Мавзу. Фавқулодда вазият тушунчаси. Республикамиз ҳудудида содир бўлиши мумкун бўлган табиий ва техноген фавулодда вазиятлар. Режа


Download 54.7 Kb.
bet4/5
Sana13.02.2023
Hajmi54.7 Kb.
#1195292
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 ФВ ва Табиий ва Техноген фв лар

Селга қандай тайёрланиш керак? Одатда сел оқимлари келиши мумкин бўлган жойлар маълум бўлади. Тоққа чиқишдан аввал ҳаракатингиз йўналишида мавжуд бўлган шундай жойларни ўрганиб чиқинг, уларни, айниқса кучли ёғинлардан сўнг четлаб ўтинг. Сел оқимига тўқнаш келиб қолинганда қутулиб қолишнинг иложи жуда камлигини доимо ёдда тутинг.
Эвакуация олдиндан ўтказиладиган бўлса, турар жойни ташлаб чиқиб кетишдан аввал электр, газ, сув манбаларини беркитинг. Эшик, дераза ва шамоллатиш тизимларини яхшилаб ёпинг.
Аввалдан ўтказиладиган селнинг олдини олувчи чора-тадбирлар: селдан хавфли ҳудудларда селга қарши дамба ва тўғонлар, сув йўлини ўзгартириб юборувчи каналлар қурилади, тоғ кўллари сатҳи пасайтирилади, ёнбағирлардаги тупроқ қатлами дарахт ўтказиш йўли билан мустаҳкамланади, кузатув ишлари олиб борилади, хабар бериш тизими яратилади ва эвакуация режалаштирилади.
Сел вақтида қандай ҳаракат қилиш керак? Келаётган сел оқимининг шовқинини эшиттач, зудлик билан камида 50-100 м баландликка чиқиб олиш керак. Бунда шиддат билан келаётган оқимдан катта масофага оғир, ҳаёт учун хавфли бўлган тошлар отилиб чиқиши мумкинлигини ёдда тутиш лозим.
Сел оқими ўтиб кетгандан сўнг жабрланганларга, сел оқими ўтган жойлардаги вайрона уюмлари ва лойқаларни тозалаётган қутқарувчиларга кўмаклашинг. Шикастланган бўлсангиз, ўзингизга биринчи ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилинг. Танангизнинг шикаст топган жойларини, иложи борича юқорироқ кўтарган ҳолда тутинг, шикаст жойларига муз (намланган мато) қўйинг, қаттиқ боғланг. Тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг.
Қор кўчкиси - 20-30 м/сония ва ундан ортиқ тезлик билан ҳаракатланаётган ёки пастга сурилаётган қор массаси.
Қор кўчкисининг тушиши кўчки олдида ҳаво тўлқинининг ҳосил бўлиши билан бирга кечади. Мана шу ҳаво тўлқини катта вайроналикларга сабаб бўлади.
Қор кўчкисига узоқ муддат қор ёғиши, қорнинг шиддатли эриши, зилзила, портлаш ва тоғ ёнбағирларининг тебранишини келтириб чиқарувчи инсон фаолиятининг бошқа турлари, ҳаво муҳитининг тебраниши сабаб бўлиши мумкин. Қор кўчкиси бинолар, муҳандислик иншоотларини вайрон қилиши, зичланган қор билан йўл ва тоғ сўқмоқларини ёпиб қўйиши мумкин. Кўчкига тўқнаш келган тоғ қишлоқлари аҳолиси, сайёҳлар, альпинистлар, геологлар, чегарачилар ва аҳолининг бошқа тоифаси жароҳат олиши ёки қалин қор қатлами остида қолиши мумкин.
Қор кўчкиси тушиши мумкин бўлган ҳудудда ҳаракат қилишнинг асосий қоидаларига риоя қилиниши лозим:

  • қор ёғаётган ва об-ҳаво бузилган вақтда тоққа чиқманг;

  • тоғда бўлган вақтингизда об-ҳаво ўзгаришларини кузатиб боринг;

  • тоққа чиқа туриб, қор кўчкиси тушиши эҳтимол бўлган жойларни билиб олинг;

  • қор кўчкиси тушиши мумкин бўлган жойларни четлаб ўтинг.

Қор кўчкиси, одатда, ёнбағирлар нишаблиги 300 дан ошган, агар ёнбағир яйдоқ бўлса, нишаблик 200 дан ошган жойларда тушади. Нишаблик 450 дан ошган жойларда қор кўчкиси ҳар қор ёққан вақтда юзага келиши мумкин.
Олдини олиш тадбирлари. Қор кўчкиси таҳдиди юзага келган шароитда қор тўпланиши устидан назорат ўрнатилади, муҳофаза иншоотлари қурилади, сунъий равишда қор кўчкиси юзага келтирилади, қутқарув воситалари тайёрланади ва қутқарув ишлари режалаштирилади.
Об-ҳаво қандай бўлмасин, нишаблиги 300 дан ортиқ тоғ ёнбағирларини кесиб ўтиш керак эмас, қор ёққанидан сўнг эса нишаблиги 200 дан ортиқ ёнбағирлардан 2-3 кундан кейингина ўтиш мумкин.
Қор кўчкиси тушиши учун баҳор ва ёзда эрталабки соат 10 дан қуёш ботгунга қадар бўлган давр энг хавфли ҳисобланади.
Қор кўчкиси вақтида қандай ҳаракатланиш керак? Агар қор кўчкиси катта баландликдан тушаётган бўлса, зудлик билан кўчки йўлидан четга, хавфсиз жойга чиқиб олиш ёки қоя остида беркиниш керак (ёш дарахтлар орқасига яшириниш мумкин эмас). Қор кўчкисидан қочиб қутулишнинг иложи бўлмаган ҳолда, ортиқча буюмларни ташлаб, кўчки йўналиши бўйича горизонтал ҳолатни эгалланг, оёқларингизни қорнингиз томон букиб олинг.

Download 54.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling