Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти


Download 0.54 Mb.
bet3/13
Sana30.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1410076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
30101 маъруза матн

Назорат учун саволлар:

  1. Терроризм психологиясига изоҳ беринг.

  2. Террорист портретини психологик нуқтаи назардан тушунтиринг.

  3. Қандай синдромларни биласиз?

  4. Дебрифинг бу...

  5. Дебрифингни ўтказишдан мақсад нима?

  6. Дебрифинг неча босқич ва фазалардан ибрат?


Мавзу: Зўрликни бошидан ўтқазган болаларга асосий
психологик ёрдам тамойиллари


Режа:

  1. Болалар зўрланишлари муаммоси. Зўрланиш турлари

  2. Болалар зўрланишлари асорати

  3. Зўрлик қурбони бўлган болаларга психологик маслаҳат бериш

  4. Болалар билан гуруҳий психотерапия

  5. Жинсий зуриқишни бошидан кечирган болалар билан гурухий тренинг.



Таянч тушунчалар: Зўрланиш, жисмоний, жинсий, эмоционал, психологик зўрланиш, психотерапия, гуруҳий тренинг.

Болаларнинг ўзи ҳимояланмаган, заиф ижтимоий қатлам бўлишларига қарамай, кўп ҳолларда табиий офатлар, ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида қолиб кетадилар, жисмоний, эмоционал ва жинсий зўрланиш қурбонига айланадилар. БМТнинг берган маълумотларига кўра ҳар йилда 14 ёшгача бўлган болаларнинг 2 млн.га яқини ота оналар зўравонлигидан қийналадилар. Уларнинг ҳар ўнтадан бири ҳаётдан кўз юмади, икки мингтаси эса ҳаётни ўз жонига қасд қилиш билан якунлайди.


Зўравонлик бир неча кўрсаткичлар бўйича классификацияланади:

  • очиқ ва ёпиқ (кимдир ошкор қилади, кимдир яширади);

  • ҳозирда ҳам давом этаётган ёки ўтмишда содир бўлган;

  • бирлик ёки кўпликда, ўзоқ йиллар давом этувчи;

  • содир этилаётган жой ва муҳитга кўра зўравонлик: уйда қариндошлар тарафидан, мактабда педагог ёки болалар томонидан, кўчада болалар ёки нотаниш катталар тарафидан бўлиши мумкин.

Асанова ишларида таклиф этилган қуйидаги зўрлик классификацияси кенг тарқалган:
Жисмоний зўравонлик 18 ёшгача бшлган болаларга нисбатан кўрсатилган тасодифий бўлмаган жароҳатнинг ҳар қайсиси. Жисмоний зўравонлик юзга уриш, итариш, бўғиш, юмдалаш, камар ёки арқон билан калтаклаш, оғир предметлар ва пичоқлар билан жароҳатлар етказиш шаклида намоён бўлади.
Жисмоний зўравонлик ўз ичига болаларни наркотик, алкоголь моддаларига жалб қилишни, заҳарловчи ёки ҳушсизлантирувчи тиббий препаратлар (масалан, врач томонидан ёзиб берилмаган уйқу чақирувчи)ни, шунингдек чўктириш уринишлари ҳам қамраб олади.
Жинсий зўравонлик болалар(қиз ёки ўғил)ни катталар ёки бошқа болалар томонидан ўзининг жинсий эҳтиёжларини қондириш манфаат олиш мақсадида улардан фойдаланишдир. Жинсий зўравонлик ўз ичига ҳар қандай жинсий алоқани, жинсий органларнинг тана контактини, болаларни фоҳишабозликка, порнобизнесга жалб қилишни, боланинг олдида жинсий органларни ялонғоч ҳолда кўрсатиш ва унга сездирмасдан ечинаётганида кўзатиш каби холларни қамраб олади.
Боланинг зарурат ва қизиқишларига эътиборсизлик ота оналар ёки айрим сабабларга кўра уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан боланинг овқатга, кийинишга, уй жойга, таълим олишга, тиббий ёрдамга бўлган мажбурий таъминланиши керак бўлган зарурат ва эҳтиёжларини таъминламаслик. Болани бахтсиз ҳодисаларга олиб келувчи қаровсиз қолдиришлар юқоридагиларга мисол бўла олади.
Психологик зўравонлик доимий ёки вақти вақти билан болани ҳақоратлаш, ўқитувчи, тарбиячилар, ота оналар тарафидан кўрсатиладиган қўрқитувлар; унинг инсонийлик ғурурини камситиш, уларни у қилмаган ишда айблаш, болага мухаббатнинг йўқлигини, унга адоватни намойиш этиш. Шунингдек, бу зўравонлик турига доимий ёлғон ва болага қўйилаётган талаблар унинг ёшига мос эмаслиги ҳам киради.
Эмоционал зўравонлик. Айрим тадқиқотчилар ҳар қандай зўравонлик асосида эмоционал зўравонлик, ҳўрланганлик ётади деган фикрдалар.
Одатда жабрланувчи бола бир вақтнинг ўзида зўравонликнинг бир қанча турини бошдан ўтказади. Масалан, зўравонлик қурбони бўлган катталар ва болалар кўпинча жисмоний (калтаклаш) ва эмоционал (ўлдириш ёки майиб қилиш қўрқитувлари) зўрлашни бошдан кечирадилар.
Болалар устидан зўравонлик ва эътиборсизликлар бўлишига ижтимоий, ҳамда маданий шароитлар ҳам олиб келади:

  1. Жамият онгида аниқ жисмоний жазо баҳосини йўқлиги.

  2. ОАВда зўравонликни намойиш этилиши.

  3. Фуқаролапнинг шахсий ҳаётига оилавий сирига дахлсизлик ҳуқуқининг конституцияда белгиланлиги ўз вақтида зўрлаш фактини ўрнатишни ва унга аралашишга йўл қўймайди.

  4. Жамият томонидан зўрликни ижтимоий муаммо сифатида етарлича тушунилмаслиги.

  5. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини пастлиги.

  6. Болалар ўз ҳуқуқлари билан етарлича танишмаганликлари.

Тадқиқотлар ота оналарда норозиликни, асабийлашишни ва бўлардан кейин зўрлашни келтириб чиқарувчи болаларда мавжуд бир қатор хусусиятларни аниқладилар. Зўрлик қурбони бўлиш эҳтимоли юқори бўлган болалар қуйидаги хусусиятларга эга:

    • исталмаган болалар, шунингдек, ота онаси ундан олдинги болани йўқотгандан кейин туғилган болалар;

    • туғилганда оғирлиги кам бўлган недоношенни болалар;

    • туғилиш оралиғидаги вақт катта бўлмаган кўп болали оилаларда яшовчи болалар;

    • интеллекти паст, соғлиғида бузилишлар (наслий, доимий тус олган, психик касалликлар) мавжуд бўлган, ортириллган ёки туғма ногирон болалар болалар;

    • ҳулкида бузилишлар мавжуд бўлган (асабий, нафратланувчи, гиперактив, ҳулқи беқарор, уйқуси бузилган, энурез) болалар;

    • шахсида маълум хусусиятларга эга болалар (талабчан, одамови, бефарқ, қарам);

    • ота оналар асабига тегувчи одатлари мавжуд болалар (тирноқ тишлаш);

    • ижтимоий малакаси паст болалар;

    • бошалардан ташқи қиёфаси билан ажралиб турувчи ёки ота оналарига маъқул бўлмаган хусусиятли болалар (масалан, боланинг бошқа жинсда эканлиги);

    • она учун ҳомиладаорлик ва туғиш жараёни оғир кечган, шунингдек кўп касал бўлган болалар ва ҳаётнинг биринчи йили онасидан ажратилган болалар.

Турли хил хулқдаги ўзгаришлар бошдан ўтказилган жинсий зўравонликнинг белгилари ҳисобланиб, уларнинг айримларини жароҳатдан кейинги синдромлар сифатидакўриш мумкин.
А) Жинсий қизиқишларни ортиши:

  • жинсий мазмундаги ўйинларга қизиқишнинг хаддан ташқари ортиши;

  • бу ёшда жинсий ҳаёт ҳақида ҳайратланар даражада билиши;

  • қарама қарши жинс вакилларига ва катталарга муносабатда соблозняюший хулқ атвор;

  • бошқа болалар билан жинсий ҳаракатларни амалга ошириш (кичик мактаб ёшидан бошлаб);

  • ғайри табиий жинсий фаоллик (фоҳишабозлик).

Б) Мулоқот ва эмоционал ҳолатда ўзгаришлар:

  • изоляция, ўз оламига кетиб қолиш, гапирмаслик;

  • депрессия, ҳомуш кайфият;

  • нафратланиш, уят, айб, ишончсизлик, ўзининг бўзиқлиги хисси;

  • паришонхотирлик, четлашиш (мактабгача ёшдан бошлаб);

  • истерик хулқ атвор, ўз ўзини назорат қилишнинг йўқолиши;

  • тенгдошлари билан мулоқатда қийинчилик, улар билан мулоқотдан қочиш, ўз ёшидаги ўртоқларининг йўқлиги ёки аввалги ўртоқлари билан гаплашишдан қочиш;

  • опа ва укаларидан бегоналашув;

  • кичик болаларни ва тенгдошларини террорлаш (терроризирование);

  • ўйинчоқларга нисбатан шафқатсизлик (кичкина болаларда);

  • катталарга нисбатан амбивалент хислар (кичик мактаб ёшидан бошлаб).

В) Боланинг мотивациясини ўзгариши, ижтимоий белгилар:

  • ўзини ҳимоя қила олмаслик, зўравонликка ва ҳўрлашларга қаршилик қилмаслик, кўникиш;

  • ўзлаштириш даражасини бирдан ўзгариши (яхши ёки ёмон);

  • мактабда дарс қолдириш, таълим олишда оғишлар ва бош тортиш;

  • оилада ота она ролини ўз зиммасига олиш (овқат тайёрлаш, кир ювиш, кичкиналарга қараш ва тарбиялаш);

  • уйдан қочиш даражасида ўз оиласи урф одатларини инкор қилиш (ўсмирларга хос).

Г) Бола ўз ўзини англашини ўзгариши:

  • ўз ўзига баҳонинг пасайиши;

  • ўз жонига қасд қилиш ҳаёллари ва уринишлар.

Д) Невротик ва психосоматик белгиларнинг намоён бўлиши:

  • маълум бир одам билан бир хонада ёлғиз қолишдан қўрқиш;

  • ечинишдан қўрқиш (масалан, жисмоний тарбия ёки сўзиш машғулотларида иштирок этишдан ёки тиббий кўрикдан ўтаётганда ички кийимларни ечишдан бош тортиш);

  • бош оғриғи, юрак ва ошқозон қисмларидаги оғриқлар.

Зўриклакдан кейинги пайдо бўлувчи бузилишлар ишга яроқлилик даражасини барча соҳаларини қамраб олади. Улар шахсни келажакда ривожланишига тўсқинлик қилувчи турғун шахсий ўзгаришларга олиб келади.
Болаларга қаттиқ ва бешафқат муносабатнинг яқин ва келажак оқибатлари ажратилади (Софонова, Цымбал, 1993).
Яқин оқибатларга қуйидагилар киради: жисмоний жароҳат ва зарар етказилиши, шунингдек мия чайқалиши синдроми учун характерли бўлган қайд қилиш, бош оғриғи, хушдан кетиш ёш болани елкасидан ушлаб қаттиқ силқитганда ривожланади. Юқорида айтилган белгилардан ташқари, бу синдромда кўзга қон қуйилиши кўзатилади. Яқин оқибатларга шу қаторда ҳар қандай агрессияга, айниқса жинсий зўрликка жавобан пайдо бўлувчи ўткир психик бузилишлар ҳам киради. Бўлар қўзғалувчанлик, қаергадир қочишга, беркинишга интилиш кўринишида, ё чуқур тормозланиш, ташқи берфарқлик кўринишида намоён бўлиши мумкин. Бироқ икки ҳолатда ҳам бола қўрқув ваҳима ва нафратни ўткир қайғуриш билан бошдан ўтказади. Катта ёшдаги болаларда ўзидан қониқмаслик ҳисси билан боғлиқ оғир депрессия ривожланиши мумкин.
Келажак оқибатларга қуйидагилар киради: жисмоний ва психик ривожланишдаги бузилишлар, турли соматик касалликлар, шахсий ва эмоционал бузилишлар, ижтимоий оқибатлар.



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling