Мавзу: Фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари
Иқтисодиётнинг реал сектори
Download 56 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқаришни модернизациялаш
- Кооперация алоқалари
Иқтисодиётнинг реал сектори – иқтисодиётнинг бевосита моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ соҳаси бўлиб, у ўз ичига саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа тармоқларини олади.
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш – ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан Янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олувчи жараён. Ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий юналиш ва воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: корхоналардан эскирган асбоб-ускуналарни чиқариш; ишлаб чиқаришни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш; маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш; ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш; сифатни бошқариш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш; чиқитсиз ва экологик тоза технологияларни жорий этиш ва бошқалар. Кооперация алоқалари – турли соҳа ишлаб чиқариш тармоқларида маълум маҳсулотни тайёрлаш бойича узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш.. 3. 3. Фаннинг мақсади, вазифаси ва ўрганиш усуллари Бу фаннинг асосий мақсади талабаларларга замонавий иқтисодий фикрлашни, мамлакат миллий иқтисодиётининг моҳиятини, моддий неъматлар яратишда ижтимоий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тизимининг эгаллаган ўрнини тавсифлаш, халқ хўжалиги ва аҳолининг саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, фан-техника тараққиёти билан ишлаб чиқаришни узвийлигини таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш ва уни самарали бошқариш тўғрисидаги умумлашган тасаввурни шакллантиришдан иборат. “Иқтисодиёт ва менежмент“ фани талабаларга нафақат назарий жиҳатдан билим бериш, балки уларни ўз соҳасининг етук мутахассислари этиб тайёрлаш, балки мураккаб иқтисодий муаммоларнинг ечимини топишга қодир қилиб тайёрлаши зарур. Шундай экан фанни ўрганиш бўйича талабалар ўз билим ва имкониятларини ишга солган ҳолда маъруза, амалий машғулотлар, ҳамда мустақил ишларга, ижодий ёндошган ҳолда қатнашишлари талаб этилади. Download 56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling