Мавзу. Фавқулодда вазият тушунчаси. Республикамиз ҳудудида содир бўлиши мумкун бўлган табиий ва техноген фавулодда вазиятлар. Режа
Download 54.7 Kb.
|
5 ФВ ва Табиий ва Техноген фв лар
Қор кўчкисига тўқнаш келганда қандай ҳаракатланиш керак? Бурун ва оғзингизни қўлқопингиз, шарф ёки ёқангиз ёрдамида беркитинг, кўчки билан тушаркансиз, қўлларингиз билан сузувчи ҳаракатлар қилиб, қор массасининг четига сурилишга ҳаракат қилинг. Қор массаси ҳаракатдан тўхтагандан сўнг, юзингиз ва кўкрак қафасингиз атрофида очиқ жой ҳосил қилинг. Қор қатламини кавлаб чиқишга ҳаракат қилинг (юқори томон қаердалигини сўлагингизни оқизиб билиб олсангиз бўлади). Қор ичида қолсангиз, бақирманг - қор товушни тўла ютади, қичқириш ва кераксиз ҳаракат кучингизни йўқотиб қўйишга олиб келади. Ўзингизни йўқотманг, ухлаб қолманг, сизни қидиришаётганлигини асло ёддан чиқарманг (одамларни қор остидан бешинчи ва ҳатто, ўн учинчи куни қутқариб олишган ҳоллар ҳам маълум).
Қор кўчкисидан сўнг қандай ҳаракат қилиш керак? Агар сиз қор кўчкиси тушган майдондан ташқарида бўлсангиз, фавқулодда вазият ҳақида яқин орадаги аҳоли манзилгоҳи маъмуриятига қандай қилиб бўлса ҳам хабар беринг ва жабрланганларни қидириш ва қутқаришга киришинг. Қор остидан мустақил ёки қутқарувчилар ёрдамида чиқиб олгач, танангизни текшириб кўринг. Зарурият бўлса, ўзингизга тиббий ёрдам кўрсатинг. Яқин орадаги аҳоли манзилгоҳига етиб олгач, юз берган воқеа ҳақида маҳаллий маъмуриятга хабар беринг. Ўзингизни соғлом деб ҳисобласангиз-да, тиббиёт маскани ёки тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг. Бундан кейин тиббиёт ходими ёки қутқарув отряди раҳбари кўрсатмасига биноан ҳаракат қилинг. Қариндош-уруғингиз ва яқинларингизга аҳволингиз ва турган жойингиз ҳақида хабар беринг. Довул - тезлиги 120 км/с, ер юзига яқин жойда 200 км/с ни ташкил этувчи шамол. Бўрон - тезлиги 20 м/с дан ортиқ ва узоқ давом этувчи кучли шамол. У циклон даврида кузатилади ва денгизда катта тўлқинларни, қуруқликда эса вайроналикларни келтириб чиқаради. Қуюн - момоқалдироқ булутида юзага келувчи ва кўпинча ер юзасигача диаметри ўнлаб ва юзлаб метрга етувчи хартум шаклида чўзилувчи шамол. У узоқ муддат давом этмайди, булут билан биргаликда ҳаракат қилади. Ушбу табиий жараёнларда одамлар учун хавф йўл ва кўприкларнинг бузилиши, иншоотларнинг вайрон бўлиши, электр ва алоқа тизимлари, ер усти қувурларига шикаст етиши, шунингдек одамларнинг вайрон бўлган иншоотларнинг бўлаклари, ойна парчалари билан жароҳатланишидан иборат бўлади. Бундан ташқари, бинолар тўла вайрон бўлганида одамлар қурбон бўлиши ёки жароҳатланиши мумкин. Довул, бўрон ва қуюнлар юзага келаётганлигидан шамол тезлигининг ортиши, атмосфера босимининг кескин тушиб кетиши, жала ва сувнинг шамол ёрдамида ҳайдаб келиниши, кўп миқдорда қор ёғиши дарак беради. Агар сиз довул, бўрон ва қуюнлар бўлиб турадиган ҳудудда яшасангиз, у ҳолда: - бошланаётган табиий офат тўғрисидаги хабар бериш сигнали; - аҳолини муҳофаза қилиш ва бино (иншоот)ларнинг шамол таъсирига барқарорлигини ошириш усуллари; - довул, бўрон, қуюн вақтида аҳолининг ҳаракат қоидалари; -довул, бўрон, қуюн оқибатларини бартараф этиш ва воситалари, шунингдек жабрланганларга ёрдам кўрсатиш усуллари; - яқин орадаги ертўла, панажой ёки энг мустаҳкам ва барқарор биноларда оила аъзолари, қариндошлар ва қўшниларни яшириш жойлари; юқори хавфга эга бўлган ҳудудлардан уюшган ҳолда эвакуация ўтказилганда унинг йўналиши ва жойлашиш ҳудудлари; фавқулодда вазиятлар бошқарма ва бўлимларининг манзиллари ва телефон рақамларини билиб олишингиз керак. Хавф юзага келганлиги тўғрисидаги сигнални олгач: том, печка ва мўриларни мустаҳкамланг; чордоқларда деразаларни ёпинг (занжир, тахта ёки фанера ёрдамида); айвон ва ҳовлини ёнғиндан хавфли буюмлардан тозаланг; - эвакуация ўтказиладиган бўлса, 2-3 кеча-кундузга етувчи озиқ-овқат захираси, шунингдек автоном ёритиш манбаи (фонар, керосин лампа, шам) тўплашга киришинг; - енгил қурилиш материалларидан қурилган бинолардан мустаҳкам биноларга ёки панажойларга ўтинг. Довул, бўрон ва қуюн вақтида қандай ҳаракат қилиш керак? Агар довул (бўрон) бошланган вақтда бино ичида бўлсангиз, деразадан узоқлашинг ва ички хоналар деворлари олдидаги хавфсиз жойларда, йўлакда, деворий шкафлар олдида, ваннахонада, ҳожатхонада, мустаҳкам шкафлар ичи, стол остидан паноҳ топинг. Печкалардаги оловни, электр тармоғи, газ манбаларини ўчиринг. Тунда фонар, лампа, шамлардан фойдаланинг, фавқулодда вазиятлар бошқармаси (бўлими) ахборотларини тинглаш учун радиоприёмникларни ишлатиб қўйинг, имкон қадар панажойларда, ертўлаларда бўлишга ҳаракат қилинг. Агар довул, бўрон ва қуюн вақтида кўчада бўлсангиз, у ҳолда бинолар, кўприклар, эстакадалар, электр узатиш тизимлари, дарахтлар, дарё, кўл ва ишлаб чиқариш объектларидан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Тепадан тушаётган бино қисмларининг парчалари, ойна синиқларидан муҳофазаланиш учун фанера, картон ва пластмасса яшиклар, тахта ва бошқа қўл остидаги воситалардан фойдаланинг. Зудлик билан ертўла, радиациядан яшириниш жойларида беркинишга ҳаракат қилинг. Шикастланган биноларга кирманг, шамол таъсирида улар қулаб тушиши мумкин. Қуюн яқинлашиб келаётганлиги тўғрисидаги сигнални олгач, зудлик билан панажой, ертўлага тушиш ёки кровать ва бошқа мустаҳкам мебель остидан паноҳ топиш зарур. Қуюн сизга очиқ жойда етиб олса, ариқлар ости, чуқурлик, жарликларда ерга маҳкам ёпишиб олиш, бошингизни кийимингиз ёки дарахт шохлари билан беркитишингиз лозим. Автомобиль ичида қолманг. Download 54.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling