Мавзу: Foydali qazilmalarni geotexnologik usul bilan qazib olishda skvajina chuqurligini o‘rganish.
Geotexnologik usulda qazib olish.
Skvajinalar yordamida gidro qazib olish.
Nazorat boshqaruv vositalari nimalardan tashkil topgan.
Фойдаали қазилмаларни геотехнологик усулда қазиб олишда турли хил ускуналар қўлланилади. Табиийки бу ускуналарнинг типи ва параметрлари усулнинг техник-иктисодий кўрсаткичларига таъсир кўрсатади. Хар бир усул учун ускуналарни танлаш ва хисоблаш ишлари алохида олиб борилади.
Ускуна деганда кенг маънода бир-бири билан боғланган қазишнинг технологик схемаси ва қазилган махсулотни массивдан ажратиш, етказиб бериш, кўтариш ва ташишдан иборат, шунингдек қазиш технологиясини ва бошқаришни назорат қилишда кенг имконият яратувчи машиналар, механизм ва қурилмалар тушунилади.
Геотехнологик усулда қазиб олиш учун қўлланиладиган ускуналар вазифаси ва технологик схемада жойлашишига қараб қуйидаги олтита асосий грухга булинади: бурғулаш қудуғи ускуналари; ишчи агентни ишлаб чиқариш; скважиналарга ер сиртида хизмат кўрсатиш; фойдали қазилмани қазиб олиш; қазиб олинган махсулотларни ер сиртида ташиш ва бирламчи кайта ишлаш; технологик жараённи автаматик бошқариш тизимини назорат қилиш;
Барча ускуналарни ўзига хос белгиларини аниқлаш учун кўрсатилган таснифий белгилари етарли эмас. Шунинг учун бир қанча грухлар ишчи агентларни ишлаб чиқариш усули бўйича, фойдали қазилмага таъсир қилиш кўтариш ва ташиш усуллари буйича кичик грухларга бўлинади.
Қудуқлар ва ПВ блокларини ишлатиш даврида қуйидаги гидрогеологик кузатувлар ва тадқиқотлар ўтказилади: - Қудуқлар ва ПВ блокларини ишлатиш даврида қуйидаги гидрогеологик кузатувлар ва тадқиқотлар ўтказилади:
- *технологик қудуқлар ва уларда ўрнатилган эритмаларни олиш ускуналарининг ишлашини кузатиш;
- * ер ости сувлари даражасини кузатиш;
- * қудуқларнинг чуқурлигини ўлчаш (қумгача бўлган холатда);
- * механик аралашмаларнинг таркиби учун насос эритмасини синаш;
- * уран ва pH бўйича насос эритмасини синаш;
- *уран билан бирга бўлган кимёвий компонентлар учун насосли эритмани синаш;
- * тажриба ва филтрлаш ишлари;
- * қудуқларда таъмирлаш-тиклаш ишлари;
- *гидрогеологик кузатишлар натижаларини қайта ишлаш ва эритмаларни синаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |