Мавзу фуқаролик-ҳуқуқий муносабат режа: 14. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат тушунчаси


Мулкий характердаги ва мулкий характерда бўлмаган шахсий ҳуқуқий муносабатлар


Download 54.08 Kb.
bet4/5
Sana03.12.2023
Hajmi54.08 Kb.
#1799850
1   2   3   4   5
Bog'liq
fuqorolik huquqi 2.

Мулкий характердаги ва мулкий характерда бўлмаган шахсий ҳуқуқий муносабатлар. Мулкий характердаги муносабатлар дейилганда, муайян иқтисодий мазмунга эга бўлган ижтимоий муно­сабатлар, масалан, мулк юзасидан белгиланадиган, мулкни сотиш, ижарага қўйиш ва бошқача шаклда қўлдан-қўлга ўтказиш, умуман, мулкий муомала билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар англашилади.
Мулкий характерда бўлмаган шахсий ҳуқуқий муносабатлар шахс (фуқаролар ва юридик шахслар)нинг ўзи билан бевосита боғлиқ бўлган, ўз соҳибидан бегоналаштирилиши ва бировга ўтказилиши мумкин бўлмаган шахсий ҳуқуқлар, чунончи, шахснинг муаллифлик номи, қадр-қиммати ва бошқа шахсий манфаатлари билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлардан иборат.
2. Мутлақ ва нисбий ҳуқуқий муносабатлар. Мутлақ ҳуқуқий муносабатларда субъектив ҳуқуқ эгалари ўз ҳуқуқларининг бузил­маслигини ҳар кимдан ва ҳаммадан талаб қила оладилар. Мутлақ ҳуқуқлар номаълум ҳар бир кимса томонидан бузилиши мумкин бўлгани сабабли ҳар кимдан қўриқланади. Уларга мулк, муаллифлик ҳуқуқлари, шахсий ҳуқуқ кабилар киради.
Нисбий ҳуқуқий муносабатда эса фақат бир шахс (ёки шахс­лар)гина ҳуқуқ ёки мажбурият олади. Нисбий ҳуқуқлар зиммасида мажбурият олган маълум шахс (ёки шахслар)га нисбатангина кучда бўлади. Шартномага асосланган барча ҳуқуқлар нисбий ҳуқуқлар жумласидандир. Нисбий ҳуқуқларга асосланган талабларнинг амалга оширилиши, мажбуриятларнинг бажарилиши, қарзга олинган пул­нинг тўланиши бўйича ўз зиммасига шартнома асосида мажбурият олган шахсдангина талаб қилиш мумкин бўлади.
3. Мулкий ҳуқуқий ва мажбурият ҳуқуқий муносабатлар. Мулкий ҳуқуқий муносабатлар юқорида қайд этилганидек, мутлақ ҳуқуқий муносабат бўлиб, мулкий характерга эга ҳамда ашёни эгал­лаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга қаратилади. Мулкий-ҳуқуқий муносабатларда ҳуқуқ эгаси бўлган шахслар бошқа шахс­ларнинг ижобий ҳаракатларига муҳтож бўлмай, ўз ҳуқуқларини ўзлари бевосита амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Мажбурият-ҳуқуқий муносабатлари нисбий муносабат бўлиб, мулкий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлса ҳам, ҳамма вақт моддий нарса (ашё) билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Бундай муносабатлар, одатда, фуқаролик муомаласи натижасида вужудга келади. Чунончи, муайян ишларни бажариш, хизмат кўрсатилиши ёки етказилган зарарни тўлатилишига қаратилиши мумкин. Барча шарт­номалар, бировга зарар етказиш, мулкни асоссиз олиш ёки тежаш билан боғлиқ муносабатлар мажбурият муносабатлари ҳисобланади.
Кейинги йилларда фуқаролик ҳуқуқининг ривожланиши ва бо­зор иқтисодиёти шароитида фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирок­чиларига кенг имкониятлар берилиши сабабли фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни турларга бўлиш меъзонлари ҳам ўзгариб бормоқда. Айниқса, юридик шахсларнинг давлат монополиясига барҳам бери­лиши ва ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига нисбатан ижтимоий ҳимоя тамойилларининг амал қилиниши натижасида фуқаролик-ҳу­қуқий муносабатларни корпоратив ҳуқуқий муносабатлар ва имтиёз­ли ҳуқуқий муносабатларга бўлиш мумкинлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар юридик адабиётларда ўз ифодасини топмоқда.
4.Корпоратив ҳуқуқий муносабатлар. Бозор муносабатлари тизимида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг янги тури – корпо­ратив ҳуқуқий муносабатлар ҳам вужудга келди ва у фуқаролик ҳуқуқи предмети доирасини ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар билан кенгайишига олиб келди. Субъектларни юридик шахс белгиларига эга бўлган ташкилий-ҳуқуқий тузилмалар – корпорацияларда аъзолиги (иштироки) асосида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлардир. Бундай ҳуқуқий муносабатлар мазмунини корпоратив ҳуқуқ ташкил этади. Лекин корпоратив ҳуқуқий муносабат соф хусусий ҳуқуқий муносабат бўлмасдан, у айрим оммавий-ҳуқуқий муносабат (солиқ, Фуқаролик бошқариш) элементларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Муаллифларнинг таъкидлашича, корпоратив ҳуқуқ фуқаролик ҳуқу­қининг тармоғи бўлиб ҳисобланади. Бу аввало тартибга солинадиган муносабатларни ўхшашлиги у ёки бу ҳолатда мулкий хусусият касб этиши ҳамда муқобил ҳақ бараварига тузилиш хусусиятига эга бўлиши билан изоҳланади16. Корпоратив ҳуқуқ предмети доирасига нафақат ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар, балки унинг ташқариси­даги, яъни ҳамкорлар билан бўладиган муносабатлар ҳам киради.
Корпоратив ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиш асослари турлича бўлиб, улар жумласига:
– таъсис шартномасида қатнашиш;
– кооперативга аъзо бўлиб кириш;
– акцияларни сотиб олиш ва ш.к. киради.
Корпоратив ҳуқуқ туфайли корпорация иштирокчилари (хўжа­лик ширкатлари, жамиятлари, кооперативлар ва ш.к. аъзолари) кор.­порацияни ва унинг мол-мулкини турли шаклларда бошқаришда қат­нашадилар. Корпоратив ҳуқуқларини амалга ошира бориб, корпора­ция қатнашчилари фуқаролик ҳуқуқининг мустақил субъекти – юри­дик шахс ҳисобланган ушбу корпоратив тузилма эрки-иродасини шаклланишига таъсир этади. Бундай вазият фуқаролик-ҳуқуқий тар­тибга солиш учун типик ҳол эмас, чунки умумий қоидага кўра фуқаролик муомаласида субъектлар мустақил ва бир-бирига боғлиқ эмас, шу сабабли контрагентлар эрки-иродасини шаклланишида бевосита қатнаша олмайди.
Корпоратив ҳуқуқларни амалга ошириш бевосита ёхуд билво­сита бундай ҳуқуқ соҳиблари мулкий манфаатларини қаноатланти­риш мақсадини кўзда тутади. Шу сабабли ҳам корпоратив ҳуқуқларни мулкий ҳуқуқлар жумласига мансуб деб ҳисоблаш мумкин.

Download 54.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling