Д.В. Олшанский террористик фаолиятни 7 та шахсий мотивларини санаб кўрсатган:
1.МЕРКАНТИЛ МОТИВЛАР. Айрим инсонлар учун террор пул топиш йўли.
2. ГОЯВИЙ МОТИВЛАР. Бундай мотив инсоннинг қандайдир гоявий сиёсий йуналишдаги жамоага аъзо бўлганда йўзага чиқиши мумкин.
3. ДУНЁНИ ФАОЛ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ ҚАЙТА КЎРИШГА ҚАРАТИЛГАН МОТИВЛАР. Бу мотивлар дунёнинг хозирги тўзилишидан ундаги адолатсизликлардан норозилик туфайли пайдо бўлади.
4.ИНСОНЛАР УСТИДАН ХУКМРОНЛИК ҚИЛИШ МОТИВИ. Зурлик кили шорқали террорист ўзини ва шахсиятини тасдиклайди.
5.ТЕРОРГА ҚИЗИҚИШ МОТИВИ фаолият тури сифатида терорга қизиқиш.
6. ТЕРРОРИСТИК ГУРУХГА ЭМОЦИОНАЛ БОГЛИКЛИК МОТИВИ. Бундай мотивлар қаторига қўйидагиларни киритиш мумкин: вафот этган яқинлари, дўстлари учун касос, уч олиш ва хоказо.
7. ЎЗ – ЎЗИНИ РЕАЛИЗАЦИЯЛАШ МОТИВИ бу пародаксал мотив.
Психология фанлари номзоди Соснинг В.А индивидларни террозм йўлига кириб колишига сабаб бўлувчи бир қатор шахсий сифатларни санаб кўрсатади:
- ўз – ўзига паст бахо
- гурухда бўлишга эҳтиёж
- гурухга қарашли бўлишни исташ
- ижтимоий адолатсизликлардан жабрланиш
- омадсизликлар
- ижтимоий жихатдан изоляцияланганлик
- ҳаётий максадларнинг йўқлиги
Террорист шахснинг характерли жихатларига қўйидагилар киради:
Тулаконли комплекси
Ўз – ўзига иденцификациянинг пастлиги
Ўз ўзини оклаш
Шахсий ва эмоционал жихатдан вояга етмаганлик.
Дебрифинг - гуруҳий психик жароҳат билан ишлаш методи (Бадхен, 2001; Ромек ва б., 2004). Бу фожеа ёки фалоқатли ҳодисани биргаликда бошдан кечирган одамлар билан ташкил этилган ва аниқ тизимлаштирилган гуруҳий иш.
Дебрифинг тезкор психологик ёрдам чораларига киради. У ҳодиса юз бергандан кейин имкони борича тезроқ ўтказилади, баъзида бир неча соатдан кейин ёки фожеа эртасига. Дебрифингни ўтказиш учун оптимал вақт - ҳодисадан кейин 48 соат ичида ўтказилишидир.
Бироқ, агар вақт кўп ўтказиб юборилса, хотиралар чалкашиб ва туманлашиб қолиши мумкин. Бундай вазиятда, ҳиссиёт ва ҳолатини қайта тиклаш керак бўлганда воқеа ҳақида видео ёзмалар ва фильмлардан фойдаланиш мумкин.
Дебрифинг уч қисм ва еттита фазадан иборат:
I қисм - иштирокчиларнинг асосий ҳиссиётларини қайта ишлаш ва стресс интенсивлигини ўлчаш;
II қисм - белгиларни (симптомларни) батафил муҳокамалаш, ҳамда, гуруҳда ҳимояланганлик ва қўллаб қувватланаётганлик хисларини таъминлаш;
III қисм - ресурслар мобилизацияси, ахборотлар билан таъминланиш ва келажак режаларни шакллантириш.
Қуйида дебрифингни еттита фазаси келтирилган:

      1. кириш фазаси;

      2. далилларни изоҳлаш фазаси;

      3. фикрларни изоҳлаш фазаси;

      4. кечинмаларни изоҳлаш фазаси;

      5. белгиларни (симптом) изоҳлаш фазаси;

      6. якунлаш фазаси;

      7. реадаптация фазаси.




Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling