Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти


Download 0.54 Mb.
bet6/13
Sana30.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1410076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
30101 маъруза матн

Назорат учун саволлар:

  1. Суицид бу ...

  2. Суициднинг қандай турлари мавжуд?

  3. Суицидал хатар омилларига нималар киради?

  4. Вазият индикаторини тушунтиринг.

  5. Реориентацион тренинг деб қандай тренингга айтилади?

  6. Суицидал уринишлар содир этган болаларга ўтказиладиган тренингнинг ўзига хослиги нимада?

  7. Психологик маслаҳат ишлари қандай ташкил қилинади?

Мавзу : Икқиламчи жароҳат
РЕЖА:
1. «Сўниш синдроми» ва икқиламчи жароҳат
2. Икқиламчи жароҳатни баҳолаш.
3. Супервизия.
4. Икқиламчи жароҳат билан ишлаш.
Таянч иборалар: «сўниш синдроми», икқиламчи жароҳат, супервизия, эксперт гурух.
Икқиламчи жароҳат.
Икқиламчи жароҳат ёки «икқиламчи жароҳатли стресс»-бу терапевтнинг амалиёти ва тажрибасидан килиб чиққан ички ўзгаришдир, муоммоли вазят ёки қандайдир ғамни бошдан кечираётган мижоз билан ишлаш давомида унга бўлган муносабатнинг эмпатик боғлануви натижасида вужудга келувчи ҳолатдир. Ҳеч бир мутаххасис икқиламчи жарохотдан холи бўла олмайди яъни бундан химояланмагандир,чунки терапевт мижоз билан ишлаш жараёнида уни қийнаётган муоммоларини, қайғусини у билан бирга хис қилишни бошлайди,унга иложи борича тезроқ ёрдам беришни хохлайди ва шу ишга қиришади,жараённи тезда амалга ошириш учун ўз кучини тақсимлай олмайди ва мижоз билан бирга унинг ғамини ўзидан кечира бошлайди, бу эса ўз навбатида мутахассисда икқиламчи жарохатни юзага келишига олиб келади.
Икқиламчи жарохатга олиб келувчи омиллардан бири бу кутилаётган ўзгаришлани тез амалга ошмаслигидир.Яъни муттахассис кутилаётган натижага эриша олмаётганидан азобланишни бошлайди. Маслахатчининг амалиётида икқиламчи жарохатга олиб келувчи кўпгина вазиятлари мавжуд. Мижозлар турли муоммолар билан мурожат қилишади ва маслахатчи қуйидаги жарохатларга дуч келади. Бўлар: оилада жинсий зўрлик каби муммолардан бошлаб то табиий офатгача бўлган турли жарохатлардир. Шундай вазиятларни бошдан кечирганлар билан ишлаш ўз ичига мижоз билан жарохатли вазият хақида сухбатлашиш вақтида турли хикоялар қўллаб, уларга айтиб бериш, мижозларга уларнинг ичидаги салбий негатив эмоцияларини чиқариб ташлашларига имкон яратиб бериш, уларнинг муоммоларини енгиллаштиришга қаратилган барча ишларни ўз ичига олади. Шундай вазиятларни, чидаб бўлмайдиган қийинчиликларни бошдан кечирган инсон билан ишлаш мобайнида мутахассис иложи борича шу инсонга тезроқ ёрдам бериб уни азобларини енгиллаштиришни, унга ёрдам беришни хохлайди ва шунга жон жаҳти билан интилади. Агар мутахассис ўз олдига қўйган шу вазифани уддалай олмаса унда ўз ишидан қоникмаслик ва ўзини шу ҳолатда кучсиз эканлигидан азобланади, ўзини қийнайди. Айни мана шундай хатти ҳаракатлар мутахассисни ички кечинмалари, юқорида айтиб ўтилган икқиламчи жароҳатни кучайтирувчи омил ҳисобланади ва икқиламчи жароҳатли стрессга олиб келади.



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling