Мавзу: Фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари
Шундай қилиб, фалсафанинг табиат, жамият ва тафаккурни ўрганиш усулига диалектика деб тушунилади
Download 56 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Индукция лотинча
- Дедукция лотинча
- Анализ
Шундай қилиб, фалсафанинг табиат, жамият ва тафаккурни ўрганиш усулига диалектика деб тушунилади.
Иқтисодий реаллик ҳам бутун жамиятдаги борлиқди бир қисмидир, шунинг учун иқтисодий реалликда содир бўлаётган ҳодисалар ва жараёнларни ўрганишда барча иқтисодий фанлар, шу жумладан, корхона иқтисодиёти диалектика усулидан кенг фойдаланади. Индукция лотинча «диалектике» сўзидан олинган бўлиб ҳабар олиш мазмунини билдиради, У фикр юритганнинг бир типи ва тадқиқ қилиш усулидир. Умуман, индукция тадқиқот қилишда, хулосаларни асослашда хусусийликдан, айрим воқеликдан умумийликка ўтиш усулидир. Иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда умумий назарий билимга эга бўлиш учун унинг алоҳида томонлари, эмпирик асослари ўрганилиб хулоса қилинади. Дедукция лотинча «дедуктио» сўзидан олиниб сўзма-сўз «чиқариш» маъносини билдиради. Дедукция ҳам индукция каби фикр юритишни бир типи ва тадқиқ қилиш усули бўлиб, индукция усулини тескарисини ишлатади. Дедукция усули ишлатилганда умумийликдан хусусийликка қараб фикр юритилади ва тадқиқот олиб борилади. Индукция ва дедукция логик фикр юритишга асосланган. Иқтисодий тадқиқотлар ўтказишида айрим белгиларни таҳлил қилиб унинг асосида умумий жараёнга баҳо бериш ёки унинг тескари ҳоллари юз беришга кўп тўқнашамиз. Анализ ва синтез грекча «аналйсис» ва «сйнтҳесис» сўзларидан олинган бўлиб, анализ – бўлиш ажратиш ва синтез - мувофиқлик, муносиблик маъносини билдиради. Анализ ва синтез тадқиқот усули бўлиб, умумий мазмунни яхлитликни алоҳида таркибий бўлимларга (хусусийликка) ажратиш ва яхлитликни алоҳида таркибий бўлимлардан яратиш жараёнига тушунилади. Булар ҳам тадқоқотни логик услубларидандир. Иқтисодий амалиётда бу усуллардан кенг фойдаланилади. Бунга асос бўлиб «Иқтисодий таҳлил назарияси», «Хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлили» деган фанларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Корхона иқтисодиёти илмий фан сифатида юқорида келтирилган фалсафанинг усулларидан ва бошқа фанларда ишлатиладиган кўп арсиналли усул ва услубларни ўз предметини ўрганишда ишлатади. Табиий ёъналиши бойича бу усул ва услублар иқтисодий жараён ва ҳодисаларни таҳдил қилиш, илмий тадқиқот ўтказиш, прогнозлаш, режалаштириш қуроллари сифатида ишлатилади. Бир қатор аломатлари бойича бу усуллар сон ва сифат таҳлили, солиштириш, кузатиш, тажриба ўтказиш, системали таҳлил, моделлаштириш, эстрополяция, интерполяция кабиларга бўлинади. Булар билан бир қаторда статистик, математик башорат (гипотеза) усуллари кенг ишлатилади. Иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларии бошқарув тизимига, уларни ўрганиш, тадқиқот қилиш учун иқтисодий ахборотлар мажмуаси ишлатилади, Улар фан объектининг хўжалик фаолияти тўғрисида тасаввур беради. Умуман, ахборотларсиз қандайдир қарор қабул қилиш қийин. Ахборот қабул қилувчига уч хил тушуниш филтери орқали етказилади, Яъни қабул қилиш, тушуниш ва баҳолаш. Шу нуқтаи назардан ахборот, қарор қабул қилиш ёки бирон бир вазифани бажариш учун фойдали бўлган, қабул қилинган, тушунилган ва баҳоланган янги билимлар қаторига киради. Download 56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling